Get Mystery Box with random crypto!

Дайди ўқ

Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ Д
Telegram kanalining logotibi daydi2021 — Дайди ўқ
Kanal manzili: @daydi2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13.53K
Kanalning ta’rifi

‼️ДАЙДИ ЎҚ! динга эмас, сохта диндорларга, радикал мутаасибларга қарши курашади ва бу кураш мунтазам давом этади.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-04-21 10:49:01
Бугундан бошлаб ичадиган псевдо рўзадорларнинг баҳонаси қуйидагича бўлади.

“Ичсам ўзимни пулимга ичаяпман, санга нима?”

“Ичволиб, гуноҳ қилмасам бўлдида, бировни кўнглини оғритмасам бўлдида”

“Рўза тутиб, озиб олдимда, а так мен либерал мусулмонман ўзи”

“Қўйинглар ортиқча гапларни, даврани совутмай қуйсаларингчи”

"Алкогол тўлиқ тақиқланмаган ва мен ичадиган нарса менинг қолган ишларим билан солиштирганда унчалик муҳим эмас"


"Мен ҳамма одамлар каби мукаммал эмасман, лекин мусулмонман"


"Кейинги оятларда спиртли ичимликлар ичишга рухсатни бекор қилиш ҳисобга олинмайди"


"мастлик тақиқланган лекин спиртли ичимликларни истеъмол қилиш эмас"

"Замон ўзгарди, энди ичкиликбозлик муаммоси илк ислом давридагига қараганда камроқ долзарбдир".

https://t.me/daydi2021
7.2K viewsedited  07:49
Ochish/sharhlash
2023-04-21 02:15:08
Кўнглида заррача ғубори бўлмаган, ҳар хил оқим ва тўдаларга қўшилмаган фақат ибодатга шўнғимасдан, замонавий илм-фанни пухта ўзлаштираётган кенг тафаккурли ҳақиқий инсонларни Ҳайит байрами билан табриклайман.

Хонадонингизни тинч-тотувлик ва оилавий хотиржамлик тарк этмасин.

Радикал ва мутаасиблар йўқ бўлсин, ер билан яксон бўлсин.


https://t.me/daydi2021
8.4K views23:15
Ochish/sharhlash
2023-04-20 08:30:24
Шавкат Мирзиёев Рамазон Ҳайити муносабати билан 300 дан ортиқ маҳкумни авф этади

Авф этиладиганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор

Батафсил — bugun.uz/198601

@bugunrasmiy
10.7K views05:30
Ochish/sharhlash
2023-04-20 05:21:47
Ҳадемай ифтор қилинган кафе-ресторанларда айш-ишрат ва улфатбозлик бошланиб кетади. Халқумингга ўт тушгур икки юзламачилар ҳайит намози тугагани билан “гай-гўй” ни бошлаб юборишади. Ҳомиладор хотинга, ёш болага, ошқозонида муаммоси бор хастага рўзани рўкач қилиб овқат сотмаган ошхоналарда алко-барлар ишлаб кетади. Қисқаси сохта мусулмонлардан қутилиб, яна ҳақиқий ҳаётга қайтамиз

https://t.me/daydi2021
12.0K views02:21
Ochish/sharhlash
2023-04-20 00:13:51
Бегалини Тошкентнинг Янгиобод бозорида” Мошмебель” (мошенникни мебели) лақаби билан танишади. У Бектимирдаги цехлардан бирида дурадгор отаси билан бирга мебель ясаб сотади. Мебелларининг ҳаппа-ҳалол маҳсулот эканлигини айтиб, аллоҳдан ва бировни ҳаққидан…
10.6K views21:13
Ochish/sharhlash
2023-04-20 00:07:22 Бегалини Тошкентнинг Янгиобод бозорида” Мошмебель” (мошенникни мебели) лақаби билан танишади. У Бектимирдаги цехлардан бирида дурадгор отаси билан бирга мебель ясаб сотади.

Мебелларининг ҳаппа-ҳалол маҳсулот эканлигини айтиб, аллоҳдан ва бировни ҳаққидан қўрқишини гапириб, деярли мусордан йиғилган стол-стулларга, бир ойга боймайдиган краска сепиб-суртиб сотадиган каззоб.

Аслида Ота ҳам ўғли ҳам ўта мутаасиб тип. Рўдапосиз хотин-қизларни кўришса мандраж синдромига тушиб қоладиган касал.

