Get Mystery Box with random crypto!

Россия Европада саботаж қилишни режалаштирмоқда Бу ҳақда Fina | 23.5° бурчак остида

Россия Европада саботаж қилишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Financial Times нашри Европа разведка ҳизматларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ЕИ давлатлари ҳукуматлари аллақачон ўзларининг махсус хизматларидан Россия Федерацияси бутун қитъада зўравонлик ва қўпорувчилик ҳаракатларига тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантириш олган – Россия расмийлари Ғарб билан доимий можаро йўналишини белгилаб олган.

Разведка манбаларидан бири, фаолликнинг кучайиши Россиянинг "барча жабҳаларда" максимал босим ўтказиш истагини акс эттиришини айтди. Газета Ғарбдаги ҳарбий заводларда содир бўлган бир қанча воқеаларни, масалан, Украина учун  IRIS-T ҳаво мудофаа тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи немис заводида яқинда содир бўлган ёнғин ва Уелсдаги BAE Systems ўқ-дорилар заводида содир бўлган портлашни келтириб ўтади.

Бироқ, FT воқеаларга Россиянинг алоқаси бор-йўқлиги ҳақида аниқлик киритмади.

@burchakostida