Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 89

2022-07-20 15:07:10
#Биласизми

Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);

таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;

психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);

сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
86 viewsНасиба Умаровна, 12:07
Ochish/sharhlash
2022-07-20 15:06:48 #Биласизми

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Қонунчиликка мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:

никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш 1,5 млн сўмдан 3 млн сўмгача;

ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача;

никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
78 viewsНасиба Умаровна, 12:06
Ochish/sharhlash
2022-07-20 06:09:05
#Биласизми

Яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (900 минг сўмдан 3 млн сўмгача);
мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
18 viewsНасиба Умаровна, 03:09
Ochish/sharhlash
2022-07-20 06:08:54 #Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ОТМда давлат гранти асосида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ДХМ ва (ёки) ЯИДХП орқали хизмат кўрсатишда 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинлашда давлат хизматлари бепул кўрсатилади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болаларини давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда имтиёзли рўйхатга киритилган.

Тегишли тиббий хулоса асосида муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари берилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш ҳуқуқига эга.

Ногиронлиги бўлган шахслар айрим маҳсулотлар билан бепул таъминланади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

Меҳмонхоналарда ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида шароитга эга хона ташкил этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
15 viewsНасиба Умаровна, 03:08
Ochish/sharhlash
2022-07-19 12:13:07 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Хотин-қизларга таълим кредити 14 фоизда ажратилади

“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–323-сон, 18.07.2022 й.) қабул қилинди

Қонунчиликка кўра, 2022/2023 ўқув йилидан республикадаги барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида банкларга Давлат бюджетидан маблағ ажратишнинг янги тизими жорий этилган.

Қарорга кўра:

таълим кредитлари 14 фоиз ставкада ажратилади;
таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Таълим кредити бўйича фоиз ставкалари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан сўндирилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
111 viewsНасиба Умаровна, 09:13
Ochish/sharhlash
2022-07-19 07:35:56
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга 50 млн сўмгача бир марталик субсидия ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
112 viewsНасиба Умаровна, 04:35
Ochish/sharhlash
2022-07-19 06:02:11 #Биласизми

Бюджетдан молиялаштириладиган бассейнлардан фойдаланиш тартиби

Бассейнда шуғулланиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур:

ариза;
паспорт ёки ID карта ёки туғилганлик гувоҳномаси;
086-у-шаклдаги тиббий маълумотнома;
мусобақаларда эришган натижаларни тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
3,5 x 4,5 см 4 дона рангли фотосурат;
спорт паспорти нусхаси (агар мавжуд бўлса);
аввалги шуғулланган спорт муассасасидан маълумотнома (агар шуғулланган бўлса).

Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига 7 ёшдан бошлаб барча шахслар қабул қилиниши мумкин.

Шуғулланувчилар қуйидагиларга амал қилиши шарт:

кириш-чиқишдаги турникетлардан белгиланган вақтда ўтиш;
шкафларда ташқи кийимларни ечиб қолдириш ва бассейнда фақат рухсат этилган оёқ кийимларда бўлиш;
фойдаланиш вақтига риоя қилиш (машғулотларга 45 дақиқа ва кийим алмаштириш, ювиниш учун 15 дақиқа).

Сузишга мўлжалланган махсус шахсий буюмлар тўлиқ бўлмаганда бассейнга кириш ва фойдаланишга рухсат берилмайди.

