Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-20 16:24:50

Hurmatli hamkasblar muborak Ramazon hayiti munosabati bilan davlatimiz rahbari farmoniga asosan 21-24 aprel kunlari dam olish kuni deb e'lon qilindi .

Shuningdek 29-aprel kelasi xafta shanba kun ham dam olish kuni hisoblanadi.
Bayramni yaxshi o‘tkazib siyosiy jarayon Referendumda faol ishtirok eting. Maroqli hordiq tilaymiz.
1.7K viewsНурмурод Сирожов, 13:24
Ochish/sharhlash
2023-04-20 12:52:45
Эртанги муваффақиятни бугунги тўғри танловимиз белгилаб беради

Бугун юртимизда ҳар бир ишбилармон давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган, янги танишувлар, янги ҳамкорликларга етаклайдиган, кичик бизнес янги босқичларни забт эта оладиган ва ҳар бир ташаббус тингланиб, имконият бериладиган давр. Ва бу имкониятларни амалда қўллаш учун биз тўғри қарор қабул қила олишимиз керак.

Бугун ҳар биримиз ўз келажагимизга, тақдиримизга ва иқтисодиётимизга ижобий таъсир ўтказа олишимиз мумкин.

#uzlidep #konstitutsiya #referendum

O'zLiDeP расмий канали
297 viewsНурмурод Сирожов, 09:52
Ochish/sharhlash
2023-04-20 11:42:24
“Таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий масалалар” мавзусида аудиоподкаст ташкил этилади!

Суҳбат спикерлари: Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мутахассислари.

Овозли чат бугун – 20 апрель куни соат 16:00 да @huquqiy_gap каналида бошланади.

Саволларингизни @huquqiy_gap канали изоҳларида қолдиринг.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
86 viewsНасиба Умаровна, 08:42
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:43:57
#Адлия_хабари

Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам оламиз?

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

21 апрель (жума) Рамазон ҳайити байрами;
22 апрель (шанба) дам олиш куни (шу жумладан,
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун)
;
23 апрель (якшанба) дам олиш куни;
24 апрель (душанба) – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59 viewsНасиба Умаровна, 06:43
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:43:10
#2023_йил_1_майдан

Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш республиканинг барча шаҳарларида амалга оширилади.

Имтиёзли транспорт картасини олиш учун ҳудудий транспорт бошқармаларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
48 viewsНасиба Умаровна, 06:43
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:42:27
#Янги_Конституция

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
43 viewsНасиба Умаровна, 06:42
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:42:01
#2023_йил_1_майдан

Президент Фармонига кўра, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37 viewsНасиба Умаровна, 06:42
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:40:57
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатиладиган қуввати 1 МВтгача бўлган қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжидан ортиқча қисмини белгиланган органлар томонидан (кафолатланган тарзда II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида) истеъмолчи хоҳишига кўра, камида 10 йил муддат давомида харид қилиш имконияти яратилган.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
36 viewsНасиба Умаровна, 06:40
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:40:30 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун (ЎРҚ–830-сон, 18.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
38 viewsНасиба Умаровна, 06:40
Ochish/sharhlash
2023-04-20 09:40:07 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади

“Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (159-сон, 17.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:

Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ва вокзал олдидаги майдонларда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;

Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби тўғрисида;

Автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг автовокзалларда (автостанцияларда) бўлиши тартиби тўғрисида.

Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ, жумладан:

Аэровокзал мажмуалари биноларига кириш жойларига яқин келиб тўхташ учун фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади, шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти йўловчиларни ва ташриф буюрувчиларни олиб кетиш ва олиб келиш учун мўлжалланган автомобиль тураргоҳи ва тўхташ жойларига йўналтирилади.

Шунингдек, эстакададан фойдаланиш учун йўловчи ташиш автотранспортларига рухсат берилади. Бунда енгил автотранспортларга эстакадада 5 дақиқагача ҳамда автобус ва микроавтобус автотранспорт воситаларига 10 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат берилади.

Барча турдаги автотранспорт воситалари аэровокзаллар мажмуалари чегарасидан 30 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.

Темир йўл вокзалларида кўздан кечиришдан ўтиш вақти йўловчиларнинг поездга чиқишга кечикиши учун шарт-шароитлар яратмаслиги зарур. Бунда кўздан кечириш вақтини қисқартириш мақсадида кўздан кечириш тартиб-қоидасини соддалаштиришга йўл қўйилмайди.

Каналга
уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
41 viewsНасиба Умаровна, 06:40
Ochish/sharhlash