Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги Ф
Telegram kanalining logotibi fvhokimligi — Фарғона вилояти ҳокимлиги
Kanal manzili: @fvhokimligi
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.25K
Kanalning ta’rifi

Фарғона вилояти ҳокимлиги канали

Веб-сайт: fergana.uz
Facebook: facebook.com/fvhokimligi
Youtube: youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi
Инстаграм: www.instagram.com/fviloyatihokimligi
Фуқаролар мурожаати учун: t.me/fvhmurojaat_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-14 12:41:12
“Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи 30 май куни Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 26 май санасига қадар Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида, барча маҳаллаларда, ташкилот ва идораларда йилдан йилга анъанавий тус олаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали бўлиб ўтади.

Фарзандлар учун борлиғини фидо қилган Оналардек улуғ зотларга бўлган юксак эҳтиромни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онги шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни мужассам этган ушбу фестиваль бу йил тўртинчи бор ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги “Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 168-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган фестивалнинг якуний вилоят босқичи 30 май куни Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да бўлиб ўтади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
8.5K views09:41
Ochish/sharhlash
2024-05-14 12:00:08
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи - штаб бошлиғи ўринбосари Хуршид Садиров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383789

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.6K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-07-22 10:33:39
Вилоятимизнинг қишлоқ ва маҳаллаларида инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалалар тизимли ҳал этилмоқда

Жойларда ички йўллар, ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Ёзёвон тумани мисолида

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.3K views07:33
Ochish/sharhlash
2023-07-22 07:39:08
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 22 июлдаги 57-сони

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.3K views04:39
Ochish/sharhlash
2023-07-21 13:10:12
Марғилонда Озодбек Назарбеков иштирокида миллий аскиячилик ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди

Бугун Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғида Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков иштирокида миллий аскиячилик ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Водий вилоятлари аския ва қизиқчилик санъати усталари, соҳа мутахассислари жалб этилган тадбирда Президент Администрацияси маданият ва санъатни ривожлантириш шўъбаси мудири Нодирбек Сайфуллаев ҳам иштирок этди.

Ўзига хос тантана ва сўз усталарининг ичакузди аскиялари билан бошланган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти кун тартибидан ўрин олди.

Батафсил: https://ferghana.uz/site/view/news/11383221

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
6.8K views10:10
Ochish/sharhlash
2023-07-20 18:45:28
Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси Фарғона вилояти тадбиркорлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Фарғона вилояти тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Батафсил: https://ferghana.uz/site/view/news/11383220

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
8.2K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-06-10 08:20:36
Президент, Ижод, Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг бўш ўринларини ўқувчилар билан тўлдириш мақсадида қабул эълон қилинди

Бўш ўринларга ҳужжатларни жорий йилнинг 10 июнидан 30 июнига қадар ariza.piima.uz сайти орқали топшириш мумкин.

Мактаблардаги бўш ўринлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

https://portal.piima.uz/page/o-quvchilar-bo-sh-o-rinlari

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
5.8K views05:20
Ochish/sharhlash
2023-06-10 06:18:31
"Янги Фарғона" газетасининг 2023 йил 10 июндаги 46-сони

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.6K views03:18
Ochish/sharhlash
2023-06-09 20:33:51
Фарғона вилояти ва Чэнду шаҳри ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Чэнду шаҳри Саноат ва савдо федерацияси раисининг ўринбосари Денг Бо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда хитойлик ишбилармонлар томонидан машинасозлик, фармацевтика, электроника ва АйТи соҳаси бўйича Фарғонада келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

Батафсил: https://fergana.uz/site/view/news/11383153

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
4.6K views17:33
Ochish/sharhlash
2023-06-09 10:12:25
"My Fergana" Интерактив порталидан фойдаланинг!

Ўзингизни маҳаллангиз ҳудудидаги долзарб бўлган муаммони ушбу ҳаволалар орқали масъул ташкилотга юборинг.
Сизнинг фаол фуқаро сифатида юборган масалангиз тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, тезкорлик билан бартараф этилади, иш бажарилганлигини эса фақат ўзингиз текшириб оласиз.

Эътибор беринг ФАҚАТ ДАСТУРДА БЕЛГИЛАНГАН ТОИФАЛАРДАГИ МАИШИЙ МУАММОЛАРНИ ёзиш керак!

Веб портал: my.fergana.uz
Мобил илова: Android: Илова
IOS: Илова
Телеграм бот: onlaynnazorat_bot

Тиббиёт масаласи, моддий ёрдам, аҳоли ҳонадонидаги масала ҳамда мурожаат сифатида ўрганиш талаб қилинадиган масалалар ушбу тизимда кўриб чиқилмайди!

Жамият учун умумий бўлган асосий муаммоларни дастурдан танлаб юбориш керак бўлади.

Ўзингизни жамиятдаги фаол иштирокингиз билан вилоятимиз янада обод бўлишига ҳиссангизни қўшинг!

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
12.8K views07:12
Ochish/sharhlash