Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 61.34K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @PRUZ12

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2024-05-21 08:07:07
Хитойда икки нафар "эркак" йўл талашиб тортишиб қолишган экан, тортишув даҳанаки жангга айланиб кетибди.

@insideruzbek
9.3K views05:07
Ochish/sharhlash
2024-05-21 07:59:02
Реконструкция ва таъмирлаш олиб борилаётгани сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

Қайд этилишича, Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, шунингдек, Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача 20 май куни соат 22:00 дан 21 май 06:00 га қадар ҳамда 21 май куни соат 22:00 дан 22 май 06:00 га қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.

@insideruzbek
7.7K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2024-05-20 15:47:55
#Фейк
Ижтимоий тармоқларда жамоат жойларида тупургани учун 5 суткагача қамоқ белгиланиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум бўлишича, бу маълумот ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирча қонунчиликда бу каби вазиятда қамоқ жазосини қўллаш бўйича янги норма киритилиши режада йўқ.

@insideruzbek
9.3K views12:47
Ochish/sharhlash
2024-05-20 15:18:08
Қамчиқ довонида қуюқ туман тушиб, кўриш масофаси кескин қисқарди.

@insideruzbek
8.9K views12:18
Ochish/sharhlash
2024-05-20 12:48:20
Нурободда 5 ёшли гўдак ток уришидан вафот этди

16 май куни Самарқанд вилояти Нуробод туманида 5 ёшли бола электр токи уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.

Бола «Омондара» МФЙ Чунқаймиш қишлоғи ҳудудидаги тепаликдан ўтган электр симини ушлаган ва у воқеа жойида вафот этган.

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Самарқанд вилоят филиалига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

@insideruzbek
9.1K views09:48
Ochish/sharhlash
2024-05-20 11:03:40
Тошкент шаҳар Мустақиллик шоҳкўчасининг Дархондан ўтган қисмида иккита Спарк ва иккита Жентра иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Видеодан улар оралиқ масофани сақламагани бунга сабаб бўлганини кўриш мумкин.

@insideruzbek
8.9K views08:03
Ochish/sharhlash
2024-05-20 10:12:07
Президент Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.

@insideruzbek
8.9K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-05-20 09:55:35
Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклади

Ҳолат Бувайда туманидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактабда содир бўлган. Видеога кўра, директор 7-синф ўқувчисидан бошидаги «вандамка»ни ечишни талаб қилган. Ўқувчи бунга бўйсунмагач, мактаб раҳбари уни дўппослаган.

@insideruzbek
9.7K views06:55
Ochish/sharhlash
2024-05-20 09:17:17
Қизил Ярим Ой жамияти қутқарувчилари ва Эрон армияси кучлари томонидан вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлган марҳумларнинг жасадларини ташиш жараёни видеоси тарқалди

@insideruzbek
9.2K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:32:23
UzAM машиналари сота олмаслиги ортидан Tracker моделига ҳам чегирма қилишга мажбур бўлди

Янги нархлар
Tracker LS – 206 422 880 (15 млн сўм чегирма)
Tracker LTZ – 219 813 280 (20 млн сўм чегирма)
Tracker Premier – 237 659 040 (25 млн сўм чегирма)

@insideruzbek
7.9K views06:32
Ochish/sharhlash