Get Mystery Box with random crypto!

Зилзиладан кейинги илк саммит, Мирзиёев ҳам Туркияга боради Э | Media24.uz

Зилзиладан кейинги илк саммит, Мирзиёев ҳам Туркияга боради

Эртага, 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг "Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами" мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев шу саммитда қатнашади. Саммитда яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолат муҳокама қилинади.

Саммит доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Бу Туркиядаги ҳалокатли зилзиладан кейинги илк саммит бўлиб, қурбонлар сони 48 мингдан ортиқни ташкил қилган.

@media24uz