Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.81K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 719

2021-12-14 22:26:49 #дайжест

Россиядаги мигрантларнинг даромади, Янги Зеландияда тамаки чекиш таъқиқланиши, Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановскийга тайинланган жазо: 14 декабр кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
1.4K views19:26
Ochish/sharhlash
2021-12-14 20:54:19 Лукашенко Беларусга қарши санкция қўллаш чақируви учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш — агар мурожаатлар оддий одамларга қаратилган бўлса; Ўн йилгача — агар бу хорижий давлатлар ва ташкилотларга…
13.5K views17:54
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:32:01
#бурчакдашахс

Лучано Леджио 1925 йилда Карлеоне шаҳрида туғилган. Мафия оиласидан бўлмагани учун эътиборни жалб қилган Леджио ўзининг жиноий ҳаётини 1945 йилда мафия сардорларидан бири Мишел Наварра томонидан жамоасига қабул қилинганида бошлаган.

Унинг интеллектуал билимлари ва дунё қараши анча кенг бўлгани учун уни "профессор" деб аташган. Лекин, 1958 йилда Наварра одамлари уни кўча ўртасида ўлдиришга уринишади, аммо буни уддалай олишмайди. Сўнгра Леджио қасос олиш мақсадида Наваррани ўлдиради.

Наварра вафотидан кейин у "Карлеонелар Оиласи"нинг "Отаси"га айланади. У тобора жаҳлдор ва шафқатсиз бўлиб борди. Унинг бундай хулқи жамиятнинг норозилигига сабаб бўлди ва рақиб оилалар ўртасида кескинликни келтириб чиқарди.

Леджио 1977 йилда Наварранинг ўлдирилиши айби билан судда қатнашди ва ўзига-ўзи адвокатлик қилди. Леджио умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 1993 йилда юрак хуружидан вафот этди.

@burchakostida
14.7K viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:03:01
Дунёнинг энг бой одами Илон Маск ўзига тегишли бўлган Тесла компанияси маҳсулотларини Dogecoin (DOGE) криптовалютаси билан сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди.

"Тесланинг баъзи товарларини Doge билан сотиб олиш мумкин бўлади ва биз нима бўлишини кўрамиз", — деди Маск ўз Twitter саҳифасида.

@burchakostida
15.0K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:32:55 Лукашенко Беларусга қарши санкция қўллаш чақируви учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш — агар мурожаатлар оддий одамларга қаратилган бўлса;

Ўн йилгача — агар бу хорижий давлатлар ва ташкилотларга мурожаатлар бўлса;

Ўн икки йилгача — агар бундай ҳаракатлар Беларуссиянинг мансабдор шахси томонидан амалга оширилса;

@burchakostida
15.6K views15:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:03:01 ​​БМТ: Афғонистонда оилалар ўз фарзандларини умидсизликдан сотаётгани ҳақида янги хабарлар олаяпмиз

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Афғонистон энг оддий инсон ҳуқуқларига ҳам таҳдид соладиган жиддий гуманитар инқирозга юз тутаётганидан огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги томонидан қилинган баёнотда, мамлакатдаги оилаларнинг чорасизликдан болаларини сотаётгани ҳақида хабарлар келгани таъкидланди.

Баёнотда, болаларнинг мажбуран турмушга чиқарилгани ва оилалари томонидан оғир меҳнатга мажбурланганига ҳам диққат қаратилди.

Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Толибон режими Афғонистонда 70 дан ортиқ одамни судсиз қотиллик билан ўлдирганига ишончли далиллар борлигини эълон қилди.

@burchakostida
15.7K views15:03
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:38:01 Швецияда ноябрь ойида электр энергияси ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши туфайли инфляция 3,6 фоизга етди, бу сўнгги 28 йилдаги рекорд даражадаги кўрсаткичдир, дея хабар берди мамлакат статистика идораси.

@burchakostida
15.5K views14:38
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:18:06
#бурчакдагитарих

2003 йил 14 декабр — Саддам Ҳусайн қўлга олинган кун

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн АҚШ аскарлари томонидан ҳибсга олинган. "Хонимлар ва жаноблар, биз уни қўлга олдик", — дея хабар берган эди АҚШ маъмури Пол Бремер Бағдодда журналистларга.

Саддам Ҳусайн ўзининг туғилган шаҳри Тикритдан 15 км жанубда жойлашган фермадаги кичкина бункерда яширинган ҳолда топилади.

АҚШ ҳарбийи, генерал-майор Раймонд Одиернонинг айтишича, операция Саддам Ҳусайннинг оила аъзоларидан бирининг хабаридан сўнг бошланган.

“Охирги 10 кун ичида биз ушбу оиланинг 5-10 нафар аъзосини олиб келдик ва ниҳоят бу шахслардан биридан якуний маълумот олдик”, — деган эди у.

@burchakostida
15.7K viewsedited  14:18
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:43:01 Жанубий Суданда 89 киши номаълум касалликдан вафот этди, деб хабар берди Жанубий Африканинг SABC радиостанцияси.

@burchakostida
15.7K views13:43
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:20:37 Эрон ядровий келишуви: Теҳрон Ғарб давлатларини музокараларда "ёмон ниятли" эканлигида айблади

Австрия пойтахти Венада Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича олиб борилаётган музокаралар барбод бўлиш арафасида.

Эроннинг бош музокарачиси Али Багҳери Кани Ғарб давлатларини музокараларда "ёмон ниятли" эканликда айблади.

Али Багҳери Канининг таъкидлашича, келишув АҚШ ўз муваффақиятсизликларини тан олса ва дипломатияга ҳақиқатан ҳам йўл берсагина мумкин бўлади.

@burchakostida
15.6K views13:20
Ochish/sharhlash