Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 64.78K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @insideradmin

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-26 17:52:30 Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади – Президент Фармони

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

⁃ интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

⁃ лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

⁃ жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

@insideruzbek
12.8K views14:52
Ochish/sharhlash
2024-04-22 16:29:38
Энди қоидаларни бузганлар дронлар орқали ҳам аниқланади

Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди. ИИВ маълумотига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида дронлар ЙТҲ, қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имкониятини беради.

@insideruzbek
12.8K views13:29
Ochish/sharhlash
2024-04-22 13:21:40
Эртадан Damas учун онлайн контрактация очилади.

UzAutoMotors хабарига кўра, нархлар ўзгаришсиз қолади.

@insideruzbek
13.7K views10:21
Ochish/sharhlash
2024-04-22 04:37:01
Ўзбекистон аҳолиси расман 37 млн кишига етди

22 апрел тонги Ўзбекистон учун хушхабар билан бошланди. Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолисига эга бўлган ўзбекистонликлар расман 37 млн кишидан ошди. Шундан салкам 18,6 млн.и эркаклар, 18,34 млн.и аёллардан иборат.

@insideruzbek
13.5K views01:37
Ochish/sharhlash
2024-04-20 13:00:32
Украинада ҳайдовчи ва унинг шериги уларни тўхтатган полициячиларни отиб ташлади.

Бир нафар полициячи вафот этган, иккинчиси шифохонада. Гумондорлар қўлга олинган.

Видео вафот этган полициячининг боди-камерасида тасвирга олинган. +18

@insideruzbek
13.1K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-04-17 17:26:41
Ўзбекистонда болалар учун хавфли яна бир сироп аниқланди

Санэпидқўмита овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида «Rinotin kids» биологик фаол қўшимчасига берилган рухсатномаларни бекор қилди. Республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардан сиропни қайтариб олиш топшириғи берилган.

@insidetuzbek
13.7K views14:26
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:41:14
Табиий газ нархи 1 майдан 650 сўм бўлади

Янги тарифга кўра, 1 куб/метр газ нархи 650 сўм (ҳозир 380 сўм) этиб белгиланади. Бунда ҳам ижтимоий нормалар белгиланади — унга кўра, мартдан октябргача (иссиқ кунларда) — ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатилганда, нарх 1500 сўмга кўтарилади, қишда эса 500 кубометрдан ошганда, 1500 сўмгача қимматлашади.

@insideruzbek
14.8K views11:41
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:30:13
Эҳтиёжманд оилаларга энергетика тўловлари учун 270 минг сўм моддий ёрдам берилади

Ҳукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп тўлайди, кам ишлатганлар кам тўлайди.
 
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

@insideruzbek
12.7K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-04-16 14:06:42
1 майдан электр энергия нархи ошади

1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм (ҳозир 295 сўм) бўлади. Ижтимоий норма чеклови ҳам қисқаради. Масалан, эндиликда бир ойда 200 кВтгача ишлатсангиз, 450 сўмдан тўланади. Ундан ошса қиймат икки бараварга ошади — 900 сўм. Илгари 1000 кВтдан кўп ишлатилса шундай бўларди. Эндиликда 1000 кВтдан ошса 3 баравар — 1350 сўмдан тўланади.

@insideruzbek
15.1K views11:06
Ochish/sharhlash
2024-04-13 07:39:24
Уралдаги сув сатҳи рекордларни янгилашда давом этмоқда. Ҳозирда Оренбург вилоятидаги айрим ҳудудлар мана шундай кўринишга келган.

@insideruzbek
15.2K viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash