Get Mystery Box with random crypto!

Kontekst.uz

Kanal manzili: @kontekstuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.70K
Kanalning ta’rifi

Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-15 18:25:40 Биринчи кун субсидия учун 63 минг ариза топширилди

Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

Шундан:
• my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; 
• Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза келиб тушди.
6.4K views15:25
Ochish/sharhlash
2024-05-15 18:22:09 Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш учун аризалар жорий йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади

Аризаларни шахсий компютер ёки уяли алоқа воситасидан фойдаланиб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали юбориш мумкин.

Аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бепул.
7.7K views15:22
Ochish/sharhlash
2024-05-15 14:49:29 Устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
5.8K views11:49
Ochish/sharhlash
2024-05-15 14:05:08 Эртадан – 16 май санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 727,96 сўм (+17,01 сўм) этиб белгиланди.
5.6K views11:05
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:52:39 Тожикистон шу ойда Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилади

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Тожикистон май ойининг охиригача Марказий Осиё ягона энергетика тизимига қўшилиши кутилаётганини айтди.

“Биз минтақалараро савдо ва ҳамкорликни ривожлантирмоқдамиз, қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон билан электр энергиясини етказиб бериш, экспорт қилиш, импорт қилиш ва транзити бўйича жуда яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу ой Тожикистон ҳам бизнинг Марказий Осиё ягона энергетика тармоғимизга қўшилишини кутмоқдамиз”, — деди у.
6.0K views06:52
Ochish/sharhlash
2024-05-14 19:57:03
Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси билан учрашди. Жонатан Хеник билан мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама алоқалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилинди, шунингдек, инглиз тилини ўқитиш дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Манба
6.7K views16:57
Ochish/sharhlash
2024-05-14 18:31:07 Қашқадарёда 22 нафар масъуллар лавозимидан озод этилди

Вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда вилоятда “Сайхунобод, Уйчи ва Зарбдор тажрибалари”ни кенг жорий қилиш, бандликни таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни бажарилишига эътиборсизлик билан қараганлиги учун 29 нафарини вазифасидан озод этиш бўйича Республика раҳбариятига тақдимнома киритиладиган бўлди. 41 нафар масъулларга навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилган бўлса, 27 нафарининг фаолияти қониқарсиз деб топилиб, кейинги чорак якунлари бўйича ижобий ўзгариш қилмаган тақдирда, уларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
6.7K views15:31
Ochish/sharhlash
2024-05-14 14:12:29 Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 15 майдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 11,10 сўмга қимматлаб, 12 710,95 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди.
6.5K views11:12
Ochish/sharhlash
2024-05-14 14:01:45 2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шахобчалари фаолияти тўхтатилади.

Бу ҳақда "Тошшаҳартарнсхизмат" ахборот хизмати маълум қилди.

Шу муносабат билан, эндиликда АТТО транспорт карталарини харид қилиш, ҳисобини тўлдириш ва тариф сотиб олиш хизматлари Uzpost алоқа бўлимларида амалга оширилади.
6.5K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-05-13 17:10:57 15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ахборот берилди. Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 120 фоиз ўсди, 200 млн долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди.

Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди. Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.

Шунингдек, IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 млрд сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.
8.2K views14:10
Ochish/sharhlash