Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 64.78K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @insideradmin

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-16 13:46:09
Ўзбекистонда жорий йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади

Саудия Арабистонига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Барча парвозлар «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан бажарилади.

@insideruzbek
7.9K views10:46
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:28:04
Пойтахтининг Шайхонтоҳур туманида Ботир Зокировнинг ҳайкали очилди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

@insideruzbek
7.9K views09:28
Ochish/sharhlash
2024-05-16 11:58:53
Грузияда йирик намойишлар давом этмоқда. Аҳоли «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонунга қарши бўлиб норозилик митинглари ташкил қилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар юзага келмоқда.

Ўз навбатида Европа Иттифоқи Грузияни ушбу қонунни бекор қилишга чақирди.

Биз Грузия ҳукуматини қонунни бекор қилишга, ЙИга аъзолик бўйича ўз мажбуриятларини сақлаб қолишга чақирамиз, — дейилади Евроиттифоқ қўшма баёнотида.

@insideruzbek
7.9K views08:58
Ochish/sharhlash
2024-05-16 10:12:25
Тошкентда ёмғир ёғиши натижасида кўчалар, бозорлар ва туннелларни сув босди.

@insideruzbek
8.5K views07:12
Ochish/sharhlash
2024-05-16 09:59:01
Алишер Қодировнинг Дубайда салкам 8 млн долларлик кўчмас мулкка эга экани маълум бўлди

Собиқ Бош прокурор Рашид Қодировнинг ўғли Алишер Қодиров Дубайдаги Marina Plaza мажмуасидан қиймати 1,9-2 млн доллар бўлган, жами 7,975 млн доллар бўлган тўртта офисга эгалик қилмоқда. 45 ёшли Қодировга нисбатан 2018 йилда Жиноят кодекси 165 ва 168-моддаларининг тўртта банди (товламачилик, такроран ёки хавфли рецидивст томонидан; жуда кўп миқдордаги товламачилик; фирибгарлик; жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва у қидирувга берилганди.

Рашид Қодиров эса 2018 йилда ҳибсга олинган ва 2019 йилдаги суд ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

@insideruzbek
9.4K views06:59
Ochish/sharhlash
2024-05-15 16:41:48
Словакия бош вазири Роберт Фисога суиқасд уюштирилди

Ҳукумат йиғилиши ўтказилаётган бинода содир этилган отишмада у яраланган. Ҳукумат раҳбари ҳозирда шифохонага ётқизилган.

Маҳаллий нашрлар ҳужум қилган шахс қўлга олинганини маълум қилган.

@insideruzbek
9.2K views13:41
Ochish/sharhlash
2024-05-07 16:08:58
UzAutoMotors 4500та Lacetti автомобилларини сотувга чиқармоқда

8 май куни соат 10:00да 4500 дона Lacetti сотувга чиқарилади. Автомобилларни шартнома олгач, шу заҳотиёқ олиб кетиш мумкин бўлади.

Катта эҳтимол билан автомобиллар мижозлар томонидан турли сабаблар билан ортга қайтарилган ва экспортдан қайтган моделлар бўлиши мумкин.

@insideruzbek
14.1K viewsedited  13:08
Ochish/sharhlash
2024-05-03 16:20:13
Чилонзорда дарахт қулаши оқибатида чақалоқ қиз ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳолат 3 май куни соат 11:50 атрофида туманнинг 5-мавзесида содир бўлган. 55 ёшли энага Е.М. болалар аравачасида 2023 йилда туғилган А.П.ни олиб кетаётганида уни дарахт босиб қолган. Оқибатда қизча ҳодиса жойида вафот этган.

@insideruzbek
13.4K viewsedited  13:20
Ochish/sharhlash
2024-05-03 15:20:21
Ўзбекистонда таълимга маъсуллар шуғулланаётган ишлар ҳақида

Мактабга бир кун яшил, бир кун пушти кофта кийиб келган ва директорга сиз ҳам оқ кийинмагансизку дея эътироз билдирган инглиз тили ўқитувчиси устидан далолатнома тузишибди. У директорга айтган гапи учун тушунтириш хати ёзишдан бош тортган эмиш.

@insideruzbek
12.9K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:54:01
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 миллион сўмгача ипотека кредити берилади

2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади.

Президент фармонига кўра:

⁃ ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

⁃ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Шунингдек, ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

@insideruzbek
14.4K views12:54
Ochish/sharhlash