Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 66.41K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Advertising_bloggers

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-17 09:32:23
UzAM машиналари сота олмаслиги ортидан Tracker моделига ҳам чегирма қилишга мажбур бўлди

Янги нархлар
Tracker LS – 206 422 880 (15 млн сўм чегирма)
Tracker LTZ – 219 813 280 (20 млн сўм чегирма)
Tracker Premier – 237 659 040 (25 млн сўм чегирма)

@insideruzbek
7.9K views06:32
Ochish/sharhlash
2024-05-16 17:37:22
Тўқаев Марказий Осиё давлатларини қарама-қарши қўйишга уринаётган ташқи кучлар ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва минтақада тарқоқликни юзага келтиришга уринаётган ташқи кучларга биргаликда қарши туришга чақирди.

«Шуни ишонтириб айтаманки, биз бундай ёндашувлар ва уринишларни қатъиян рад этамиз. Умуман олганда, мамлакатларимиз ўртасида биз ўзаро мақбул ечим топа олмаган масалалар йўқ ва бўлмаслиги ҳам керак. Ишончим комилки, муштарак қадамларимиз ва ўзаро қўллаб-қувватлашнинг уйғун бўлишигина қардош халқларимиз фаровонлигига йўл очиб беради», – деди Тўқаев 16 май куни Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлган учрашувда.

@insideruzbek
8.3K views14:37
Ochish/sharhlash
2024-05-16 15:14:04
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб бориладиган 32та чорраҳа ва 17та кўча рўйхатини эълон қилди.

@insideruzbek
8.2K views12:14
Ochish/sharhlash
2024-05-16 14:49:04
Ноқонуний пойгалар уюштирган блогер қамоққа олиниб, терговга жалб қилинган

Autotuning_uz канали муаллифи Иброҳим ноқонуний пойгалар уюштириши ортидан шериги, avtotuning_uz асосчиси Дониёрнинг ўлимига сабабчилардан бири сифатида терговга жалб қилинибди.

Дониёр айнан Иброҳим ва унинг шериклари томонидан уюштирилган ноқонуний пойгаларнинг бирида KIA автомобили уриб кетиши натижасида ҳалок бўлганди.

@insideruzbek
8.2K views11:49
Ochish/sharhlash
2024-05-16 13:46:09
Ўзбекистонда жорий йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

Саудия Арабистонига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Барча парвозлар «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан бажарилади.

@insideruzbek
7.9K views10:46
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:28:04
Пойтахтининг Шайхонтоҳур туманида Ботир Зокировнинг ҳайкали очилди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

@insideruzbek
7.9K views09:28
Ochish/sharhlash
2024-05-16 11:58:53
Грузияда йирик намойишлар давом этмоқда. Аҳоли «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга қарши бўлиб норозилик митинглари ташкил қилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юзага келмоқда.

Ўз навбатида Европа Иттифоқи Грузияни ушбу қонунни бекор қилишга чақирди.

Биз Грузия ҳукуматини қонунни бекор қилишга, ЙИга аъзолик бўйича ўз мажбуриятларини сақлаб қолишга чақирамиз, — дейилади Евроиттифоқ қўшма баёнотида.

@insideruzbek
7.9K views08:58
Ochish/sharhlash
2024-05-16 10:12:25
Тошкентда ёмғир ёғиши натижасида кўчалар, бозорлар ва туннелларни сув босди.

@insideruzbek
8.5K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-05-16 09:59:01
Алишер Қодировнинг Дубайда салкам 8 млн долларлик кўчмас мулкка эга экани маълум бўлди

Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайдаги Marina Plaza мажмуасидан қиймати 1,9-2 млн доллар бўлган, жами 7,975 млн доллар бўлган тўртта офисга эгалик қилмоқда. 45 ёшли Қодировга нисбатан 2018 йилда Жиноят кодекси 165 ва 168-моддаларининг тўртта банди (товламачилик, такроран ёки хавфли рецидивст томонидан; жуда кўп миқдордаги товламачилик; фирибгарлик; жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва у қидирувга берилганди.

Рашид Қодиров эса 2018 йилда ҳибсга олинган ва 2019 йилдаги суд ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

@insideruzbek
9.4K views06:59
Ochish/sharhlash
2024-05-15 16:41:48
Словакия бош вазири Роберт Фисога суиқасд уюштирилди

Ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган бинода содир этилган отишмада у яраланган. Ҳукумат раҳбари ҳозирда шифохонага ётқизилган.

Маҳаллий нашрлар ҳужум қилган шахс қўлга олинганини маълум қилган.

@insideruzbek
9.2K views13:41
Ochish/sharhlash