Замонавий кийинган аёллар ёнидан ўтишса, миясининг “аврат қоровули” функцияси ишлаб кетадиган ёввойи манқуртлар.

Шу бичмулла, ўзига ўхшаган шестёркаси билан кечқурун шаҳар айланиб юришганда, ўзларича видео ишлашади. Замонавий кийинган қиз олдига яқинлашиб, баклашкани зарб билан ерга урадида “рўза ойида ғалатимасми” деб манқуртона ғазабини очиқ ойдин кўрсатади.

Ўзинг бир ҳаромхўр одамларни алдайдиган мошенник бўлсанг, сан ҳали рўза ойини ҳам биласанми сўтак ?

Ушбу мутаасиб агрессор ҳақидаги маълумот ҳудудий ички ишлар органига жўнатилди. У энди қилмишлари учун жавоб беради.


Каналимизни кузатиб боринг!

https://t.me/daydi2021
9.0K viewsedited  21:07
Ochish/sharhlash
2023-04-19 08:13:33
Машҳурлик жавобгарликдан озод этмайди. Қонун барчага баробар шундайми, Ички ишлар вазирлиги ?

Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати қоидаларининг
159-бандида “Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда таъқиқланади:одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда” деб қайд этилган.

Шунингдек Ўзбекистон республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш 1-банди ва 128*1-моддасида, Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши каби ҳуқуқбузарликлар содир этганда жавобгарлик муқаррарлиги ёзиб қуйилган.


Сизнинг машҳурлигингиз ёки қандайдир клип ёки кино учун суратга тушишингиз қонунларни бузишингизга “добро” деганимас Ферузахон.

https://t.me/daydi2021
8.7K viewsedited  05:13
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:02:16 Қизларингизга илм беринг!
Улар миллатни тарбиялайдилар!


Биласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта тўёна, агар фарзанд кўрсалар бошқа ўқимаган аёлларга нисбатан кўпроқ суюнчи пулларини оладилар. Хўш нима учун шунақа? Чунки буюк ислоҳотчи Ли Куан Ю мамлакатнинг муаффақияти аввалом бор илмли,зиёли аёллар ва оналарга боғлиқлигини тушуниб етганди. Тарих кўрсатдики Ли Куан Ю юз фоиз хақ бўлиб чиқди.

Ақлли ва илмли аёл, илмсиз, дунёқараши паст аёллардан кўра дунёга, хаётга реал кўз билан бахо бера оларкан. Бундай аёллар замонавий тенденциялар ва хаққонийлик билан ўз хаётлари ва оилаларини келажагини қура оладилар.

Улар ўз турмуш ўртоқларига, фарзандларига тўғри йўналишларни бера олиш қурбига эга бўладилар. Энг камида бундай аёллар ўз соғлиқларига ва оила соғлиғига катта эътибор бера оладилар. Улар ўз турмуш ўртоқларига келажак истиқболларига олиб борувчи порлоқ йўлларни кўрсата оладилар, керак пайти танқид қилиб, зарур пайтда мақтов билан муаффақиятларга эриштира оладилар.

Илмли, ақлли аёллар қорин ғамидан, уйдаги мебель, идиш-товоқ, латта-путта каби майда нарсалардан юқори турадилар. Улар мўлжални жуда юқори оладилар ва оилани юксакликка олиб чиқиш режаларини қила оладилар. Бундай аёллар ўз эрлари ва фарзандларига китоб тутқазадилар ва илм-фанга йўналтирадилар.

Хар қандай буюк эркакнинг ортида буюк аёл туради деб бежизга айтилмаган. Интеллекти юқори аёл албатта буюк фарзандларни камолотга эриштирадилар. Отадан қон, жисм ўтсада, ақл, тафаккур кўпроқ онадан ўтади. Шунинг учун илмли, иймонли аёлларга уйланиш мақсадга мувофиқдир.

Интеллектуал ўткир билимга эга, ақл-фаросатли аёллар ўз эрларини йўқотган тарзда хам, ёки уларнинг аблах бўлиб чиқишидан қатъий назар барибир ўз хаёт йўлларини топиб кета оладилар. Чунки бундай аёллар ўз оилаларини иқтисодий-маънавий жиҳатдан қўрғон каби химоялаш усулларини топа оладилар.

