Get Mystery Box with random crypto!

Kontekst.uz

Kanal manzili: @kontekstuz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.42K
Kanalning ta’rifi

Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-23 17:51:01
FIFA қарори билан футзал бўйича бу йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган. Мусобақа 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ташкил этилади.

Унда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси қатнашади. Иштирокчи мамлакатлардан нуфузли меҳмонлар, 30 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда.

Мутасаддилар бу борада кўрилаётган тайёргарлик ишлари, спорт ва маданий тадбирлар режалари юзасидан президентга ахборот берди. Чемпионатни юқори савияда ўтказиш учун бош вазир раҳбарлигида ташкилий қўмита тузилиши белгиланди.
5.6K views14:51
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:42:32
Жўрабек Тўймуродович Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
5.5K views14:42
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:36:47
Қашқадарёда ИИБ ЖҚБ катта тезкор ходими $400 пора билан ушланди

У тадбиркорга нисбатан ЖПКнинг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатмаслик эвазига пул талаб қилган.
5.4K views14:36
Ochish/sharhlash
2024-05-23 13:06:55 Абдуазимов Умиджон Абдуазим ўғли “ASIA ALLIANCE BANK” бошқаруви раиси этиб тайинланди.
5.9K views10:06
Ochish/sharhlash
2024-05-22 20:50:07 Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
6.9K viewsedited  17:50
Ochish/sharhlash
2024-05-22 16:37:39 Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.
8.7K views13:37
Ochish/sharhlash
2024-05-22 16:37:15
Нодир Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Президент Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритаётган эди.
6.8K views13:37
Ochish/sharhlash
2024-05-22 12:37:51 Ўзбекистон илк бор 3 та валютада суверен халқаро облигацияларини жойлаштирди

21 май куни Ўзбекистоннинг умумий қиймати қарийб $1,5 млрдга тенг навбатдаги суверен облигациялари биринчи маротаба 3 та валютада халқаро молия бозорларида жойлаштирилди.

Хусусан, 3 та валюта – АҚШ долларида 7 йиллик, еврода “Барқарор ривожланиш мақсадлари"ни молиялаштиришга 3 йиллик ва миллий валютада суверен облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинди.

Кун давомида Ўзбекистоннинг суверен халқаро облигацияларини сотиб олиш учун жами $5,5 млрд миқдоридаги буюртмалар келиб тушди.

Шундан АҚШ долларидаги (7 йиллик) облигацияларга — $3 млрд, евродаги (3 йиллик) облигацияларга — 2 млрд евро ҳамда сўмдаги (3 йиллик) облигацияларга 4 трлн сўм таклиф этилган.
7.3K views09:37
Ochish/sharhlash
2024-05-21 19:01:21
2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади. Бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди.
6.9K views16:01
Ochish/sharhlash
2024-05-21 15:30:23 22 май куни Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
7.1K views12:30
Ochish/sharhlash