Kanal manzili:
Toifalar:
Bloglar ,
Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
80.56K
Kanalning ta’rifi
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 515
2021-03-11 11:33:05
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
10.5K views08:33
2021-03-11 08:32:55
Абитуриентлар диққатига!
Давлат қабул комиссиясининг баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
2.6K views05:32
2021-03-11 08:05:33
Ва ниҳоят, жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали
чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак бўлади.
9.1K views05:05
2021-03-11 08:02:28
Фармон лойиҳасига кўра,
коммунал соҳа, энергия билан таъминлаш, алоқа хизмати, йўловчи ва юкларни ташиш ва бошқа шу каби катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлган соҳаларда табиий монополия субъектлари томонидан ишлаб чиқилган
оммавий шартномалар монополияга қарши давлат органи билан келишилганидан сўнг истеъмолчилар билан тузилади.
Ўзавтомоторсга тааллуқли эмас, шекилли.
9.6K viewsedited 05:02
2021-03-11 08:00:17
Фармон лойиҳасига кўра, барча даражадаги ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини
мақбуллаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
10.1K viewsedited 05:00
2021-03-11 07:58:32
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳаси билан
2021 йилнинг 1 майидан:
тижорат банкларга етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловларни
учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқни;
давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган
шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни белгилашга доир талабини;
қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талабни;
нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ахборот олиш бўйича талабни
бекор қилиш таклиф этилмоқда.
10.6K views04:58
2021-03-10 16:01:40
15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади.
7.6K views13:01
2021-03-10 08:57:00
Азимжон Назаров сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланибди. Шу кунгача у инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари эди.
Рустам Қаршиев сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланибди. У бунгача Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори эди.
16.1K views05:57
2021-03-10 08:25:26
Бир нодавлат ташкилот раҳбари иккинчи нодавлат ташкилот раҳбарларидан бирини ишдан ҳайдаяпти.
Қонунларга риоя этиш, амал қилинмаса-да номига ҳурмат, ҳатто имитация ҳам қилинмайди.
Батафсил.
8.4K viewsedited 05:25
2021-03-10 07:31:30
Asia Alliance ва UnionPay кобейджинг картаси
— ҳаётнинг барча ҳолатлари учунБиргина карта орқали нафақат Уй-жой хўжалиги ва супермаркетдаги маҳсулотлар, балки Amazon ва бошқа интернет дўконларидаги тўловларни амалга оширинг.
Бунинг иложи йўқ, деб ўйлайсизми?
Asia Alliance Bank ва UnionPay кобейджинг картаси бунинг аксини исботлайди.
Тўловларни сўм ва валютада амалга оширинг;
Картадан транспорт картаси ўрнида фойдаланинг;
Ҳомийларимиздан 10% гача кафолатланган CASHBACK олинг!Картага ҳозироқ буюртма беринг:
71 231-60-00
Барча тафсилотлар:
Сайт | TG | Instagram | Facebook
реклама
13.2K views04:31