Get Mystery Box with random crypto!

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда 'Сирдарё вилояти Гулист | Ekologiya vazirligi | Министерство Экологии | Ministry of Ecology

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги истироҳат боғида бир неча йиллик дарахтлар тагига бетон қуйиб юборишган, вилоят Экология бошқармаси қаёққа қараётган экан?" сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат Гулистон шаҳар Экология бўлими инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида  ўрганилди.

Ўрганиш давомида  Гулистон шаҳридаги истироҳат боғидаги тамаддихона ёнида уч туп дарахтнинг  таг қисми тошлар билан ўралиб, бетонлаб ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Дарахтларнинг  таг қисмлари очилиб, ҳолат бартараф қилинди.

Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати