Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.22K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-05-20 15:32:43 Ўзини-ўзи банд қилганлар учун ипотека кредитлари

Халқ банки
бирламчи бозордан уй жой сотиб олиш учун:
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 17%;
• миқдори – 416,5 млн сўмгача*;

Ўзмиллийбанк
бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*;

бирламчи ва иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 120 ойгача;
• бошланғич бадал – 40 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 24%;
• миқдори – чекланмаган;

ЎзСҚБ
бирламчи бозордан уй сотиб олиш учун:
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 30 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 18%;
• миқдори – 420 млн сўмгача*;

Ипак Йўли банки
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун:
• муддати 60 ойгача бўлганда
– фоиз ставкаси 24%;
• муддати 84 ойгача бўлганда
– фоиз ставкаси 25%;
• бошланғич бадал – 50 фоиз;
• миқдори – 800 млн сўмгача;

Tenge Bank
иккиламчи бозордан квартира сотиб олиш учун:
муддати – 10 йилгача;
• бошланғич бадал – 50 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 25,9%;
• миқдори – 620 млн сўмгача;

Ипотека-банк
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун:
• муддати – 240 ойгача;
• бошланғич бадал – 26 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 26,9%;
• миқдори – 1,7 млрд сўмгача;

Asia Alliance Bank
бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун:
• муддати – 144 ойгача;
• бошланғич бадал – 30 фоиз;
• фоиз ставкаси – йиллик 29,99%;
• миқдори – 816 млн сўмдан 1,088 млрд сўмгача*.

@bankmijoz
20.2K views12:32
Ochish/sharhlash
2024-05-20 14:59:55
Асакабанк “Йил Бренди 2023” танловида “Молия. Банклар” номинациясида мутлоқ ғолибга айланди. Бу ҳақида банк Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда банк ўз мижозлари, ҳамкорлари ва дўстларига танлов учун миннатдорчилик билдирган ҳамда рекорд даражадаги 10 000 дан зиёд самимий овозларга сазовор бўлгани маълум қилган.

Биз ҳам Асакабанкни ушбу натижа билан чин дилдан табриклаймиз.

@bankmijoz
16.1K views11:59
Ochish/sharhlash
2024-05-20 14:30:02
InfinBANK’дан «iPhone’нингни ол! Миллионингни ол!» акцияси!

InfinBANK ўз мижозлари учун 2024 йилнинг 22 апрелидан 22 июлига қадар давом этадиган iPhone 15 PRO ва катта пул совринларидан иборат акцияга старт берди.

Унда қатнашиш учун InfinBANK мобил иловасида 20 000 сўмдан кам бўлмаган операцияларни бажариш керак бўлади. Масалан, телефон, коммунал хизматлар ёки дўстингизга пул ўтказмаси учун тўловлар ва ҳоказо.

Танлов давом этадиган 3 ойнинг ҳар ҳафтаси учун биттадан – жами 13 та соврин:
• учта iPhone 15 PRO
• ҳар бири 1 000 000 сўмлик ўнта пул мукофоти ўйналади.

Омадингизни синаб кўринг ва қимматбаҳо совринлардан бирини қўлга киритинг!
15.8K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-05-20 13:31:14
Ипотека-банк Бош офиси раҳбар ходимлари учун Лидерлар форуми ташкил этилди

Ипотека-банк тизимида бўлаётган ўзгаришлар ва кутилаётган натижалар тўғрисида ўзаро фикрлар алмашиш, жамоа муҳитини яхшилаш мақсадида дам олиш кунлари раҳбар ходимлар учун Форум ташкил этилди.

Тадбирда Бошқарув Раиси Э.Иномжонов ва йўналишлар бўйича Бошқарув Раиси ўринбосарлари иштирок этишиб, банкда олиб борилаётган ишлар ҳамда эришилган натижалар таҳлил қилинди. Юқори натижалар қайд этган йўналишлар эътироф этилиб, банк Бошқаруви томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида жамоа ҳамжиҳатлигини таъминлашга хизмат қилувчи тимбилдинг тадбири ҳам ташкил этилди.

