Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy axborot

Telegram kanalining logotibi huquqiyaxborot — Huquqiy axborot
Kanaldagi mavzular:
Биласизми
Йўл
Сўровнома
Адлия
Kanal manzili: @huquqiyaxborot
Toifalar: Siyosat , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 220.33K
Kanalning ta’rifi

Қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар ва ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 394

2021-06-03 13:23:56
#Фермерга_мадад | #Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
55.9K views10:23
Ochish/sharhlash
2021-06-03 09:27:48
#Биласизми

Агар ушбу ҳолатда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг илтимосига кўра ҳимоячи таклиф қилинмаган бўлса, тегишли қарор ёҳуд суд ажрими Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига келиб тушган пайтдан эътиборан 4 соатдан кечиктирмай жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштирокини таъминлаши шарт.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
58.1K views06:27
Ochish/sharhlash
2021-06-03 07:20:50
#Биласизми

40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59.2K views04:20
Ochish/sharhlash
2021-06-02 14:40:26 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (335-сон, 01.06.2021 й.) билан “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони таъсис этилди

Қарорга кўра, кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқилади.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг (Қўмита) кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссияси ташкил этилади.

Комиссия томонидан ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилинади.

Шунингдек, Қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлари, чет элдаги турдош ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль – Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (980 минг сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.6K views11:40
Ochish/sharhlash
2021-06-02 12:46:49 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (336-сон, 01.06.2021 й.) билан "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатидан қуйидагилар чиқариб ташланди:

Соя, арахис, зайтун ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1507101000, 1507901000, 1508101000, 1509101000, 1509900000);

Кунгабоқар ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512111000, 1512191000, 1512199002);

Пахта ёғи (ТИФ ТН кодлари: 1512211000, 1512291000).

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
45.6K views09:46
Ochish/sharhlash
2021-06-02 10:03:58
#Биласизми

Болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56.1K views07:03
Ochish/sharhlash
2021-06-02 07:54:56
#Биласизми

“Зоотехник”, “ветеринар-шифокор”, “фельдшер-ветеринар”, “уста-чавондоз”, “от парваришловчи”, “тақачи” мутахассисликлари учун шифокор, ҳамшира, тренер ва спортчиларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
56.0K views04:54
Ochish/sharhlash
2021-06-01 17:27:25
#Диққат_акция

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил июнь–декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилади.

Батафсил инфографика орқали танишинг

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
94.0K views14:27
Ochish/sharhlash
2021-06-01 15:40:19 #Адлия_хабари

Адлия вазирлиги болажонларни 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлайди ва вақтингизни мазмунли ўтказиш учун сизга бир неча совғалар ҳозирлади.

bolahuquqlari.uz портали – 14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган бўлиб, маълумотлар болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган. Болажонлар ўз уйларидан туриб кўнгилочар-интерактив ўйинлар, мантиқий топшириқлар, тестлар орқали ҳуқуқий билимларини янада оширишлари мумкин.

Болалар учун юридик энциклопедия – Китобда болалар ёшлик чоғиданоқ ўрганиши зарур бўлган ҳуқуқий маълумотлар келтирилган. Ҳар бир маълумот болалар томонидан яхшироқ ўзлаштирилиши учун суратлар билан бойитилган.

Ёшлар учун юридик энциклопедия – Китобда ёшлар ўз ҳуқуқларини ўрганиши учун зарур маълумотлар келтирилган. Энциклопедияни тайёрлашда Конституция, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий ва юридик энциклопедиялар, изоҳли луғат, интернет ва бошқа манбалардан кенг фойдаланилган.

Ҳуқуқингизни қизиқарли тарзда ўрганиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
42.7K views12:40
Ochish/sharhlash
2021-06-01 13:27:29
#Биласизми

Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
46.5K views10:27
Ochish/sharhlash