Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.56K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 512

2021-03-17 08:21:40 Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ўз вазифасидан озод этилибди.
8.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2021-03-17 07:56:07 Ёзишларича, 2021 йил ҳосилидан бошлаб, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиёти тўлиқ бекор қилинмоқда. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва ДСҚ қўшма қарори билан қишлоқ хўжалигида эркин бозор тамойилига тўсқинлик қилган қатор қарорлар бекор қилинди.

Шунингдек, давлат харидлари бутунлай бекор қилинади ва ишлаб чиқарилган дон барча истеъмолчиларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилади.

Ички бозорда дон ва дон маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун зарур миқдордаги донни Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси сотиб олади.
4.3K viewsedited  04:56
Ochish/sharhlash
2021-03-17 07:16:39 Юқори солиқ хавфи мавжуд бўлганлиги сабабли солиқ аудити ўтказишга номзод корхоналар рўйхати
4.5K views04:16
Ochish/sharhlash
2021-03-17 05:53:30
Ўзбекистонга 660 минг доза “COVID-19”га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.
2.9K views02:53
Ochish/sharhlash
2021-03-16 16:27:41
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилибди.

Суратда таклиф этилаётган янги алифбо.
5.2K viewsedited  13:27
Ochish/sharhlash
2021-03-16 15:53:38 Депутат Расул Кушербаев қоидабузарликни расмга олиб, пул ишлаётганлар бугун 10 минг сўм учун одамларни сотса, эртага 100 минг сўм учун ватанини ҳам сотиши мумкин, буни «казёллар жамияти»га ўхшатиш мумкин деб айтганди.

Шундан сўнг бу мавзу кўпгина муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик муносабат билдирди. Жумладан блогер Шаҳноза Соатова ҳам қоидабузарликларни суратга олиб тарқатишга норозилик билдираётган ҳайдовчиларга мурожаат билан чиққан:

«Ҳаётингизни шу автосиз тасаввур қилолмайсиз. Бошқа ҳақиқатни кўрмайсиз. Пиёдаларни одам ўрнида кўрмайсиз, «неудачник» деб сўкасиз. Муваффақиятингизни шу темир билан ўлчайсиз!

Қонун устувор давлат дейсиз, ўзингиз тартибга риоя қилишга келганда шарт қўясиз.

Рулга ёпишиб олгансиз, болангизни боғча ё мактабининг эшигини тагигача аравангизда олиб боришингиз керак, пиёда келаётган болаларга қиш куни лой сачратиб, ёзда тупроқ ичида қолдириб. Тез ёрдам, ўт ўчириш машиналарининг йўлини ҳам тўсиб парковка қилиб кетаверасиз, сизга нима?! Болалар майдончаси, йўлакларни эгаллаб олгансиз: бир қарич жой учун ёқа бўғишасиз!

Мен қоидабузарларнинг жазоланиши тарафдориман, чунки бугун 3 миллион автомобиль эртага 5-10 миллионга чиққанида аҳволни умуман ўнглаб бўлмаслигини тушунаман
, деб ёзган у.

Бугун Масс-медиа фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов телеграм каналида бу ҳақда пост қолдирибди:

«Жамият қонунбузарликларни беркитиши керак эмас. Бу ҳақида гапирган одамлар «козёл»га чиқиши хато. Мана яқинда бир одам кичкина бир қизни ўғирлаб кетаётган пайт, бу ҳолат ҳам одамлар ёрдамида, уларнинг видеолари орқали бартараф этилди. Демак, улар ҳам «козёл»ми? Логика шундай бўляпти. Албатта, одамлар орасида солидарность бўлиши керак, лекин қонун-қоида бузилишини яширишда эмас. Биз тартибли ва ҳуқуқий жамият қуришга интилишимиз, уни тарғиб қилишимиз керак. Ўзи шундоқ ҳам кўп масалалар «не по закону, а по понятиям» ҳал қилинадиган бўлиб қолди».
49.5K views12:53
Ochish/sharhlash
2021-03-16 15:27:07 Айтишларича, Нажмиддинхўжа Шарипов (Монополияга қарши курашиш қўмитасининг собиқ раиси) Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
19.2K views12:27
Ochish/sharhlash
2021-03-16 15:05:06
Айтишларича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилибди.
8.1K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-03-16 14:47:51 Тошкентнинг учта туманида карантин қоидаларига масъулиятсизлик билан ёндашиш касалликнинг кенг тарқалишига олиб келган, жумладан:

- 2021 йилнинг 10 март куни Юнусобод туманида жойлашган болалар (ёки таълим) муассасаси тарбиячиси Р. М.да коронавирус инфекцияси аниқланган. Эпидемиологик суриштирув натижасида тарбиячи хонадонида коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор бўлишига қарамасдан, ушбу тарбиячи карантинга риоя этмасдан иш жойига бориб ишлаган ва натижада 11 март куни эпидемиологик кўрсатмага асосан муассасанинг тарбиячи ва тарбияланувчиларидан коронавирус инфекциясига тест таҳлиллари олинганида, 13 март куни 2 нафар тарбиячида, шифокорда ва 1 нафар тарбияланувчида коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳозирда бу иш Тошкент шаҳар прокуратурасининг назоратига олинган;

- 2021 йилнинг 5 март куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган таълим муассасаси тарбиячиси М. М.нинг қайнотаси Зангиотадаги шифохонага коронавирус инфекцияси ташхиси билан етказилган ва 7 март куни вафот этган. 9 март куни жаноза пайтида мазкур таълим муассасасининг бир неча ходимлари иштирок этган ва бу билан муассаса тарбияланувчиларининг соғлиғини хавфга қўйган;

- Олмазор туманида жойлашган олий таълим муассасасига қарашли ётоқхонада ҳам 3 нафар талабада бир неча кундан буён тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи ва ҳолсизлик белгилари бўлганлиги сабабли, талабалардан 11 март куни коронавирус инфекциясига тест таҳлил суртма намуналари олинган. 2021 йил 13 март куни олий таълим муассасасининг тегишли факультетида касаллик аломати мавжуд бўлмаган 4 нафар талабасида касаллик аниқланган.

Шуларни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

- коронавирус инфекцияси аниқланган оилаларда карантин талабларига риоя этмаган фуқароларга нисбатан қонуний жазо чоралари кўрилади;

- аҳоли орасида COVID-19 кенг тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига қатъий риоя этилиши назоратга олинади;

- спорт мусобақаларини томошабинларсиз ўтказилиши чоралари кўрилади;

- эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига тегишли таклиф киритилади.

Манба
12.2K viewsedited  11:47
Ochish/sharhlash
2021-03-16 13:08:48
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Автогазтаъминот» МЧЖнинг давлат мулки сифатида сотиладиган газ заправкалари, сервислар ва бошқа жами 20 та кўчмас мулк объектини “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасига чиқармоқда.

Мисол учун, Риштон туманидаги автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси 3,6 млрд. сўм, Нукус шаҳридаги Автотранспорт воситаларига сиқилган газ баллонларини ўрнатиш сервис маркази 4,2 млрд.сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилиши кутилмоқда.
Реклама
10.9K views10:08
Ochish/sharhlash