Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.56K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 513

2021-03-16 08:01:40 Сенатор-қурувчи ва қонунбузилишлар

Навоий вилоятида “ZARAFSHON GOLDEN GROUP" МЧЖ деган йирик компания бор. Компания турли соҳаларда фаолият юритади. Нафақат вилоятда, балки Тошкент шаҳрида ҳам қурилиш ишларини амалга ошириб келади. Катта-катта давлат буюртмаларини ҳам олади. Масалан, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан 8,2 млрд сўмга 650 ўринли карантин зонасини қурган. Бошқа давлат буюртмалари ҳам талайгина. Миллиард-миллиард.

Мазкур компаниянинг 91,5% улуши Файзиев Улугбек Ганиевичга тааллуқли. У айни пайтда вилоят кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси. Аммо расмий маълумотлар сенатор-қурувчи объектларни қонун талаблари асосида қурмаётганини кўрсатмоқда.

Жиззахда кўпқаватли бино қулаши ортидан Қурилиш вазирлиги жойлардаги қурилишларни ўрганиб, ҳудудлар кесимида маълумот тақдим этиб келаяпти. Масалан, Навоий вилояти бўйича берилган маълумотлардан маълум бўлишича, ZARAFSHON GOLDEN GROUP Зарафшон шаҳрида шаҳарсозликка рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмаган ҳамда ҳудудий инспекцияни хабардор этмасдан кўп қаватли турар жой объектида қурилиш-монтаж ишларини бошлаган. Ҳужжатлар судга оширилган.

“ZARAFSHON GOLDEN GROUP" МЧЖ таъсислигидаги Zarafshon Buildings компанияси эса Тошкент шаҳрида қурилиш ишларини амалга ошириб келади. Қурилиш вазирлигининг маълум қилишича, Яккасарой туманида амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, қурилиш ишларини амалга оширган. На назорат инспекцияси, на суднинг талабларини бажарган. Бу қурилишга бўлаётган эътирозлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ҳам ёзган.
15.8K views05:01
Ochish/sharhlash
2021-03-16 07:27:36
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тасарруфидаги олий ўқув юртлари талабалари учун стипендия таъсис этилди.

Энергетика вазири стипендияси 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 баравари миқдорида ҳар ойда тўлаб борилади.
9.5K views04:27
Ochish/sharhlash
2021-03-15 19:22:52 Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади

Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарорига кўра, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.

Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.
15.7K views16:22
Ochish/sharhlash
2021-03-15 12:20:00 2021 йил 20 март куни мактабларда баҳорги таътилнинг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади — Халқ таълими вазирлиги.
11.9K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2021-03-15 11:41:28 Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низамов Сайфиддин Фахриддинович Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокими этиб тайинланди.
16.5K views08:41
Ochish/sharhlash
2021-03-15 10:20:38 Kun.uz мухбири Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан хаспўшланаётган вакцина бўйича ўринли саволларни бермоқда. Гап ўзбек олимларининг ютуқлари ҳақида эмас, ўзбекистонликларнинг саломатлиги, вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида кетмоқда. Буни турли шубҳали илмий мақолалар билан исботлашга уриниш эса масъулиятсизликдир.

Республика махсус комиссияси вазирлик мутасаддиларининг оғзидан чиқаётган палапартиш гапларга эмас, балки аниқ-тиниқ илмий хулосаларга таяниши керак. Яхшиси, Исроил каби дипломатия ва музокараларнинг мумкин бўлган барча имкониятларини ишга солиб, энг яхши вакциналарни халқимизга раво кўришга ҳаракат қилиш лозим.
10.1K views07:20
Ochish/sharhlash
2021-03-15 09:25:25 Қозоғистон 2023 йилдан 12 йиллик мактаб таълимига ўтмоқда. Мактаблар 100% видеокузатув камералари, 99% иссиқ ҳожатхоналар билан таъминланган. Президент топшириғи билан мактабларда кўча ҳожатхоналаридан фойдаланиш тақиқланган ва бори ҳам бузиб ташланган.
16.1K views06:25
Ochish/sharhlash
2021-03-15 06:56:51 Бир йил аввал Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш бўйича илк ҳолат қайд этилган эди. https://t.me/davletovuz/8067
5.3K views03:56
Ochish/sharhlash
2021-03-13 21:40:02 Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикасига ҳаво, темир йўл транспорти ҳамда чегара пунктлари орқали ташриф буюраётган барча шахслардан ўз ҳисобидан аэропорт, темир йўл вокзали ёхуд чегара пункти ҳудудида коронавирус инфекциясига антиген экспресс тест олиш тартиби 2021 йилнинг 15 мартидан бошлаб бекор қилинади.
4.5K views18:40
Ochish/sharhlash
2021-03-13 18:13:35
АҚШ президенти Жозеф Байден президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади. Табрикда у Ўзбекистон халқига Наврўз тинч, бахтли ва фаровон бўлишини тилаган.
5.8K views15:13
Ochish/sharhlash