Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.81K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 16

2024-05-05 16:21:27 Чехия ўз элчиси Витезлав Пивонкани расман Россиядан чақириб олди

Lidovsky.cz хабарига кўра, Пивонка Украинадаги можаролар бошланганидан кейин Москвани тарк этган ва шундан бери Прагада яшаб келган.

@burchakostida
13.3K views13:21
Ochish/sharhlash
2024-05-05 16:07:41 Исроил Вазирлар Маҳкамаси Қатарнинг Исроилдаги Al-Jazeera телеканалини ёпишни бир овоздан ёқлади — Бинямин Нетаняҳу.

@burchakostida
13.4K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2024-05-05 14:03:19
Россия Европада саботаж қилишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Financial Times нашри Европа разведка ҳизматларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ЕИ давлатлари ҳукуматлари аллақачон ўзларининг махсус хизматларидан Россия Федерацияси бутун қитъада зўравонлик ва қўпорувчилик ҳаракатларига тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантириш олган – Россия расмийлари Ғарб билан доимий можаро йўналишини белгилаб олган.

Разведка манбаларидан бири, фаолликнинг кучайиши Россиянинг "барча жабҳаларда" максимал босим ўтказиш истагини акс эттиришини айтди. Газета Ғарбдаги ҳарбий заводларда содир бўлган бир қанча воқеаларни, масалан, Украина учун  IRIS-T ҳаво мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи немис заводида яқинда содир бўлган ёнғин ва Уелсдаги BAE Systems ўқ-дорилар заводида содир бўлган портлашни келтириб ўтади.

Бироқ, FT воқеаларга Россиянинг алоқаси бор-йўқлиги ҳақида аниқлик киритмади.

@burchakostida
15.6K views11:03
Ochish/sharhlash
2024-05-05 13:00:42 Исроил шу ҳафта Оқ уйга Ғазо секторидаги Рафаҳдан тинч аҳолини эвакуация қилиш режасини тақдим этди, бу ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан олдин бўлиши керак, аммо Қўшма Штатлар ҳали ҳам у ердаги ҳарбий ҳаракатларни фаластинликлар учун жуда хавфли деб ҳисоблайди, дея хабар беради Associated Press (AP) якшанба куни манбаларга таяниб.

@burchakostida
16.3K views10:00
Ochish/sharhlash
2024-04-29 11:50:50
Қўшма Штатлар Қозоғистондан 81 та Совет қирувчи самолётларини, жумладан МиГ-27, МиГ-29 ва Су-24 сотиб олди. Улар Украинага етказилиши мумкин

Бу ҳақда Kyiv Post нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2023 йил октябр ойида Қозоғистон эски самолётлар яроқсиз ҳолатда эканлигини таъкидлаб, сотилишини эълон қилган. Ҳозирда, самолётлар катта эҳтимол билан АҚШ томонидан сотиб олинган бўлиши мумкин.

Нима сабабдан самолётлар сотиб олингани номаълум, бироқ самолёт эҳтиёт қисмлар учун Украинага етказилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, дея қўшимча қилади нашр.

@burchakostida
15.6K viewsedited  08:50
Ochish/sharhlash
2024-04-29 11:27:28 Молдова ва Украина Европа Иттифоқига қўшилиш жараёнида алоҳида баҳоланади — ЕИнинг Молдовадаги миссияси раҳбари Янис Мажейкс

"Молдова Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлагандан сўнг, унинг тараққиёти Украинадан алоҳида кўриб чиқилади, ҳаттоки иккала мамлакат бир вақтнинг ўзида номзодлик мақомига эга бўлган тақдирда ҳам, натижалар жуда чуқур таҳлил қилинади, қўйилган шартларнинг ҳар бир нуқтаси баҳоланади, улар ўзларининг афзалликларига кўра таҳлил қилинади", — дея таъкидлади Мажейкс TVR Moldova телеканалига берган интервьюсида.

@burchakostida
15.9K viewsedited  08:27
Ochish/sharhlash
2024-04-29 10:19:57
Халқаро Жиноий Суд Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар туфайли юқори мартабали исроиллик амалдорларни ҳибсга олиш учун ордер беришни режалаштирмоқда — Тhe New York Times

Газета бу ҳақда Исроил ва бошқа давлат расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Уларнинг фикрича, бир қатор юқори мартабали исроиллик амалдорларни, жумладан, мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш бўйича ордер берилиши мумкин.

"Исроил расмийлари Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилганликда, шунингдек, ҲАМАС билан урушда Ғазо аҳолисига нисбатан ўта кескин ва шафқатсиз ҳаракат қилганликда айбланиши мумкин", деб ёзади нашр.

@burchakostida
18.3K views07:19
Ochish/sharhlash
2024-04-29 09:05:02
Бир ҳафта давом этган меҳнат таътилидан сўнг Шавкат Мирзиёев иш фаолиятига қайтди.

@burchakostida
21.2K viewsedited  06:05
Ochish/sharhlash
2024-04-27 09:42:52 Краснодар ўлкасига дронлар ҳужуми амалга оширилди

Краcнoдар губернатори Вениамин Кондратевнинг сўзларига кўра, 27 апрелга ўтар кечаси минтақанинг турли ҳудудларида "ўндан ортиқ дронлар" ҳужумлари қайд этилган.

"Уларнинг нишонлари нефтни қайта ишлаш заводлари ва инфратузилма объектлари бўлди. Қурбонлар ва жиддий вайронагарчиликлар йўқ", — дея маълум қилди губернатор.

Айни пайтда бир қатор Теlegram каналлари Славянск-на-Кубан ва унинг атрофида портлашлар содир бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, дронлар “Славянск-ЭКО” нефтни қайта ишлаш заводи, битум заводи, Илский нефтни қайта ишлаш заводи ва бошқа бир қатор объектларга зарба берган.

Славянск тумани раҳбарияти “Славянск-ЭКО” заводида ёнғин чиққанини тасдиқлади. Қайд этишича, дрон ҳужуми натижасида нефтни қайта ишлаш дистиллаш устунига зарар етказилган.

@burchakostida
14.0K views06:42
Ochish/sharhlash
2024-04-27 09:06:06
Норвегия ҳукумати Leopard 2 А4 танкларига техник хизмат кўрсатиш учун Киевга 13 миллион доллар ажратади — Норвегия Мудофаа вазирлиги

Аввалроқ Норвегия Украинага саккизта Leopard 2 А4 танклари ва ёрдамчи транспортлар юборгани хабар қилинган эди.

@burchakostida
14.6K views06:06
Ochish/sharhlash