Get Mystery Box with random crypto!

Қўшма Штатлар Қозоғистондан 81 та Совет қирувчи самолётларини, | 23.5° бурчак остида

Қўшма Штатлар Қозоғистондан 81 та Совет қирувчи самолётларини, жумладан МиГ-27, МиГ-29 ва Су-24 сотиб олди. Улар Украинага етказилиши мумкин

Бу ҳақда Kyiv Post нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2023 йил октябр ойида Қозоғистон эски самолётлар яроқсиз ҳолатда эканлигини таъкидлаб, сотилишини эълон қилган. Ҳозирда, самолётлар катта эҳтимол билан АҚШ томонидан сотиб олинган бўлиши мумкин.

Нима сабабдан самолётлар сотиб олингани номаълум, бироқ самолёт эҳтиёт қисмлар учун Украинага етказилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, дея қўшимча қилади нашр.

@burchakostida