Get Mystery Box with random crypto!

Президент тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимои | Kontekst.uz

Президент тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича қарорни имзолади. У қуйидагиларни назарда тутади:

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга «оила — маҳалла — туман ва ҳудуд» тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органларининг 102 рақамига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади.
Барча ҳудудлардаги шошилинч қабул бўлимларида 24/7 ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг ҳудудий марказларида вақтинчалик бошпана (шелтер)лар фаолияти йўлга қўйилади.
Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади.