Get Mystery Box with random crypto!

Тўқаев Марказий Осиё давлатларини қарама-қарши қўйишга уринаёт | INSAYDER

Тўқаев Марказий Осиё давлатларини қарама-қарши қўйишга уринаётган ташқи кучлар ҳақида гапирди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиё давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва минтақада тарқоқликни юзага келтиришга уринаётган ташқи кучларга биргаликда қарши туришга чақирди.

«Шуни ишонтириб айтаманки, биз бундай ёндашувлар ва уринишларни қатъиян рад этамиз. Умуман олганда, мамлакатларимиз ўртасида биз ўзаро мақбул ечим топа олмаган масалалар йўқ ва бўлмаслиги ҳам керак. Ишончим комилки, муштарак қадамларимиз ва ўзаро қўллаб-қувватлашнинг уйғун бўлишигина қардош халқларимиз фаровонлигига йўл очиб беради», – деди Тўқаев 16 май куни Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик кенгашлари котиблари билан бўлган учрашувда.

@insideruzbek