Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-05-02 06:07:35
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кучга кирди.

"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни тарихда илк бор 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
66 viewsНасиба Умаровна, 03:07
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:06:49 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (171-сон, 29.04.2023) билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низом қабул қилинди.

Низомга кўра, жумладан, қуйидагилар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) асосий вазифалари ҳисобланади:

республикада рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли ва илмий-техник дастурларни ҳамда тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш.

Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазиятнинг кўлами ва ҳолатига қараб ФВДТ муайян ҳудудда қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:

кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда;
фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.

ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари рўй берган фавқулодда вазиятнинг турига қараб Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг, шунингдек тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.

Фавқулодда вазият режимида жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
51 viewsНасиба Умаровна, 03:06
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:06:06 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади

“Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (170-сон, 29.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача “Техникалар техник кўриги” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 майдан жисмоний ва юридик шахсларнинг қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказилади.

2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс бўлган тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг 100 от кучигача қувватга эга қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

2023 йил 1 августдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун “Ҳисоб-маълумотнома” бериш амалиёти жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида талон бериш амалиёти бекор қилинади (хорижий давлатларга ишга юбориладиган техникалардан ташқари).

Шунингдек, эски намунадаги техник паспорт, техник гувоҳнома, давлат рақами белгиси ва тракторчи-машинист гувоҳномасини мажбурий тартибда алмаштиришнинг якуний муддати 2023 йил 31 август этиб белгиланди.

Қарор билан Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини давлат рўйхатидан ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, техникалар Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Техникаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари Инспекция, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали техника эгаси ёки унинг вакили сўровномасига асосан амалга оширилади.

Техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишда:

техник паспорт бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари ҳамда ўзиюрар машиналарни давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 20 фоизи (66 000 сўм) миқдорида;

техник гувоҳнома бериладиган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш машиналари, агрегатлари ва асбоб-ускуналарини давлат рўйхатидан ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун – БҲМнинг 18 фоизи (59 400 сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
47 viewsНасиба Умаровна, 03:06
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:05:45 #Биласизми

Мурожаатларни кўриб чиқишни рад этган мансабдорларга қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 330 минг сўмдан 990 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
47 viewsНасиба Умаровна, 03:05
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:05:33 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 60 фоизидан кўп бўлмаслиги керак

“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–836-сон, 29.04.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан давлат органларининг давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатлари белгиланди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Қонунга кўра, давлат қарзини бошқариш қуйидагилардан иборат:

давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш;
давлат томонидан маблағ жалб этиш;
давлат томонидан жалб қилинган маблағларни бошқариш;
давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни бошқариш;
давлат қарзини реструктуризация қилиш;
давлат томонидан жалб қилинган маблағларни қайтадан кредитлаш;
давлат кафолатини расмийлаштириш ва тақдим этиш;
давлат қарзига оид шартномаларни ва давлат кафолатларининг рўйхатини юритиш;
давлат қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатилишини таъминлаш ва давлат кафолатларини бажариш.

Шунга кўра, давлат қарзини бошқариш стратегияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан фискал стратегия билан биргаликда 3 йил муддатга тасдиқланади.

Давлат қарзи ички ва ташқи қарзни ўз ичига олади ҳамда қисқа (1 йилгача), ўрта (1 йилдан 5 йилгача), узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ муддатга) бўлиши мумкин.

Давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
57 viewsНасиба Умаровна, 03:05
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:26:49
#Эслатма

Ҳуқуқий масалаларда фойдали маълумотлар билан @huquqiyaxborot телеграм каналининг қуйидаги тилларда юритилаётган версиялари орқали ҳам танишиб боришингиз мумкин:

@huquqiyaxborot_lotin (лотин алифбосида)
@pravoinf (рус тилида)
@leginf (инглиз тилида)

Шунингдек, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар, ҳаётий заруратга айланган ҳуқуқий билимлар, энг сара таҳлилий материалларни hudud24.uz сайти ҳамда @hudud24official телеграм каналида кузатиб боришни тавсия этамиз.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
60 viewsНасиба Умаровна, 04:26
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:26:06
#Биласизми

Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган.

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
53 viewsНасиба Умаровна, 04:26
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:25:46
#2023_йил_1_майдан

Жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дорилар учун дорихоналар томонидан бериладиган харид чекининг фискал белгиси солиқ органларининг махсус мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда дорилар нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
40 viewsНасиба Умаровна, 04:25
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:03:47 #Биласизми

Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
40 viewsНасиба Умаровна, 04:03
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:03:25 #Адлия_хабари

Муаммоларга ҳуқуқий ечим топа олмаяпсизми?

Адлия вазирлиги томонидан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳамда энг кўп берилаётган саволларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича махсус видеороликлар ишлаб чиқилиб, YouTube тармоғига жойлаштириб борилмоқда.

Бунда Сиз “метрика” олишдан пенсияга чиқишгача бўлган жараёнларда дуч келаётган муаммоларингизга мавзулаштирилган тарзда ҳуқуқий ечим топишингиз мумкин.

Ўз вақтингиздан унумли фойдаланган ҳолда ҳуқуқий билимларингизни мустаҳкамланг!

Батафсил: youtube.com/adliya

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
37 viewsНасиба Умаровна, 04:03
Ochish/sharhlash