Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Йўл
Сўровнома
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.33K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 395

2021-06-01 09:36:51 ​​#Биласизми | #2021_йил_1_июндан

1 июндан нималар ўзгарди?

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасида хусусий секторлар ҳам иштирок этишлари мумкин. БАТАФСИЛ

Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

Пенсия ва нафақаларни тайинлашда фуқароларга янада қулай шароитлар яратилади. БАТАФСИЛ

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларидан фойдаланишда бир қатор қулайликлар яратилади. БАТАФСИЛ

10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш бошланади. БАТАФСИЛ

Болалар айрим дори воситалари билан бепул таъминланади. БАТАФСИЛ

Профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 490 минг сўм миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади. БАТАФСИЛ

Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади. БАТАФСИЛ

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади. БАТАФСИЛ

Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. БАТАФСИЛ

Солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин. БАТАФСИЛ

Зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади. БАТАФСИЛ

Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади. БАТАФСИЛ

Унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерлари инвесторларга аукцион орқали ажратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
69.6K views06:36
Ochish/sharhlash
2021-06-01 07:07:12
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайди!

Азиз болажонлар, Сизнинг ҳуқуқларингиз Қонун ҳимоясида!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
58.3K views04:07
Ochish/sharhlash
2021-05-31 17:40:00
#2021_йил_1_июндан

Инфратузилмага яқин жойларда, шу жумладан республика аҳамиятидаги йўлларга туташ бўлган, белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича унумдорлиги паст, фойдаланишда бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларини саноат ва хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш учун лойиҳа асосида инвесторларга "E-IJRO AUKSION" савдо майдончаси орқали ажратишга рухсат берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
34.9K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2021-05-31 16:30:00 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сайлов комиссияларининг қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади

“Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–691-сон, 31.05.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат судлар томонидан кўриб чиқилади.

Президент сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 8–18 аъзодан иборат таркибда тузилади.

Илгари 6-8 нафар эди.

Эндиликда сайлов бюллетенига номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи киритилмайди.

Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2021-05-31 15:47:10 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарор билан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлар белгиланди.

“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Ижро муддати белгиланмаган ёки бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган топшириқларнинг бажарилиши бўйича маълумот ҳар олти ойда “Ijro.gov.uz”га киритиб борилади.

Топшириқлар ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ва зарур ҳолларда, Ҳукумат томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси асосида ҳамда Президент рухсати билан узайтирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
79.9K views12:47
Ochish/sharhlash
2021-05-31 15:12:42 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5132-сон, 31.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

биринчи босқич – Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни “Ijro.gov.uz”га киритиш учун Адлия вазирлигига юборади;

иккинчи босқич – Адлия вазирлиги назоратга олинадиган топшириқларни электрон тизимга киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди;

учинчи босқич – давлат органлари ва ташкилотлари, ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва электрон тизимгага маълумотларни киритади;

тўртинчи босқич – Адлия вазирлиги маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

бешинчи босқич – Вазирлар Маҳкамаси маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, ҳар ойда Раёсат мажлисларида ижро натижадорлигини танқидий кўриб чиқади ва Президент Администрациясига маълумот киритади;

олтинчи босқич – Ҳисоб палатаси ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;

еттинчи босқич – Президент Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.4K views12:12
Ochish/sharhlash
2021-05-31 12:00:52 #2021_йил_1_июндан

Ёшларга компьютер харидлари учун 6 млн 125 минг сўмгача истеъмол кредитлари ажратилади

Қонунчиликка кўра:

“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган миқдори компенсация қилинади;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади;

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ёшларга компьютер харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ умумий ҳисобда БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдори ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатлари компенсация қилинади‘

“Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади;

Хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59.3K views09:00
Ochish/sharhlash
2021-05-31 10:30:00 #Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 900 га яқин иштирокчи фаол қатнашди. Улар орасидан энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Ғолиблар билан қуйида танишишингиз мумкин:

its_musilman – 25 (52.8 сония);
Mushtariy – 25 (56.8 сония);
Nuraliyev_Samandar – 25 (1 дақиқа).

Эслатма: Ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этинг ва ҳуқуқий билимларингизни янада бойитинг!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
68.8K views07:30
Ochish/sharhlash
2021-05-31 10:16:45
#2021_йил_1_июндан

Қонунчиликка кўра:

ҳимоя ордери нусхасини олган, яъни тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахслар профилактик ҳисобга олинади;

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича намунали марказларга мурожаат қилган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг йўқотилган биометрик паспортларини (идентификация ID-карталарини) тиклаб бериш чоралари кўрилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
49.8K views07:16
Ochish/sharhlash
2021-05-31 10:00:09
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

Қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

t.me/QuizBot?start=znYnQWmO

Эслатиб ўтамиз, викторина 12:15 га қадар давом этади!

Викторина шартлари бу ерда.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.2K views07:00
Ochish/sharhlash