Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юрид | "Farg‘onaazot" AJ yoshlari

#Биласизми

Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

Шунга кўра, Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистонда амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қонун таҳриридаги Конституцияга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.

Конституция олий юридик кучга эга деганда қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши деганда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этиши кўзда тутилади.

Шунингдек, Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot