Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.00K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 91

2022-01-18 16:43:36
Тошлоқда Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун

Sayt | Facebook | Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
7.0K views13:43
Ochish/sharhlash
2022-01-18 10:14:49 Камбағалликни қисқартиришда Қува тажрибаси

Фарғонада ер билан “тиллашиш”да қуваликлар энг олд ўринда турадилар. Азалдан миришкор бободеҳқон, уста боғбонлар юрти бўлган Қува туманида бугунги кунда отамерос кўҳна ҳунар замонавий мезонлар асосида такомиллашиб бормоқда.

Қува туманидаги 65 та МФЙда 44 мингдан зиёд хонадон тасарруфида 2 минг 930 гектар экин ери мавжуд. Туманда ҳар йили ўртача 25 млн. туп мевали, 14 млн. туп манзарали дарахтлар кўчатлари ҳамда 10 млн. туп гул кўчатлари етиштирилади.

Ҳозирги кунда ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”, “драйвер”лари аниқланиб, шу асосда яқин истиқболга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқиляпти.

Қува туманида фаолият кўрсатаётган Томорқа ер участкаларини ривожлантириш республика илмий маркази томонидан ҳудуддаги 100 гектар қир-адир ерлар ўзлаштирилиб, 20 гектарига олма, нок экилди. Айни кунларда 80 гектар ерда бодом, писта, беҳи, ўрик боғлари барпо этиш ва кооперация асосида оилаларга 50 сотихдан бўлиб бериш режалаштирилмоқда.

Қувадаги “Янгиқишлоқ” МФЙда истиқомат қилувчи Ғайратжон Султонов ёш бўлишига қарамай, 7 сотих томорқасида атиргул кўчатлари етиштириб сотиш бўйича катта тажрибага эга. Қува тумани ҳокимлиги кўмагида ўтган йили унга 9 гектар ер, 400 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиб берилгач, “Водий турфа гуллари” МЧЖ кооперациясини ташкил этди. 2021 йилнинг ўзида “Янгиқишлоқ”, “Сойгузар”, “Қўрғонча” МФЙлардаги 100 та хонадонга кооперация томонидан атиргул уруғлари, кимёвий воситалар, пайвандтаг етказиб берилди. Натижада ўтган йили кооперация томонидан Германия, Польша, Россия, Латвия, Белоруссия ҳамда Марказий Осиё давлатларига 1,2 млн. туп атиргул кўчатлари экспорт қилинди. Ғайратнинг бу йилги мақсадлари янада улкан. Ёш тадбиркорнинг нияти жаҳон бозорига атиргуллар экспорт қилиш борасида дунёда етакчи давлатлардан бири саналувчи Нидерландияда ортда қолдиришдир.

Туманнинг “Саноатчилар”, “Иттифоқ”, “Султонобод”, “Қайирма”, “Бўстон”, “Хонобод” МФЙларида 3 мингга яқин хонадон эса паррандачилик билан шуғулланади. Бу маҳаллаларда ўз хонадонида икки минг бошгача товуқ, курка, ўрдак, бедана боқаётган оилалар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

“Саноатчилар” МФЙда 900 га яқин хонадонлар мавжуд бўлиб, 200 та хонадонда инкубаторияларда жўжа очириш фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар бир хонадонда йилига 10 мингдан 250 минг донагача жўжа очирилади, 100 бошдан 6000 бошгача парранда парвариш қилинади.

— Бизда ҳар бир оила омилкор бўлгани сабабли ҳам бир қарич ер фойдаланилмай қолмайди, — дейди “Қорақум” МФЙ раиси Ҳамиджон Турғунов. — Маҳалламизда етиштирилган мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларигача етказиб берилади. Шу боис 1 минг 200 га яқин оила истиқомат қиладиган маҳалламизда атиги 23 та оила кам таъминланган ҳисобланади. Улар ҳам боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахсларни парваришлаётган оилалардир.

Дарҳақиқат, она заминимиз эл ризқ-насибасини таъминловчи муҳим манба, чинакам хазина ва фаровон ҳаёт омили эканлигини Қува тумани мисолида яққол кўриш мумкин.
10.4K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-01-18 10:14:49
9.2K views07:14
Ochish/sharhlash
2022-01-17 08:53:06 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш ортидан вилоятимизнинг Бувайда туманида тасвирга олинган “Халқчил ёндашув” кўрсатувининг махсус сонида Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларнинг ижросига Фарғонада қандай киришилгани ҳақида ҳикоя қилинади



10.2K viewsedited  05:53
Ochish/sharhlash
2022-01-15 16:58:07 Олтиариқда хонадонлардаги иссиқхоналарда аччиқ қалампир тўла ҳосилга кирди

Қаҳратон қиш қиличини ялонғочлаб турган бир паллада олтиариқлик деҳқонлар ёз неъматлари етиштириш билан андармон. Миришкорлар йилнинг тўрт фаслида ҳам даромад олишади. Айни кунда хонадон томорқаларига экилган аччиқ қалампир ҳосилга кирди.

