Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.98K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 18

2023-04-11 15:35:02
Ўғрилик - ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Хулоса ўзингиздан юртдошим.
https://t.me/daydi2021
6.2K views12:35
Ochish/sharhlash
2023-04-10 12:51:06
Бу видео оддий видео эмас!
Унда бизнинг барча муаммоларимиз акс этган. 9 ёшли қизалоқ аёл бўлишдан она бўлишдан чўчийдиган ахволга олиб келинган.

Интернетда муллаларнинг бири олиб, бири қуйиб, кунда кунора хотинларни вазифасини гапиравериши қизчани шундай фикрлашга ундагани аниқ!

Бу қизчаку гапира олибди, ўз фикрини баён эта олибди. Фикрлаши тақиқланган қизчалар шунчаки бу муллакратия қурбони бўлиб кетишаётганлигини фаҳмлашмайди ҳам.

Нима учун нима сабабдан қизлар ўқишига қаршилик қиласизлар нега ҳаётда ўз ўрнини топишига йўл қуймайсизлар ?

Диний эркинлик давридан фойдаланиб, одамларни ботқоққа тортаётган муллакратияни намунча бошингизга чиқариб олгансиз ?


https://t.me/daydi2021
6.3K viewsedited  09:51
Ochish/sharhlash
2023-04-10 12:15:32
Устозларнинг устози, абрашка ҳабашка рахималлох ибн мухторий ал намонгоний, daydi o’q ҳақиқат ҳам бўлиши мумкин дея баёнот бердилар.

Оҳ! доноларнинг псевдо доноси, бу иқрорингиздан бошимиз осмонга етди. Энди битта ҳайдалиш куйини чалиб, ўзбек медиасидан йўқолиб ҳам беринг

https://t.me/daydi2021
5.6K viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash
2023-04-10 11:54:26
Интернетда Жасмина номи билан танилган транс блогер ҳижобга кирибди. Дунёни тўхтатинглар мен тушиб қолайин-ей

https://t.me/daydi2021
6.4K views08:54
Ochish/sharhlash
2023-04-10 11:04:18
Юзидан нур ёғиладиган мусулмонлар

https://t.me/daydi2021
7.5K views08:04
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:55:50
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигидан, умра ва ҳажга бориш важи билан давлат умуммажбурий таълимини менсимаётган ота-оналарга чора кўришларини сўрайман.

Шунингдек вояга етмаганларга бевосита маъсул бўлган ушбу вазирликлар, давлат мактабларида, жума кунлари давомат кескин пасайиб кетаётганига изоҳ беришлари лозим.

Менга юборилган маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён мажбурий мактаб таълими даврида, 6 минг 346 нафар ўқувчиларга, саудия арабистони ва миср давлатига виза расмийлаштирилиб, уларнинг бу давлатларга чиқиб кетгани кузатилган.


https://t.me/daydi2021
6.4K views05:55
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:41:37 Фосиқ ким ?

Фосиқлар деб, мусулмон бўла туриб гуноҳ ишлар қиладиган, ислом динини шунчаки ташқи томондан кийиб олганларга айтилади.

Сизнинг ижтимоий тармоқларда ҳақоратли изоҳингиз, ўзингизни тута олмаслигингиз фосиқлигингиз белгиси.

Агар ислом динини ҳимоя қилиш сиздек оғзи шалоқ мусулмонларга қолган бўлса, демак бизнинг замонда динингиз таназзулга учрай бошлабди.

Дайди ўқ, фаолиятида бирор марта динлар ёки пайғамбарлар ёмонланмаган, ёмонланмайди ҳам.

Кўлмагингиздан нарисини кўра олмай, бисотингиздаги бор ҳаром-ҳариш сўзлар билан динни ҳимоя қилаётган бўлсангиз, сиз диндор эмассиз! (Танқидий комментларга эҳтиросларини жиловлай олмаётган Аброр Мухтор ҳам лўттивоз)

Бирор бир мавзуга фикр билдиришдан олдин ўша постни диққат билан ўқиб чиқинг, етарли тушунчага эга бўлмасангиз, ақл-заковатли бирор танишингизга ўқитиб, постда келтирилаётган аргументларни мулоҳаза қилинг.

Дайди ўқ ! Сохта диндорлар, манқурт ва радикал исломийларни фош этишда давом этади. Динга кўр-кўрона эргашиб пирларига буйсинадиган кўрмуридларга бизнинг жамиятда ўрин йўқ.

