Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Йўл
Сўровнома
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.33K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 399

2021-05-24 16:21:07 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун талаблар белгиланди

Қарорга кўра, давлат таълим муассасалари хорижий тиллар ўқитувчилари учун хорижий тилларни ўзлаштириш даражаси бўйича талаблар белгиланди.

Жумладан:

2022/2023 ўқув йилидан давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2022/2023 ўқув йилига қадар давлат ОТМларидаги барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2024/2025 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг 50 фоизи камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
108.8K views13:21
Ochish/sharhlash
2021-05-24 14:30:26 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади

“Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (312-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолияти тугатилди.

Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳузурида таълим ташкилотларининг хорижий тиллар педагогларининг малакасини ошириш бўйича мобил гуруҳлар ташкил этилади.

Мобил гуруҳлар, энг аввало, олис ҳудудларда жойлашган ёки хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этилади.

Қарорга мувофиқ, негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари (207 та) ҳамда уларга бириктирилаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган республика олимпиадаларида иштирокчиларнинг 4 та кўникмасини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолаш тартиби жорий этилади.

2022/2023 ўқув йилидан танланган умумтаълим мактаблари 4-синф битирувчилари, 2024/2025 ўқув йилидан эса 9-синф битирувчиларининг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус синов ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳар бир туман (шаҳар)да очиқ танлов ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида 2 нафар инглиз тили ўқитувчилари ва бир нафар бошқа хорижий тил ўқитувчиси хорижий давлатларга қисқа муддатли малака оширишга юборилади.

2021 йил якунигача ОТМларда давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни ўқитиш марказлари (курслари) ташкил этилади.

Шунингдек, 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади. Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
91.7K views11:30
Ochish/sharhlash
2021-05-24 11:35:25
#Биласизми

Ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади.

Ётаржой буюмлари комплекти қуйидагилардан иборат:

● иккита чойшаб;
● битта ёстиқ жилд;
● битта сочиқ.

Ётаржой буюмлари комплекти йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.

Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.6K views08:35
Ochish/sharhlash
2021-05-24 10:46:00 #Совринли_викторина

Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 600 га яқин иштирокчи фаол қатнашди. Улар орасидан энг юқори натижани қайд этган 3 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

Ғолиблар билан қуйида танишишингиз мумкин:

15412486622 – 25 (1 дақиқа 2 сония)
mr_anyone1 – 25 (1 дақиқа 31 сония)
Giyos – 24 (1 дақиқа 18 сония)

Эслатма: Ғолиблар бир ҳафта мобайнида ўзларига тегишли викторина натижаларни (натижаларни ўчириб юбормаслик лозим) ҳудудий адлия бошқармалари ходимларига шахсан кўрсатиб, эсдалик совғаларини олиб кетиши мумкин.

Ҳар ҳафтада бўлиб ўтадиган викторинада фаол иштирок этинг ва ҳуқуқий билимларингизни янада бойитинг!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
47.7K views07:46
Ochish/sharhlash
2021-05-24 10:02:08
#Совринли_викторина

“Совринли викторина” бошланди

Қуйидаги ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин:

t.me/QuizBot?start=5Xu4Chzk

Эслатиб ўтамиз, викторина 12:15 га қадар давом этади!

Викторина шартлари бу ерда.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
50.7K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-05-24 07:54:45
#2021_йил_1_июндан

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59.0K views04:54
Ochish/sharhlash
2021-05-23 15:45:00
#Биласизми

Давлат илмий ташкилотларида илмий фаолият юритувчи шахсларга 48 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган ҳамда моддий ёрдамни кўзда тутадиган меҳнат таътили берилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
40.8K views12:45
Ochish/sharhlash
2021-05-23 12:32:07
#Биласизми

Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
52.4K views09:32
Ochish/sharhlash
2021-05-23 08:00:44
#Биласизми

Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин:

Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;

халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;

халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-05-22 13:12:55
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.9K views10:12
Ochish/sharhlash