Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.98K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2023-04-20 00:13:51
Бегалини Тошкентнинг Янгиобод бозорида” Мошмебель” (мошенникни мебели) лақаби билан танишади. У Бектимирдаги цехлардан бирида дурадгор отаси билан бирга мебель ясаб сотади. Мебелларининг ҳаппа-ҳалол маҳсулот эканлигини айтиб, аллоҳдан ва бировни ҳаққидан…
10.6K views21:13
Ochish/sharhlash
2023-04-20 00:07:22 Бегалини Тошкентнинг Янгиобод бозорида” Мошмебель” (мошенникни мебели) лақаби билан танишади. У Бектимирдаги цехлардан бирида дурадгор отаси билан бирга мебель ясаб сотади.

Мебелларининг ҳаппа-ҳалол маҳсулот эканлигини айтиб, аллоҳдан ва бировни ҳаққидан қўрқишини гапириб, деярли мусордан йиғилган стол-стулларга, бир ойга боймайдиган краска сепиб-суртиб сотадиган каззоб.

Аслида Ота ҳам ўғли ҳам ўта мутаасиб тип. Рўдапосиз хотин-қизларни кўришса мандраж синдромига тушиб қоладиган касал.

Замонавий кийинган аёллар ёнидан ўтишса, миясининг “аврат қоровули” функцияси ишлаб кетадиган ёввойи манқуртлар.

Шу бичмулла, ўзига ўхшаган шестёркаси билан кечқурун шаҳар айланиб юришганда, ўзларича видео ишлашади. Замонавий кийинган қиз олдига яқинлашиб, баклашкани зарб билан ерга урадида “рўза ойида ғалатимасми” деб манқуртона ғазабини очиқ ойдин кўрсатади.

Ўзинг бир ҳаромхўр одамларни алдайдиган мошенник бўлсанг, сан ҳали рўза ойини ҳам биласанми сўтак ?

Ушбу мутаасиб агрессор ҳақидаги маълумот ҳудудий ички ишлар органига жўнатилди. У энди қилмишлари учун жавоб беради.


Каналимизни кузатиб боринг!

https://t.me/daydi2021
9.0K viewsedited  21:07
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:13:33
Машҳурлик жавобгарликдан озод этмайди. Қонун барчага баробар шундайми, Ички ишлар вазирлиги ?

Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидаларининг
159-бандида “Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда таъқиқланади:одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда” деб қайд этилган.

Шунингдек Ўзбекистон республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш 1-банди ва 128*1-моддасида, Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши каби ҳуқуқбузарликлар содир этганда жавобгарлик муқаррарлиги ёзиб қуйилган.


Сизнинг машҳурлигингиз ёки қандайдир клип ёки кино учун суратга тушишингиз қонунларни бузишингизга “добро” деганимас Ферузахон.

https://t.me/daydi2021
8.7K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:02:16 Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!


Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар.

Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.

Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювиш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Гулрух Ражабова


https://t.me/daydi2021
10.9K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:41:48 Қуйидаги постни тушуниш учун сиздаги интеллект етади деб уйлайман

Динга эркинлик берилди-чаласавод, омилар, кўрмуридлар кўпайди.
Мачитлар кўпайди-маориф таназзулга учради.
Муллалар тўрга чиқди-олимлар, ёзувчилар, шоирлар, ўқитувчилар, зиёлилар хор бўлди.
Хижоблилар,соқоллилар кўпайди-оилалар бузилиши рекорд даражага чиқди, қўшхотинлик, баччавозлик каби иллатлар100 йил аввалгидек яна авж олди.
Намозхон, рўзадор кўпайди-бировга қарз бериб бўлмайдиган бўлди, тикка ухлайсан.
Хожилар, умрачилар кўпайди-аферист, товламачилар кўпайди.
.Дин кучайди-оилаларда аёлларнинг хўрланиши ҳам кучайиб кетди.
Диндор кўпайди - таблеткачи кўпайди, фоҳиша кўпайди,қадамда ,,Спа-салон” лар очилиб кетди. Фахш легаллашди.
Дин кучайди-адабиёт, санъат, кино, театр,матбуот инқирозга учради.
Дин кучайди-инсоф, диёнат камайиб кетди.
Мусулмонман, тақводорман дейдиганлар кўпайди, лекин фуқаролик судларига боринг, ота-бола, ака-ука, ака-сингил, яқин қариндошлар мол-мулк, уй талашиб судлашиб ётганини кўрасиз. Фуқаролик ишлари бўйича судлар деярли 90% шунақа жанжал ишларни кўриб ётибди.
Мен шунчаки фактларни қайд этдим холос.
Пост фикр қилиш, мулохаза қилиш, муаммоларнинг сабабларини тушуниш,масалаларга ойдинлик киритиш истагида ёзилди.

Шорахмат Қурбонов

https://t.me/daydi2021
4.5K views06:41
Ochish/sharhlash
2023-04-16 20:24:04
Бугун аёлимнинг бувисиникда проваславларнинг Пасха байрами нишонланяпти, бир хонасида эса ифторлик!