“Эски араб” маҳалла фуқаролар йиғини, Эзгулик кўчасида умргузаронлик қилаётган Жасурбек Сиддиқов ёш бўлса-да, миришкор торморқачилар сифатида тилга тушди. Хонадонидаги мўъжаз иссиқхонада бўлган киши кўзни қувонтириб турган неъматлардан баҳра олади. Икки сотих иссиқхонада садафдек терилган аччиқ қалампир кўчатлари қийғос ҳосилга кирибди.

–Бу, иккинчи ҳосилимиз,- дейди Жасурбек эгатларда маржондек осилиб турган қизил қалампирларга боқиб. – Бир тоннадан ортиқ ҳосил олишни кўзлаб турибмиз. Қарийб 40 миллион сўм даромад деган гап. Ҳосилни йиғиштириб олгач, бодринг экамиз. Айни кунда кўчатларимизни экишга тайёрлаб қўйганмиз. Бу қиш поёнига етмай янги ҳосил олиш имкониятини беради.

Жасурбек “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида “Халқ банк”и туман бўлимидан 24 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхона қурди, томчилатиб суғориш жиҳозларини ўрнатди, иссиқлик тизимларини ишга туширди. Амалий ишлар йилнинг тўрт фаслида томорқадан унумли фойдалнишда қўл келмоқда. Хонадондаги ҳар бир қарич ер ҳисоб-китобли. Тартиб билан экилган мевали дарахтлар, узум кўчатлари, чорвачилик хонадон даромадининг асосини ташкил этади.

- Маҳалламизда бекор юрган одам, бўш қолган экин майдон йўқ. 568 та хонадоннинг деярли ҳар бирида иссиқхона ташкил қилинган,- дейди “Эски араб” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хайруллохон Муножатов. – Кейинги йилларда қиш фаслида ёз неъматларини етиштиришга бўлган тажрибалар оммалашиб бормоқда. Айниқса, қалампир етиштириш ҳадисини олган миришкор ёшлар кўп. Ўтган йили 24 нафар ёшлар “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури асосида иссиқхона қурди. Бугун улар сархил кўчат ва маҳсулот етиштиришда ўз соҳасининг билимдонларига айланишган. Етиштирилган сара ҳосиллар ички бозордан ташқари яқин қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
6.7K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-01-15 16:58:06
6.2K views13:58
Ochish/sharhlash
2022-01-15 13:04:40 Япониялик ишбилармонлар Фарғонада: ҳамкорликнинг аниқ истиқболлари ишлаб чиқилмоқда

Маълумки, Япониянинг турли соҳаларда фаолият олиб борувчи 20 дан ортиқ компаниялари раҳбарларидан иборат делегация 2021 йилнинг октябрь ойида вилоятимизда ташкил этилган бизнес-учрашувда иштирок этишган эди. Унда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли шартномаларни имзолаш каби масалалар муҳокама қилинганди. Жараёнларни амалий босқичига ўтиш учун бугун вилоятимизга яна бир гуруҳ кунчиқар юрт ишбилармонлари келдилар.

Дастлаб Фарғона шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мажлислар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят ҳокимлигининг Инвестиция ва ташқи савдо котибияти мудири Азимжон Юлдашев, шаҳар-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари раҳбарлари ҳамда япониялик меҳмонлар иштирокида ўтган тадбирда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда туризм салоҳияти, инвесторларга яратилган қулайликлар юзасидан маълумот берилди.

Фарғона шаҳар ҳокими ўринбосари Дилшод Омонов япониялик ишбилармонлар томонидан аввалги ташриф чоғида қизиқиш билдирилган лойиҳалар – 300 гектарлик майдонда бунёд этилаётган Экошаҳар лойиҳаси, шунингдек Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида, “Тадбиркорлар уйи” ёнида қурилиши белгиланган 18 қаватли замонавий бизнес ва савдо маркази ҳамда меҳмонхона лойиҳаси ҳақида батафсил ахборот тақдим этди ва японияликларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Юртимизда, жумладан, вилоятимизда инвесторларга яратилаётган қулайликларга, берилаётган имтиёзларга катта қизиқиш билдирган япониялик ишбилармонлар ўз тадбиркорлик фаолиятларидан келиб чиқиб, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм, текстил, озиқ-овқат, косметика йўналишларида ҳамкорлик қилиш мақсадларини айтиб ўтишди.

Шундан сўнг икки кунлик ташриф режасига кўра, меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш ҳамда йирик лойиҳаларни жойига чиқиб кўриш учун ҳудудларга йўл олдилар.
7.7K views10:04
Ochish/sharhlash
2022-01-15 13:04:40
6.9K views10:04
Ochish/sharhlash
2022-01-15 11:00:27 Президент аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги вазиятни ўрганиб, маҳаллалар қиёфаси ва ижтимоий муҳитини яхшилаш вазифасини қўйди.

Бу ишларни, аввало, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллалардан бошлаш кераклиги, улардаги йўлларни шағаллаштириш, симёғочларни алмаштириш, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва таъмирлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудларда ижтимоий муҳит, боғча, мактаб, шифохона шароитларини яхшилаш, бир сўз билан айтганда, одамларни рози қилишга устувор аҳамият бериш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда 6 миллионга яқин доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди.

Айни пайтда мутасаддилар йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳисобот бермоқда.
6.4K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-01-15 10:53:00 Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
6.0K views07:53
Ochish/sharhlash