Ҳақиқий диндор, уйида тинчлик ва хотиржамликда тоат-ибодатини қилади. Интернетда эшакдек ҳанграб, маймундек томоша кўрсатмайди.

https://t.me/daydi2021
6.4K viewsedited  05:41
Ochish/sharhlash
2023-04-09 18:46:50 Биз қолоқлик ва тараққиёт ўртасида аросатда юрган халқмиз. Саводимиз ва савиямиз шу қадарки, бизга йўл кўрсатаётган ўқитувчини ўзимиздан узоқлаштириб, тамомила берк кўчага бошлайдиган муллаларни улуғлаймиз.

“Референдум яхши гапми ўзи” деб қўрқиб жавоб берадиган эркакка, Аброр Мухтор ва Мубашшир кимлиги ҳақида савол берилса ҳеч иккиланмай уларни биографияси ва ҳозирги мақомини айтиб беради.

Бу ачинарли ҳолат дўкондор Абсамат, киракаш Мамарайим, мавсумий ишчи Мамаражаблар билан ҳам шу алфозда кечмоқда. Жамиятда қолоқлар синфини дақиқа сайин кўпайиб кетаётганидан, ўз фикрига эга, ўқимишли қатламга даҳрий тамғаси босилмоқда. Натижада зиёли синф вакиллари ҳам сохталикка чидашиб диндор қиёфасига ўтиб олишаяпти.

Ўқитувчининг ўгитидан, мулланинг маърузаси қадрли бўлиб бораётган бир даврда, ҳукумат ўзининг қатъий сиёсий позицияларида собит тура олмай қолди.

Айни кунларда…

Жамоатчилик талаби сифатида тиқиштирилаётган шариат қоидалари, оммавий маданиятга айлантирилди. Ўзбекнинг азалий урф-одатларига диний тус берилиб, миллий ва маҳаллий анъаналаримизга гуноҳ сифатида қараш шакллантирилди.

Ёшлар турли оқимларга қарам бўлиб, манқурт тўдаларга бўлиниб кетмоқда. Ижтимоий тармоқларда қайсидир номдор мулланинг кўрмуриди, бошқа бир мулланинг муриди билан баҳслашиб, пири учун жонини тикишни бошлаган ҳолатлар кўпайди.

Вазиятдан фойдаланаётган хоин фаоллар жонланиб, пайтида конституциявий тузумни ағдариб, халифалик давлати қурмоқчи бўлганларни Ўзбекистоннинг диний лидери қилиб кўтариш ҳаракатига тушишган.

Ўзбекистон ҳукумати, диний соҳада сиёсатини зудлик билан ислоҳ қилмаса, яқин келажакда, ғира пашшадек кўпайиб бораётган шаърий манқуртларни бошқара олмай қолади.

Динни моҳиятан англамай, тўтиқушдек ўрганиб олган, пири нима деса шунга ишонадиган ҳар бир кўрмуридга, потенциал террорчи сифатида қараш лозим.

Анзор Акмалов

https://t.me/daydi2021
7.3K views15:46
Ochish/sharhlash
2023-04-09 11:11:31
Хитой ҳукумати ЛГБТга нисбатан ўзининг позициясини намоён этди.

Энди Хитой ҳудудида, ЛГБТ аъзолари, ҳайвонларни жамоат жойига олиб юриш каби белгига эга чекловга олинди.

https://t.me/daydi2021
7.4K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2023-04-09 11:05:46 Ижтимоий тармоқларда катта аудиторияга эга бошқа фаолларнинг ҳам маҳсулотларнинг ҳалол-ҳаромга, муносабатларни маҳрам-номаҳрамга чиқаришига чек қуйиш лозим.

Дин томондан, Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан бошқа ҳеч қандай манбанинг “ниманинг ҳаромлиги ва ҳаллолиги” ҳақида фатво беришга ва тарқатишга ҳаққи йўқ!

Дунёвийлик томонидан, ҳар қандай маҳсулотнинг сифати ва яроқлик муддатини, лабаротория текширувлариз хулоса қилиб бўлмаслигини англаш шарт!

Ўзбекистон, шариатчи муллалар ва уларга эргашадиганларнинг тоғаси эмас !


https://t.me/daydi2021
7.0K views08:05
Ochish/sharhlash