Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62.42K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @PRUZ12

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-05-21 14:33:08
ЖССТ туздан фойдаланишни мажбурий чеклашга чақирмоқда

ЖССТ тайёр овқатлар, жумладан, жамоат жойларида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотларида туздан фойдаланишга мажбурий чекловлар жорий этишга чақирди.

Экспертлар тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш гипертония ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келишини айтмоқда. Бу касалликлардан ҳар куни дунёда 10 минг киши вафот этади. Улар орасида эркаклар улуши аёлларга қараганда 2,5 марта кўп.

Бундан ташқари, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 30 ёшдан 69 ёшгача бўлган юрак-қон томир касалликларидан ўлиш эҳтимоли Ғарбий Европага қараганда деярли 5 баравар юқори.

Ташкилот мутахассислари кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия этади. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, туз истеъмолини 25 фоизга камайтириш сиёсати 2030 йилга бориб 900 минг кишининг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

@insideruzbek
6.9K views11:33
Ochish/sharhlash
2024-05-21 14:24:23
Singapore Airlines самолётида кузатилган кучли турбюлентлик ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди

Boeing 777 самолётида кузатилган ҳодиса оқибатида 30 киши жароҳатланган. Самолёт Лондондан Сингапурга учаётган эди. У Бангкокда фавқулодда қўнишни амалга оширган.

@insideruzbek
6.2K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-05-21 13:46:53
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.

@insideruzbek
6.3K views10:46
Ochish/sharhlash
2024-05-21 12:51:32
Қорақалпоғистонда ёш-ёш қизларни Таиландга сотмоқчи бўлган одамфурушлар қўлга олинди

@insideruzbek
6.7K views09:51
Ochish/sharhlash
2024-05-21 12:19:21
Маккага велосипедда борган ўзбекистонлик қийин вазиятга тушиб қолди, консуллик кўмагида у ортга қайтарилди

А.Р. исмли фуқаро Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. «Владикавказ – Истанбул – Жидда» йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.

Маълум бўлишича, Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилган.

Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р. топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди. Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида «Мадина-Тошкент» йўналишидаги авиақатновга чипта сотиб олиб берилди. У шу йил 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди.

@insideruzbek
7.5K views09:19
Ochish/sharhlash
2024-05-21 08:49:01
Корея ишга юборишни ваъда қилиб одамларни пулини олган фирибгар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@insideruzbek
7.8K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-05-21 08:07:07
Хитойда икки нафар "эркак" йўл талашиб тортишиб қолишган экан, тортишув даҳанаки жангга айланиб кетибди.

@insideruzbek
9.3K views05:07
Ochish/sharhlash
2024-05-21 07:59:02
Реконструкция ва таъмирлаш олиб борилаётгани сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Қайд этилишича, Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, шунингдек, Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар ҳамда 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

@insideruzbek
7.7K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2024-05-20 15:47:55
#Фейк
Ижтимоий тармоқларда жамоат жойларида тупургани учун 5 суткагача қамоқ белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, бу маълумот ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча қонунчиликда бу каби вазиятда қамоқ жазосини қўллаш бўйича янги норма киритилиши режада йўқ.

@insideruzbek
9.3K views12:47
Ochish/sharhlash
2024-05-20 15:18:08
Қамчиқ довонида қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси кескин қисқарди.

@insideruzbek
8.9K views12:18
Ochish/sharhlash