Бассейндан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:

сакраш тақиқланган жойлардан сакраш, саёз жойга бош билан сакраш;
бошқаларнинг йўлини тўсиш, халақит бериш ва ҳаётига хавф туғдирадиган ҳаракатлар қилиш, югуриш ва оёқ кийимисиз юриш;
кўндаланг сузиш, махсус йўлакларни ажратиб турувчи арқонга осилиб туриш;
шовқин чиқариш ва ёрдам бериш тўғрисида нотўғри хабар тарқатиш, махсус кийимларсиз шуғулланиш;
сақич чайнаш, овқатланиш ва алкоголли ичимлик истеъмол қилиш;
масъул шахсларнинг рухсатисиз сувда сузиш учун оёққа кийиладиган мослама (ласталар) ва сузиш ниқобларидан (маскаларидан) фойдаланиш, бассейн атрофидаги моддий инвентарлардан фойдаланиш ёки инвентарларга қасддан шикаст етказиш;
бассейнларга бегона нарсаларни ташлаш;
техник-муҳандислик жиҳозларни бошқариш ва уларни ўчириш, ёқиш ҳамда тегиш.

Тўловлар

Ойлик тўлов ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай тўланиши шарт.

Ойлик ва бир марталик тўловлар бассейн раҳбарияти томонидан юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда белгиланади.

Шуғулланувчи касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) бассейнларда шуғулланиш учун тўлов олинмайди.

Қуйидагилар тўловдан озод этилади:

норма ва талабларни бажариб, бошланғич тайёрлов гуруҳлари, ўқув-машғулот, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳларига ўтган шуғулланувчилар (ўқувчи-спортчилар);
кам таъминланган оилалар фарзандлари ва ногирон болалар;
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар.

Шуғулланувчи назорат-норматив меъёрларини бажарган тақдирда тўловдан озод этилиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
120 viewsНасиба Умаровна, 03:02
Ochish/sharhlash
2022-07-18 15:07:25
#Биласизми

Ҳайдовчи транспортни бошқариш пайтида телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
135 viewsНасиба Умаровна, 12:07
Ochish/sharhlash
2022-07-18 09:27:33 #Давлат_хизматлари_регламент

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби

Хизмат: болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш

Хизматдан фойдаланувчилар:

Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш тартиби:

1. Ота-оналар, уларнинг ўрнини босувчи шахслар (фарзандликка олувчилар, васийлар ва ҳомийлар), болаларнинг яқин қариндошлари (бобоси, бувиси, вояга етган акаси ёки опаси) ёки учинчи шахслар (ариза берувчилар) йўлланмалар олиш учун давлат хизматлари марказларига ўзлари келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) да рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматидан комплекс тарзда фойдаланиш учун ФҲДЁ органига туғилишни қайд этиш билан бир вақтда мурожаат қилишлари ҳам мумкин.

2. Сўровнома тўлдирилиб, автоматик равишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига юборилади.

3. Тегишли ташкилот ва гуруҳда бўш ўрин бўлганда – йўлланма шакллантирилади, бўш ўрин бўлмаганда – сўровнома тегишлича умумий ёки имтиёзли рўйхатга киритилади ҳамда хабарнома шакллантирилади.

Имтиёзли рўйхатга киритиладиган болалар контингенти:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
● кўп болали оилаларнинг болалари;
● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
● талабалар ва педагогларнинг болалари;
● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Ариза берувчи болаларни ташкилотга қабул қилишни йўлланма шакллангандан сўнг 15 иш куни мобайнида расмийлаштирмаган тақдирда, йўлланма ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Хизматни кўрсатиш муддати:

1 иш кунида

Хизмат нархи:

Бепул

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.)

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
156 viewsНасиба Умаровна, 06:27
Ochish/sharhlash
2022-07-18 09:24:04
#Биласизми

Жисмоний шахслар қуйидаги миқдорлардаги товарларни божхона тўловларини тўламасдан Ўзбекистонга олиб кириши мумкин:

Ўзбекистоннинг халқаро аэропортлари божхона чегаралари орқали олиб ўтишда – 2 000 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 1 000 АҚШ доллари;

Ўзбекистон Давлат чегараларининг автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда – 300 АҚШ доллари;

халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – бир календарь чорак мобайнида 1 000 АҚШ доллари;

халқаро почта жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарлар учун – 100 АҚШ доллари.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
135 viewsНасиба Умаровна, 06:24
Ochish/sharhlash