@bankmijoz
17.7K views10:31
Ochish/sharhlash
2024-05-20 12:17:31 Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари, тижорат банклар филиаллари маълумотлари (МФО, манзиллари, геолокацияси ва СТИР - 16.05.2024 й. ҳолатига)

Бугунги кунга келиб, бир нечта филиалларини ягона МФОга бириктирган банклар:

Алоқабанк – 00401;
Hamkorbank – 00083;
ЎзСҚБ – 00440;
Халқ банки – 01125;
БРБ – 01037;
Ўзмиллийбанк – 00450;
Трастбанк – 00491;
Туронбанк – 00446;
МКБанк – 00433;
Ориент Финанс Банк – 01071;
Asia Alliance Bank – 01095;
• Ziraatbank – 00395;
• Асакабанк – 00873.

@bankmijoz
18.3K viewsedited  09:17
Ochish/sharhlash
2024-05-17 15:33:27
Марказий банк биринчи марта "Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи"ни эълон қилди.

Ушбу “Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи” молия тизимида фаолият юритаётган банк бўлмаган молиявий ташкилотларнинг иқтисодиёт секторларига бўлган талаб ва улар олдидаги мажбуриятлари ҳолатини акс эттиради.

Бошқа молиявий ташкилотлар — суғурта ва лизинг ташкилотлари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари, фонд ва валюта биржалари, шунингдек, ломбардлар, микромолия ташкилотлари, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) ҳамда Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди (ФБОКФ) каби банк бўлмаган молиявий ташкилотлар ҳисобланади.

2024 йил 1 январь ҳолатига бошқа молиявий ташкилотларнинг жамланма молиявий активлари 29,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019 йил якунига нисбатан 3,4 баробарга ошган.

Ушбу ҳавола орқали шарҳ билан батафсил танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
10.5K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-05-17 14:41:23 Банкларнинг колл-марказлари рақамлари

Бугунги кунда колл-марказлари рақами қисқа рақам бўлган банклар сони 26 тага етган. Қолган банклар билан одатий рақамлар билан боғланиш мумкин.

● Халқ банки – 1106;
● TBC Bank – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Туронбанк – 1220;
● Ипотека-банк – 1233;
● Tenge Bank – 1245;
● БРБ – 1254;
● Hamkorbank — 1256;
● Asia Alliance bank – 1270;
● Даврбанк – 1284;
● МКБанк – 1285;
● Трастбанк – 1287;
● Anorbank – 1290;
● Ziraat Bank – 1293;
● Ипак Йўли банки – 1296;
● Hayotbank – 1320;
● Garant bank – 1326;
● Капиталбанк – 1340;
● Ўзмиллийбанк – 1344;
● Универсал банк – 1355;
● Smartbank – 1377;
● Apexbank – 1881;
● ОФБ – 4004;

● Алоқабанк – 71-230-77-77;
● КДБ Банк – 78-120-80-00;
● Содеротбанк – 71-252-11-61;
● Uzumbank – 78-777-07-99;
● Октобанк – 71-202-33-33;
● AVObank – 78-888-78-87;
● Пойтахтбанк –71-214-20-00;
● Мадад Инвест банк – 55-520-44-44;
● Yangi Bank – 78-777-88-87.

Банк сайтлари манзиллари бу ерда.

Телеграм каналлари манзиллари бу ерда.

@bankmijoz
12.5K views11:41
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:57:27
Ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 йилда 1 маротаба базавий ҳисоблаш миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш орқали 1 йил иш стажига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек,
Ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар билан бу ерда

Ўзини ўзи банд қилганлар учун ипотека кредитлари ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
19.5K views06:57
Ochish/sharhlash
2024-05-16 16:03:06 Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

Баъзида номаълум шахслар телефон қилиб, ўзини банк ходими (қандайдир хавфсизлик бўлимидан) деб таништириб, зудлик билан банк картангизни блоклаш лозимлигини уқтирмоқчи бўлишади.

Эътибор берган бўлсангиз, улар асосан рус тилида мурожаат қилишади. Билиш лозимки, банк ходимлари ҳеч қачон бундай масалаларда мижозларга телефон қилишмайди – улар фирибгарлар.

Фирибгарлар сизга телефон орқали алоқага чиқишганида энг яхши усул – бу ўзбек тилида жавоб қайтариб, рус тилида гаплаша олмаслигингизни айтишдир.
Ва суҳбатни тугатиб, гўшакни қўйиш лозим.

@bankmijoz
17.7K viewsedited  13:03
Ochish/sharhlash
2024-05-16 15:02:12
"Асакабанк" Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди!

Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.

Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул килинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.

Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Асакабанк Матбуот маркази
15.1K views12:02
Ochish/sharhlash