Get Mystery Box with random crypto!

Америкалик машхур влогер Жейк Пол бокс оламига кириб келиб шов | Даврон Файзиев

Америкалик машхур влогер Жейк Пол бокс оламига кириб келиб шов-шув кўтаришда давом этмоқда. Эсингизда бўлса у Тайсоннинг қайтиш кечаси андеркардида собиқ баскетболчини нокаутга учратганди. YouTube блогерликдаги йиллик маблағни биттада топди.

Яқинда Бен Аскренни биринчи раундда уриб қўйди. Яна кучли пиар ва улар миллионлаб доллар ишлаб топишди. Иштаха очилди. Кейин Усман-Масвидаль жангига бориб, билибми билмайми Даниель Кормьега гапириб қўйди ва ўлишига сал қолди.

Энди навбат Флойд Мэйвезерга. Улар учрашиб ғалати шоу уюштиришди. Ҳаммаси Жейкнинг акаси Логаннинг матбуот анжуманида рўй берди. Тўполон бошланаётганга ўхшаб турган жойда Пол Флойднинг бош кийимини олиб қочди. Бу энди нимаси? Яна пул. Жангни сотмоқчи. Пол майли, у шоумэн. Флойд бунга аралашиб бекор қилди. У фаолиятини мутлоқ рекорд билан тугатган ва тарихда энг кучли боксчилардан бири сифатида қолди. Шу мавқени ушласа бўларди. Бу менинг ўта шахсий фикрим. У эса номини Money қўйиб олиб томошаларда қатнашишда давом этмоқда.

t.me/Davron_Fayziev