Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Йўл
Биласизми
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.49K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 400

2021-05-15 13:31:41
#Биласизми

Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларини бериш учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади.

Давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини белгиланган тартибда рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
35.4K views10:31
Ochish/sharhlash
2021-05-15 08:01:00
#Кун_тарихи

15 май жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) бўлиб, ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам нишонланиб келинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили Халқаро оила куни сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгиланган.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
64.6K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-05-14 13:31:53
#Биласизми

Иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт.

Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда 1 мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43.7K views10:31
Ochish/sharhlash
2021-05-14 09:27:59
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банклари орқали БҲМнинг 150 бараваригача кредит берилади. Кредитларнинг фоиз ставкаси истисно тариқасида 2022 йил 1 январгача Марказий банк асосий ставкасида белгиланади.

Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.1K views06:27
Ochish/sharhlash
2021-05-13 15:18:09
#Биласизми

2022 йил 1 январгача қуйидаги техника ва ускуналарни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ноль ставкаси белгиланади:

автомобиль рефрижераторлари (ТИФ ТН коди 8716 39 300 2);
мотокультиваторлар (8432 29 100 0);
инкубатор ва брудерлар (8436 21 000 0);
бир ўқли тракторлар (8701 10 000 0);
минитракторлар (8701 91 100 0 — 8701 94 100 0).

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
98.2K views12:18
Ochish/sharhlash
2021-05-13 09:46:40
#Биласизми

“Темир дафтар”га киритилган оилаларга ҳокимликлар томонидан деҳқончилик учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ерда 0,1 гектардан 1 гектаргача ер ажратилади, ерни суғориш ва электр билан таъминлаш, ерларни ўзлаштириш учун субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
104.1K views06:46
Ochish/sharhlash
2021-05-13 05:30:00
#Адлия_табриги

Азиз юртдошлар!

Барчангизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этиб, эзгу ниятларингиз ижобатини тилаймиз!

Юртимизда тинчлик ва хотиржамлик бардавом, адолат ҳамиша барқарор бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
39.6K views02:30
Ochish/sharhlash
2021-05-12 15:23:59
#Биласизми

Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

Қонунчиликка мувофиқ, ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш (овлаш, кўпайтириш мақсадида тутқунликда сақлаш ва ҳ.к.) тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда Фанлар академиясининг хулосаси асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
83.1K views12:23
Ochish/sharhlash
2021-05-12 13:17:23
#Биласизми

Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
94.2K views10:17
Ochish/sharhlash
2021-05-12 09:43:39
#Биласизми

Ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

фуқароларга – 735 минг сўмдан 1 млн 225 минг сўмгача;
мансабдор шахсларга – 1 млн 225 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такроран содир этилган бўлса:

фуқароларга – 1 млн 225 минг сўмдан 2 млн 450 минг сўмгача;
мансабдор шахсларга – 2 млн 450 минг сўмдан 3 млн 675 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
83.8K views06:43
Ochish/sharhlash