Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2023-05-05 06:02:55 #Биласизми

Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

Шунга кўра, Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистонда амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қонун таҳриридаги Конституцияга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.

Конституция олий юридик кучга эга деганда қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши деганда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этиши кўзда тутилади.

Шунингдек, Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
67 viewsНасиба Умаровна, 03:02
Ochish/sharhlash
2023-05-04 17:24:55
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби: Фарғона вилояти адлия бошқармаси инфографикасида ушбу жараённинг барча босқичлари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
96 viewsНурмурод Сирожов, 14:24
Ochish/sharhlash
2023-05-04 15:18:58

Hurmatli hamkasblar bugungi o'yin natijalari bilan tanishing:

босқичи

Аммиак-3 Связъ

РМЦ
П Сода

Хоз цех
СЭЦ

З/упр
С.О

Эл.цех
ВПСиПК (ташқи)

ЦЦРО
Мешкатара


босқичи

Диаг/ка
Аммиак-3

РМЦ
П СЭЦ

З/упр
ВОХР

Эл.цех
П ЦЦРО


Эртага соат да ўйинлар бошланади, барчага етказишларинг сўралади кеч қолмасдан келишлари шарт!

Эртанги ўйинлар жадвали:

Ярим финал:

СЭЦ Аммиак-3

З/упр
ЦЦРО

Эслатма эртага хамма жамоалар иккитадан ўйнайди финал ва учинчи ўрин учун ўйин эртага бўлиб ўтади!
431 viewsНурмурод Сирожов, edited  12:18
Ochish/sharhlash
2023-05-04 14:52:37 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади

Ҳукумат қарори (183–сон, 03.05.2023 й.) билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида низом қабул қилинди.

Низомга кўра, жамоатчилик фикри асосида лойиҳалар тўплами маҳаллалар (қишлоқлар) бўйича шакллантирилади ва ғолиб сифатида маҳаллалар (қишлоқлар) аниқланади.

Дастурлар доирасида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёни – ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида (2023 йил учун, истисно тариқасида, 2023 йил май ойида) ўтказилади.

Жараёнлар 3 та босқичда ташкил этилади:

-босқичда – порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;
-босқичда – шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;
-босқичда – саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.

Ғолиб маҳаллалар (қишлоқлар) овоз бериш жараёни бошланишидан аввал кенг жамоатчиликка эълон қилинган ҳолда қуйидаги усуллардан бири орқали аниқланади:

лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб;
аҳолиси сони кам бўлган маҳаллаларга (қишлоқларга) тузатиш коэффициентини қўллаган ҳолда лойиҳалар тўпламига берилган овозлар сонидан келиб чиқиб.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир туман (шаҳар) учун жамғармада шакллантирилган маблағлар доирасида энг юқори кўрсаткични эгаллаган лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилади.

Бунда лойиҳалар тўплами ғолиб деб топилиши учун камида 100 та овоз тўплаши лозим.

Овоз бериш якунлангандан сўнг 3 кунда ғолиб деб топилган лойиҳалар тўпламини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилади ҳамда жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича туман (шаҳар) Махсус комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан 3 кунда лойиҳалар учун манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.

Ҳар йил якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ жараёнларда фаол иштирок этган фуқаролар рағбатлантириб борилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
83 viewsНасиба Умаровна, 11:52
Ochish/sharhlash
2023-05-04 12:38:52
#Биласизми

Давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлган телекўрсатувларни реклама билан узиб қўйишга ва реклама билан бирга намойиш этишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
72 viewsНасиба Умаровна, 09:38
Ochish/sharhlash
2023-05-04 12:37:48 #Конституцияни_ўрганамиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: таълим олиш ҳуқуқига оид 9 та энг муҳим кафолат

Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди.

Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.

Алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

Олий таълим ташкилотлари академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга.

Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
72 viewsНасиба Умаровна, 09:37
Ochish/sharhlash
2023-05-04 12:37:34
#Биласизми

Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланиши белгиланган:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 500 (165 млн сўм), ўқитувчисига – 450 баравари (148 млн 500 минг сўм);

2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300 (99 млн сўм), ўқитувчисига – 250 баравари (82 млн 500 минг сўм);

3-ўрин (бронза медаль) учун – 200 (66 млн сўм), ўқитувчисига – 150 баравари (49 млн 500 минг сўм).

Шунингдек, халқаро олимпиада ғолиблари давлат ОТМга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
72 viewsНасиба Умаровна, 09:37
Ochish/sharhlash
2023-05-04 06:56:38 #Конституцияни_ўрганамиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9 та энг муҳим кафолат

Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ
ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
75 viewsНасиба Умаровна, 03:56
Ochish/sharhlash
2023-05-04 06:56:04
#Йўл_қоидаларига_амал_қилинг

Ҳайдовчига транспорт воситасини спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
74 viewsНасиба Умаровна, 03:56
Ochish/sharhlash
2023-05-04 06:55:47
#Биласизми

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
95 viewsНасиба Умаровна, 03:55
Ochish/sharhlash