Нима учун интеллектуаллар ўзларига жуда иқтидорли интеллектуал кучли аёлларни танлаганлар. Чунки улар биладилар фақат кучсиз одамлар ўзларидан хам кучсизларни танлашларини, улар ўзларига мос ва хос, замон билан хамнафас юрувчи жуфтни бежизга танламаганлар. Чунки бундай кучли одамларга фақатгина шунақа кучли аёлларгина илхом бера оладилар.

Хўш биздачи? Бизда эса "Аёл бахти" номли тренинглар. Аёлларга ёш қизалоқлигидан бўйсуниш, овқат қилиш, тикиш-бичиш, ўз хаётини қурбон қилиш йўллари ўргатилади. Тенденциялар қанчалик ўзгармасин, дунё қанчалик тараққиётга қадам қўймасин биздаги қарашлар халиям XV асрдаги ахволда. "Бўлмаса эрсиз қоласан ва тамомсан" принциплари устунлигича қолмоқда.

Дунё аёлнинг бўғирсоқ пиширишни билиши ёки билмаслигига эмас, балки унинг тафаккури ва профессионализмига хайратланади.

Ўзингизнинг истеъдодингизни, билимингизни намоён қилишдан, янги ғояларингизни амалга оширишдан хеч қачон қўрқманг, эски стреотиплардан баралла воз кечинг. Кир ювиш ва овқат қилишни истаган пайтда ўрганиб олиш мумкун, аммо мияни билимга, тафаккур ва кўникмаларга тўлдиришга кейин кеч бўлиши мумкин.

Гулрух Ражабова


https://t.me/daydi2021
10.9K views05:02
Ochish/sharhlash
2023-04-17 09:41:48 Қуйидаги постни тушуниш учун сиздаги интеллект етади деб уйлайман

Динга эркинлик берилди-чаласавод, омилар, кўрмуридлар кўпайди.
Мачитлар кўпайди-маориф таназзулга учради.
Муллалар тўрга чиқди-олимлар, ёзувчилар, шоирлар, ўқитувчилар, зиёлилар хор бўлди.
Хижоблилар,соқоллилар кўпайди-оилалар бузилиши рекорд даражага чиқди, қўшхотинлик, баччавозлик каби иллатлар100 йил аввалгидек яна авж олди.
Намозхон, рўзадор кўпайди-бировга қарз бериб бўлмайдиган бўлди, тикка ухлайсан.
Хожилар, умрачилар кўпайди-аферист, товламачилар кўпайди.
.Дин кучайди-оилаларда аёлларнинг хўрланиши ҳам кучайиб кетди.
Диндор кўпайди - таблеткачи кўпайди, фоҳиша кўпайди,қадамда ,,Спа-салон” лар очилиб кетди. Фахш легаллашди.
Дин кучайди-адабиёт, санъат, кино, театр,матбуот инқирозга учради.
Дин кучайди-инсоф, диёнат камайиб кетди.
Мусулмонман, тақводорман дейдиганлар кўпайди, лекин фуқаролик судларига боринг, ота-бола, ака-ука, ака-сингил, яқин қариндошлар мол-мулк, уй талашиб судлашиб ётганини кўрасиз. Фуқаролик ишлари бўйича судлар деярли 90% шунақа жанжал ишларни кўриб ётибди.
Мен шунчаки фактларни қайд этдим холос.
Пост фикр қилиш, мулохаза қилиш, муаммоларнинг сабабларини тушуниш,масалаларга ойдинлик киритиш истагида ёзилди.

Шорахмат Қурбонов

https://t.me/daydi2021
4.5K views06:41
Ochish/sharhlash
2023-04-16 20:24:04
Бугун аёлимнинг бувисиникда проваславларнинг Пасха байрами нишонланяпти, бир хонасида эса ифторлик!

Мусулмонлар доим барча динларга адекват муносабатда бўлиб келган. Давлатимиз сиёсатида ҳам диний бағрикенглик конституция даражасида белгилаб қўйилган.

Аёлимнинг оиласидаги кексалар ўз эътиқодларида қолишган. Лекин фарзандларни мусулмон қилиб тарбиялашган. Бошларига рўмол, дўппи, қўлларига жойнамоз тутқазишган ҳамда ўрталарида ҳеч қачон диний ихтилоф юзага келмаган. Доим бир-бирларини тушунишган.

Шу сабабдан бугунги Пасха байрамида оила мусулмонлари бир хонада ифторлик қилиб олишди. Ҳамма хурсанд!

Сардорбек Усмоний, журналист

https://t.me/daydi2021
5.9K views17:24
Ochish/sharhlash