Get Mystery Box with random crypto!

15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади Шавкат Мирзиёевга Ўзб | Kontekst.uz

15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади

Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонда рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича ахборот берилди. Жорий йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 120 фоиз ўсди, 200 млн долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди.

Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мутахассисларнинг 80 фоизи шу ерда яшайди. Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган.

Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади.

Шунингдек, IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 млрд сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.