Get Mystery Box with random crypto!

Даврон Файзиев

Kanal manzili: @davron_fayziev
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 201.37K
Kanalning ta’rifi

Расмий канал | Спорт шарҳловчиси, Журналист, Телебошловчи.
Ҳамкорлик учун: @DavronFayziev_bot
Инста: instagram.com/davronfayziev_official
Твиттер: https://twitter.com/davron_fayziev
Фейсбук: fb.me/davronfayzievcom

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 489

2021-05-07 07:05:34
Америкалик машхур влогер Жейк Пол бокс оламига кириб келиб шов-шув кўтаришда давом этмоқда. Эсингизда бўлса у Тайсоннинг қайтиш кечаси андеркардида собиқ баскетболчини нокаутга учратганди. YouTube блогерликдаги йиллик маблағни биттада топди.

Яқинда Бен Аскренни биринчи раундда уриб қўйди. Яна кучли пиар ва улар миллионлаб доллар ишлаб топишди. Иштаха очилди. Кейин Усман-Масвидаль жангига бориб, билибми билмайми Даниель Кормьега гапириб қўйди ва ўлишига сал қолди.

Энди навбат Флойд Мэйвезерга. Улар учрашиб ғалати шоу уюштиришди. Ҳаммаси Жейкнинг акаси Логаннинг матбуот анжуманида рўй берди. Тўполон бошланаётганга ўхшаб турган жойда Пол Флойднинг бош кийимини олиб қочди. Бу энди нимаси? Яна пул. Жангни сотмоқчи. Пол майли, у шоумэн. Флойд бунга аралашиб бекор қилди. У фаолиятини мутлоқ рекорд билан тугатган ва тарихда энг кучли боксчилардан бири сифатида қолди. Шу мавқени ушласа бўларди. Бу менинг ўта шахсий фикрим. У эса номини Money қўйиб олиб томошаларда қатнашишда давом этмоқда.

t.me/Davron_Fayziev
128.3K viewsedited  04:05
Ochish/sharhlash
2021-05-06 19:18:33
Бу фотода ҳаддан ташқари катта куч-қудрат мужассам.
Афсоналар.

t.me/Davron_Fayziev
29.9K viewsedited  16:18
Ochish/sharhlash
2021-05-06 01:04:43 АПЛ шу қадар кучли чемпионатки, 3 йил ичида иккинчи бор Чемпионлар лигаси финали инглизча бўлиш билан бирга, бу сафар финалга умуман бошқа икки клуб чиқмоқда.

t.me/Davron_Fayziev
18.4K views22:04
Ochish/sharhlash
2021-05-06 00:59:09 Ярим финалда кўрганларим

Челси. Менди энг оғир вазиятларда қутқарди. Учта ҳимоячи Бенземани тўхтатди ва Азарга ўйин бермади. Марказда Жоржиньо ва Канте Модрич-Кроосдан тезроқ ўйнади. Маунт эса Каземирони ҳимояда вазифалар билан юклаб ташлади. Реал қанотга чиқарилди. Иккинчи қаватни эса Челси ютиб чиқди. Ҳимоя-ҳужум-ҳимоя маршрутини Челси яхшироқ босиб ўтди. Хавертс ва Вернер жой алмашиб чалғитишди. Тухельнинг энг катта иши Реални бўшлиқдан маҳрум қилди. Чизиқларни ажратиб ташлади ва бўлинган еб ташлади. Майдо фол тактикасини самарали ишлатди. 90 дақиқа прессинг қилди. Юксак жисмоний ҳолат намойиш этди.

Реал. Рамос жароҳат билан ўйнагани сезилди. Плюс 1-таймда сариқ олиб уёғига эҳтиёт бўлди. Реал ҳеч қўлламаган услубда ўйнади. Марказий ҳимояда 3 футболчи. Фаол қанотлар ишламади. Менди ҳужумда, Винисиус эса ҳимояда ёрдам беролмади. 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганда керак пайт яна иккита қўшилиб 5 тага айланади. Бироқ Реал айнан 3 ҳимоячи билан ўйнади, улар ҳам жуда секин харакат қилишди.
Каземиро Маунтга бас келолмади. Модричда тезлик, Кроосда эса кескинлаштирувчи паслар оқсади. Азар ўз имкониятининг ярминиям кўсатмади. Уни майдонда пайтидаёқ ўйиндан чиқариб юборишди. Бензема уч ҳимоячига қарши курашди. Қанотдан ёрдам келмади. Шунда ҳам иккита вазият қилди. Реал сафида ярим финал натижасига кўра бош эгмаган ягона футболчи.

Баъзида ярим финаллар драмага айланади. Охирида жанжаллар чиқади. Томошабинлар ҳам анча вақтгача эмоцияни боса олишмайди. Лекин бу сафар Реалнинг кўплаб адекват мухлислари ҳам шунчаки Челси яхшироқ ўйнаганини тан олишди. Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун.

t.me/Davron_Fayziev
19.0K views21:59
Ochish/sharhlash
2021-05-05 19:57:45
Ла Лигада кураш ёнмоқда. Атлетико, Реал ва Барселона чемпионлик учун курашяпти. Ким қайси ўринда, ким ютса қайси ўринга чиқади деб бош қотиришга ҳожат йўқ.

