Get Mystery Box with random crypto!

INSAYDER

Telegram kanalining logotibi insideruzbek — INSAYDER
Kanal manzili: @insideruzbek
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 61.34K
Kanalning ta’rifi

INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @PRUZ12

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 20

2024-01-27 19:13:21
Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги Дўконхона қишлоғида бугун 1 метрга яқин қор ёғди

@Insideruzbek
13.3K viewsedited  16:13
Ochish/sharhlash
2024-01-27 14:36:56
Бугундан Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси билан БААда машина ҳайдаш мумкин

Ўтган йилнинг декабридан икки давлат ички ишлар вазирлари шундай меморандум имзолаганди.

Юқоридаги инфографикада Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси қаерларда ўтиши акс этган.

@insideruzbek
13.7K views11:36
Ochish/sharhlash
2024-01-27 12:04:01
Фарғонада бир оиланинг 6 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди

Марғилон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг бир хонадонида истиқомат қилиб келган эр-хотин, уларнинг қизи ва 6, 4 ва 2 ёшли набиралари ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

@insideruzbek
13.1K views09:04
Ochish/sharhlash
2024-01-26 19:24:26
Қашқадарёда 18 ёшли қизни олиб қочган йигит жазоланди

Яккабоғ туманида яшовчи ушбу йигит, 18 ёшли қизнинг уйига бир неча бор совчи қўйган, аммо қизнинг ота-онасидан рад жавобини олган. 2023 йилнинг март ойида у қизни мажбуран машинасига миндириб олган ва қиз унга қаршилик кўрсата олмаганидан фойдаланиб, Тошкент шаҳрига олиб кетган.

Суд ҳукмига кўра, йигитга 2 йиллик озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

@insideruzbek
14.2K views16:24
Ochish/sharhlash
2024-01-26 18:44:11
Қотиллик учун 13 йилдан бери қидирувда бўлган шахсга ҳукм ўқилди

У 2010 йилда ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган аёлини ўлдириб, қочиб кетган ва 13 йиллик қидирувдан сўнг, 2023 йилда Россияда қўлга олинган. Суд ҳукмига кўра у 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

@insideruzbek
13.8K views15:44
Ochish/sharhlash
2024-01-26 16:32:02
Қашқадарёда ЙПХ ходими рақамини беркитиб ҳаракатланган Tracker автомашинасини қўйиб юборди

Ҳолат Кўкдала туманида содир бўлган.

@insideruzbek
14.7K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2024-01-26 14:36:28
Қирғизистонда хотинининг қулоқлари ва бурнини кесиб ташлаган шахс 20 йилга қамалди

Ўтган йилнинг ёз ойларида Қирғизистонда собиқ хотинининг бурни ва қулоқларини кесиб ташлаган эркак ҳақида маълумот тарқалган эди.

Суд ҳукмига кўра, ушбу эркак 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва аёлга 2 млн сом (тахминан 280 млн сўм) товон пули тўлаши белгиланди.

@insideruzbek
13.7K views11:36
Ochish/sharhlash
2024-01-26 13:14:06
“Халқ банки” ходими 230 минг доллардан ортиқ пулни ўмариб, Қирғизистонга қочиб кетган

Ўтган йилнинг август ойида “Халқ банки” Косонсой туман филиали иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган К.Қ.В. филиал бош ҳисобчиси ва касса мудири билан олдиндан тил бириктирган ҳолда, тезкор тадбир учун пул кераклиги баҳонасида соҳта ҳужжатлар тайёрлаган. Шу тариқа касса омборидан 137 000 доллар ва 1,2 млрд сўм пул олиб чиқиб кетилган.

Натижада ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва К.Қ.В. Қирғизистонда қўлга олиниб, шу йилнинг 16 январ куни Ўзбекистонга олиб келинган.

@Insideruzbek
14.0K views10:14
Ochish/sharhlash
2024-01-26 12:49:59
Андижон ҳокимига тегишли «Prado» рақамини ечиб ҳаракатланган ходим ишдан олинди

Ҳокимлик матбуот котибининг маълум қилишича, ушбу воқеа анча олдин содир бўлган ва ўша вақтда бир нафар ходим вазифасидан озод қилинган. Қоидабузарлик бўйича маъмурий жарима қўлланилгани ёки йўқлиги борасида эса маълумот йўқ.

@Insideruzbek
13.0K views09:49
Ochish/sharhlash
2024-01-26 12:22:25
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиси ухлаб қолиб, одамларни босиб кетди

Ўзбекистонлик 58 ёшли ҳайдовчи Норқул.С қаттиқ чарчоқ сабабли рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотиб, пиёдаларни босиб кетган. Ҳодиса қибатида 5 киши жароҳатланган, уларнинг бир нафари оғир аҳволда. Ҳайдовчи қўлга олинган.

@Insideruzbek
14.1K views09:22
Ochish/sharhlash