Get Mystery Box with random crypto!

Ярим финалда кўрганларим Челси. Менди энг оғир вазиятларда қу | Даврон Файзиев

Ярим финалда кўрганларим

Челси. Менди энг оғир вазиятларда қутқарди. Учта ҳимоячи Бенземани тўхтатди ва Азарга ўйин бермади. Марказда Жоржиньо ва Канте Модрич-Кроосдан тезроқ ўйнади. Маунт эса Каземирони ҳимояда вазифалар билан юклаб ташлади. Реал қанотга чиқарилди. Иккинчи қаватни эса Челси ютиб чиқди. Ҳимоя-ҳужум-ҳимоя маршрутини Челси яхшироқ босиб ўтди. Хавертс ва Вернер жой алмашиб чалғитишди. Тухельнинг энг катта иши Реални бўшлиқдан маҳрум қилди. Чизиқларни ажратиб ташлади ва бўлинган еб ташлади. Майдо фол тактикасини самарали ишлатди. 90 дақиқа прессинг қилди. Юксак жисмоний ҳолат намойиш этди.

Реал. Рамос жароҳат билан ўйнагани сезилди. Плюс 1-таймда сариқ олиб уёғига эҳтиёт бўлди. Реал ҳеч қўлламаган услубда ўйнади. Марказий ҳимояда 3 футболчи. Фаол қанотлар ишламади. Менди ҳужумда, Винисиус эса ҳимояда ёрдам беролмади. 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаганда керак пайт яна иккита қўшилиб 5 тага айланади. Бироқ Реал айнан 3 ҳимоячи билан ўйнади, улар ҳам жуда секин харакат қилишди.
Каземиро Маунтга бас келолмади. Модричда тезлик, Кроосда эса кескинлаштирувчи паслар оқсади. Азар ўз имкониятининг ярминиям кўсатмади. Уни майдонда пайтидаёқ ўйиндан чиқариб юборишди. Бензема уч ҳимоячига қарши курашди. Қанотдан ёрдам келмади. Шунда ҳам иккита вазият қилди. Реал сафида ярим финал натижасига кўра бош эгмаган ягона футболчи.

Баъзида ярим финаллар драмага айланади. Охирида жанжаллар чиқади. Томошабинлар ҳам анча вақтгача эмоцияни боса олишмайди. Лекин бу сафар Реалнинг кўплаб адекват мухлислари ҳам шунчаки Челси яхшироқ ўйнаганини тан олишди. Икки муносиб жамоанинг тўқнашуви ва аристократча якун.

t.me/Davron_Fayziev