Get Mystery Box with random crypto!

Талабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўри | Kontekst.uz

Талабалари хорижда ўқиётган давлатлар орасида Ўзбекистон 5-ўринда қайд этилди

ЮНEСКОнинг хорижда таҳсил олаётган талабалар бўйича 2021 йилдаги ҳисоботига (сўнгги 2 йиллик ҳисоботи эса ҳозирча эълон қилинмаган) кўра, бу борада хитойлик ва ҳиндистонлик талабалар етакчи ҳисобланади.

Хорижда ўқиётган хитойлик талабалар сони 1 миллионни ташкил қилган бўлса, ҳиндистонлик талабалар 508 мингга етган. Рўйхатнинг кейинги ўринларида Виетнам, Германия ва Ўзбекистон турибди. Хорижда Виетнамдан 137 минг, Германиядан 126 минг, Ўзбекистондан 110 минг, Франциядан 106 минг, АҚШдан 103 минг ва Суриядан 99 минг талаба таҳсил олаётгани маълум қилинган.