Чунки топ-5 чемпионатлар ва бошқа лигалар, шунингдек, Евро—2020 (21) мусобақасининг онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати ҳаммаси-ҳаммаси битта жойда мужассамлаштирилди.

Энди маълумотларни топиш учун ортиқча вақт кетказмайсиз, барчаси битта жойда!

ЛИНК @TaqvimFutgol_bot

Реклама
36.3K viewsedited  16:57
Ochish/sharhlash
2021-05-05 18:15:14
Анонсга муҳтож бўлмаган ўйин.

Челси ва Реал Мадрид иккинчи финалчини аниқлаб беришади. Мадридда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Интрига космос даражасида. Уч хил натижанинг ҳам эҳтимоли бор. Фаворит йўқ. Шунчаки томоша қилиш керак.
Сизни 23:55 да UZREPORTTV да кутамиз. Ҳамкасбим @Turdialiyev_Hasan билан бирга сизга ҳамроҳлик қиламиз.

t.me/Davron_Fayziev
265.3K views15:15
Ochish/sharhlash
2021-05-05 17:00:55
IMKONIYATLAR O'Z-O'ZIDAN PAYDO BO'LIB QOLMAYDI. ULARNI SIZ YARATASIZ!

Kalitga bosing:

BIZNES | KITOB | MOLIYA | MAQSAD
39.5K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-05-04 23:54:29 Манчестер Сити ҳақли тарзда ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи бор финалга чиқди. Гвардиола неча йиллик меҳнати самарасини кўрсатди. Финалда ютқазса ҳам ундаги иштирок тарихий натижа бўлиб қолади. Ярим финалда устун келишнинг асосий омили - тартиб интизом! Анатюра ва таваккалчиликни ноль даражага тушириш. Мураббий қўли шубҳасиз. Шунингдек, Де Брюйне, Маҳрез, Диаш, Диаш, Фоден, Гюндоган, Зинченколарнинг максимал даражасини керакли пайтда кўрсатгани.

ПСЖ балки мавсумнинг энг ёрқин футбол кўрсатган жамоасидир. Аммо фақатгина ижрочилар ҳисобига. На тактика, на ирода, на интизом. Гап фақат ярим финал ҳақида. Унгача бўлган ёрқин учрашувлар учун парижликларга раҳмат. Конкрет сабаблар, биринчи баҳснинг иккинчи таймида бирдан ортга чекиниш, Мбаппенинг жароҳати, Неймарга ўйин берилмагани, Икарди ноль даражани кўрсатгани, марказ Вераттидан ташқари даражаси юқори эмаслиги, қанот ҳимоячилари фақат ҳимоялангани ва яна кўп омиллар. Яна бир нарса, икки гал ҳам чиройли ўйинлар таассуротини ҳунук якун бузиб қўймоқда. Синдиришга ўйнаганлар чиқиб кетгани адолатдандир.

Эртага иккинчи финалчи аниқланади. Иккала вариант дерби. Челси чиқса Англия дербиси. Реал чиқса каллар дербиси. Ҳазил албатта. Еврокубокларнинг икки буюк рекордчи мураббийлари дербиси. Танланг.

Эртанги имкониятлар ҳақида эса насиб қилса кун давомида гаплашамиз.

t.me/Davron_Fayziev
9.5K views20:54
Ochish/sharhlash
2021-05-04 21:48:33
#Online 8

Ман Сити - ПСЖ

Таркибларни билдингиз. Боя студияда тахмин қилгандимки, Фернандиньо биринчи учрашувдан фарқли равишда асосийда тушади. Тушди. Нега? Мен ҳам Гвардиола ўрнида тактик тўғри ўййнайдиган Родрига нисбатан “каллакесар” Фернандиньони танлаган бўлардим. Йўқ қил уни, деб Неймарга персонал программалаштирардим.

Бошқа чизиқларда ҳам кутилган ечимлар. Зинченко асосийда. Яна номинал ҳужумчисиз. Де Брюйне олдинга чиқади. Фоден ҳам чапда, ҳам яширин 9. Маҳрез ва Бернарду пинг-понг ўйнашади.

ПСЖ. Афсус Мбаппе тушмади. Ўзи ўткан гал ҳам жароҳати бор эди. Таваккал тушди ва аҳволи баттарлашди. Ечим - амалиётсиз Икарди. Бу қурол отиши ҳам мумкин, отолмаслиги аниқроқ. ДиМа ва Неймар жойида. Шулар ютиш ёки ўлиш учун тушишган бўлса ПСЖнинг аҳволи ҳали чатоқ эмас. Энг яхши вариант тезкор гол ва уёғига Ситини олдинга тортиб, бўшлиқлар юзага келтириш.

Жуда мураккаб ва мароқли учрашув кўрамиз. Бу сафар мазза қилиб ТВ қаршисида. Ҳамкасбларга омадли эфир! Онлайнни якунлаймиз.

t.me/Davron_Fayziev
9.8K views18:48
Ochish/sharhlash