Get Mystery Box with random crypto!

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кўчирганларга жиноий иш | INSAYDER

Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кўчирганларга жиноий иш очилди

Ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 16-22 май кунлари Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчаси, 1-уй манзили бўйича ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар кўчириб олиб кетилаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур хабарларга асосан ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон Қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@insideruzbek