Мусулмонлар доим барча динларга адекват муносабатда бўлиб келган. Давлатимиз сиёсатида ҳам диний бағрикенглик конституция даражасида белгилаб қўйилган.

Аёлимнинг оиласидаги кексалар ўз эътиқодларида қолишган. Лекин фарзандларни мусулмон қилиб тарбиялашган. Бошларига рўмол, дўппи, қўлларига жойнамоз тутқазишган ҳамда ўрталарида ҳеч қачон диний ихтилоф юзага келмаган. Доим бир-бирларини тушунишган.

Шу сабабдан бугунги Пасха байрамида оила мусулмонлари бир хонада ифторлик қилиб олишди. Ҳамма хурсанд!

Сардорбек Усмоний, журналист

https://t.me/daydi2021
5.9K views17:24
Ochish/sharhlash
2023-04-16 19:10:02
2016-йилда фақатгина намоз ўқиш, масжидга болаларни олиб чиқиш, хижоб вай соқолга эркинлик бериш каби хуқуқларни талаб қилган диндорлар энди бугунги кунда жамоат транспортларида аёллар ва эркакларни алоҳида ўтиришини тавсия қилишяпти. Хозирча бу оддийгина тавсия, аммо хеч ким индамаса вақти келиб босим қилиш, мажбурлаш холатларини келтириб чиқаришига шубҳа йўқ. "Мусулмончилик аста-секинчилик" деганларидек диндорлар шариат қонунларини жамиятга ими-жимида тиқиштириб келишмоқда. Бу туришда яқин келажакда "ўқув муассасаларида қизлар ва ўғил болалар алоҳида таълим олишсин", деган чақириқларни эшитсак ҳам асло ажабланмайман.

Манба: https://t.me/fan_va_ideologiya канали.

Бизнинг канал уша сиз билган:https://t.me/daydi2021
6.3K viewsedited  16:10
Ochish/sharhlash
2023-04-16 18:14:55
Тошкент шахри жамоат транспортлари, жумладан автобусларда, эркаклар ва аёллар жинсига қараб жой ажратиш бошланибди.

Кейинги босқич: “ Аёллар автобуси, эркаклар автобуси, Аёллар эркаклар кўчадалигида кўчада кўринманг” деган шиорлар тарғиботига ўтиладими ?

Пойтахт ҳокимининг жамоат ва диний алоқалар буйича ўринбосари қаққа қаравотти ?

https://t.me/daydi2021
7.2K views15:14
Ochish/sharhlash
2023-04-16 14:27:03
Жаннат, жаннат ва яна жаннат !
Ягона мақсад эса ҳурларга эга бўлиш

Афсус


https://t.me/daydi2021
2.2K views11:27
Ochish/sharhlash
2023-04-16 14:10:43 ДИННИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ ТАСВИРИ


Касал бўлмайдиган ВРАЧ,
радарга тушмайдиган ГАИ бўлмайди.

Ҳамма ўз соҳаси бўлган касбининг у ёки бу муаммосига албатта дуч келади.

Диний маърифий соҳада ҳам шаърий қарама-қаршиликлар ва муаммоларга дуч келадиган толиби илмлар кўплаб топилади.

Масалан бир неча мазхабга бўлинган ислом динининг ўзи, бир-бирини рад этадиган шаърий тушунчаларни илгари суради.

Бундан ташқари диннинг бир неча йўналишлардаги оқимлари мавжуд бўлиб, ҳар бири ўз ақидасига биноан одамларни тартибга солишга уринишади.

Исломда кўп хотинликка оид шунчалик кўп ихтилофлар мавжудки, гўёки дин тангрига ибодатга эмас, хотинлар сонини кўпайтириш ва учун яратилгандек тасаввур уйғотади.

Ислом тарихини яхши билмайдиган, Қуръон ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлмаган диний сухандонлар, шу қадар кўп лоф тўқишадики, уларнинг турли туман маърузаларидан муридларнинг ўзлари ҳам шокка тушиб, нима қиларини билмай юришади.

Айни давримизда динга боши билан шўнғиётган ёшлар, атиги 3-4 йил вақт ичида, радикал мутаасиб ёки диндор қиёфасидаги фирибгарларга айланиб қолишмоқда. Чунки мазҳаблар ва оқимлараро қарама-қаршиликлар исломни тўлиқ тушунишга имкон бермайди.

Негадир динни тушуниш учун аввало дунёни тўлиқ англаш шартлигини бирор мазҳаб ёки оқим ўргатмайди.

Ислом дини яратилишидан олдин ҳам бу дунё бўлган, хусусан бошқа динга амал қилувчиларнинг ҳам ўз маданий тарихи ва ўзига хос бўлган оила муносабатлари шаклланиб улгурган эди.

Дин, дунёни идрок қилишда фикрлашни чеклайдиган бўлса, худо нега инсонга онг берган, Шу саволга жавоб борми ?


https://t.me/daydi2021
2.5K views11:10
Ochish/sharhlash