2023-04-13 11:45:40
Фарзандингизга хато қилишга рухсат беринг. Чунки хатолашган
сайин боланинг ҳаёт тажрибаси ошади.
Тажриба одамни ютуққа элтувчи омил.
Бола бирон нарсалар билан куймаланган сайин қўлидан келадиган ишини топади.
Агар ота-она ҳа деб: «Тўхта, ўғлим, бу сен қила оладиган иш эмас. Эҳтиётла қизим, бу сенинг қўлингдан келмайди. Ўзим қиламан.»- деб, тўғаноқ бўлаверса, болалар ҳаётнинг кейинги даврларида ҳам ўзгаларга муҳтож бўлишга одатланади.
Ҳаддан ташқари парвариш, ҳаддан ташқари ҳимоя қуршовида ўсган бола на ўзини, на ўз қобилиятини кашф қила олади.
Ундай болаларда ўзига бўлган ишонч йўқолиб, ҳеч нарсага жасорат қила олмайдиган қўрқоққа айланади.
«Уддалай олмасам керак» ёки «хато қилиб қўйсам-чи» деган ўй доимо уни безовта қилади. Ҳар қандай ишда бирор кўмакчи топилиб қолармикан деб атрофга олазарак қараб, ваҳимачи бўлади.
Ҳаётнинг ҳақиқатлари билан юзма-юз келишдан чўчийдиган, ҳар қадамидан ҳадиксирайдиган, мустақил қарор қабул қилишдан ожиз ландовур ва лапашангга айланади.
Мана шундай оилада ўсиб-унган фарзанд, айниқса ўғил бола бир умр бунинг азобини тортишга мажбур бўлади.
Болангизга динни ҳам тиқиштираверманг, катта ҳаёт диндан иборат эмас. Шундай кунлар келадики болалигида миясига қуйилган дин сабаб ожизланиб қолиб, ўзини тафаккури билан яшай олмай қолади.
Дин ва дунё умумлашган ҳолда бир-бирига зид бўлмаган тарзда ўқитилиб, уқтирилиб боргани яхши.
https://t.me/daydi2021
6.2K views08:45