Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.00K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 92

2022-01-15 10:37:43 Йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).
6.0K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-01-15 10:37:31 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
7.3K views07:37
Ochish/sharhlash
2022-01-15 09:12:08
“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2022 йил 14 январь сони

https://online.anyflip.com/eovem/gnog/mobile/index.html?1642146992154
7.3K views06:12
Ochish/sharhlash
2022-01-14 17:33:16 Ватан ҳимоячилари куни Фарғонада катта шодиёнага айланди

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида ўтказилган тантанали тадбир, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириш билан бошланди.

Президентимиз табрикларида таъкидланганидек, “Кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этмоқдалар. Айниқса, мураккаб синов даври бўлган пандемия пайтида ва фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда, биз учун ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик – тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда бу якдиллик янада яққол намоён бўлмоқда”.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Жамшид Каримов, вилоят секторлари раҳбарлари, Миллий гвардия, кучишлатар тузилмалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тантаналари давомида юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбийларга “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Тадбир элимиз ардоғидаги санъаткорлар Алишер Файз, Илҳом Иброҳимов, Муҳсинжон Мўминовлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.
6.6K views14:33
Ochish/sharhlash
2022-01-14 17:33:16
5.9K views14:33
Ochish/sharhlash
2022-01-14 15:44:41
Ватан ҳимоячилари кунида Фарғонада “Мотамсаро она” ҳайкали пойи гуллар билан тўлди

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими Фарғонада яхши анъанага айланган.

Байрам муносабати билан 14 январь куни вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Жамшид Каримов, вилоят Хавфсизлик ва Мудофаа тизимлари раҳбарлари, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирокида "Ватанпарварлар боғи"даги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Гул қўйиш маросимидан сўнг, ҳарбий қисмлар вакилларининг ва техникаларининг ҳарбий марши ҳамда давлатимиз байроғи билан безалган автомобиль ва мотоцикллардан иборат кўргазмали юриши ўтказилди.
7.9K viewsedited  12:44
Ochish/sharhlash
2022-01-13 12:16:28
Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб улкан байроқ олиб ўтилди

Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Бугун эрта тонгдан Фарғона вилояти ҳокимлиги ёнида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг вилоятдаги ҳарбий қисмлари офицер, сержант, аскарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳажми 1100 кв.м бўлган улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб, вилоят Тадбиркорлар уйи олдидан Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача бўлган масофага ҳарбий оркестр жўрлигидаги мусиқа садолари остида олиб борилди.

Ушбу жараённи шаҳримиз кўчалари бўйлаб жам бўлган кекса-ю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.
13.8K views09:16
Ochish/sharhlash
2022-01-12 10:10:51 Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фарғонага келди

Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Хуршид Аҳмедов Фарғона вилоятига ташриф буюрган Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашдилар.

Мулоқот чоғида мамлакатимизнинг, хусусан Фарғона вилоятининг Украина билан йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Украина элчисига вилоятимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш жараёнлари, вилоятнинг улкан иқтисодий-инвестицион ва туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, 2022 йилнинг март ойида Тошкентда халқаро бизнес форум ўтказилиши белгилангани ва Фарғона-Украина ҳамкорлигида инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган украин корхоналари рўйхати берилса, уларнинг вакилларини ушбу анжуманга таклиф қилиниши билдирилди.

Элчи Николай Дорошенко ушбу таклифни қабул қилар экан, 2022 йил май ойида Киевда ташкил этилаётган катта форум ҳақида ҳам тўхталиб, иқтисодий алоқаларни яхшилаш мақсадида Фарғона вилояти делегациясини форумга таклиф қилди.

Фарғона вилояти ва Украина ўртасида иқтисодий-инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш бўйича икки томонлама йўл харитаси тайёрлашга келишиб олинди.

Шунингдек, элчи Украинанинг Николаев шаҳри ва Фарғона шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш бўйича ҳам ўз таклифини билдирди.

Меҳмонлар ташриф доирасида вилоятимизнинг диққатга сазовор туристик жойлари ва миллий ҳунармандчилик марказлари билан яқиндан танишиб чиқадилар.
9.1K viewsedited  07:10
Ochish/sharhlash
2022-01-12 10:10:51
8.5K views07:10
Ochish/sharhlash
2022-01-11 16:56:41
Фарғона вилоятида 3-босқичда "Аёллар дафтари"га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш ҳамда бу борада ОАВ, блогерлар ва жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда иш ташкил этиш юзасидан вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева иштирокида брифинг

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
14.9K views13:56
Ochish/sharhlash