Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.22K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-05-28 17:09:51
Биринчи чоракда банклар томонидан қарийб 184 млрд сўмлик таълим кредитлари ажратилган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, жорий йил биринчи чорагида 22 мингдан ортиқ талабаларга 183,8 млрд сўмлик имтиёзли таълим кредитлари ажратилган. Уларнинг 80 фоизи ёки 17,8 минг нафарини қизлар ташкил этган.

Банклар кесимида Микрокредитбанк 72,4 млрд сўм билан энг кўп таълим кредити ажратган бўлса, Алоқабанк (21,3 млрд сўм) иккинчи ва “Халқ банки” (18,5 млрд сўм) учинчи ўринни эгаллаган.

Бугунги кунда ушбу банклар томонидан таълим кредитлари ажратилмоқда:
ЎзСҚБ;
Бизнесни ривожлантириш банки;
ОФБ.

@bankmijoz
18.3K views14:09
Ochish/sharhlash
2024-05-28 16:16:00
Уч ойда юклаб олишлар сони бир миллионга етди — AVO'га ишонганингиз учун раҳмат!

AVO bank мобил иловасига билдирилган ишонч учун барча фойдаланувчиларимизга миннатдорлик билдирмоқчимиз. Иловаларни юклаб олишлар сони миллион маротабага етганлиги — AVO жамоаси учун муҳим.

Биз фойдаланувчилар учун максимал даражада қулай иловани ишлаб чиқиш ҳамда мижозларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва инновацион молиявий ечимлар тақдим этишни мақсад қилганмиз.

AVO platinum кредит картаси

Нега бизни танлашмоқда? AVO platinum кредит картаси кўпчилик учун зарур воситага айланган. Бу мижозлар учун куннинг исталган пайтида мамлакатдаги исталган ҳудуддан туриб пул олиш ва уни ҳар қандай эҳтиёжларга сарфлаш имкониятидир. Саёҳат пайтида AVO platinum кредит картаси билан тўлов қилиш ва кредит лимитидан белгиланган давр мобайнида фоиз тўламай фойдаланиш имконияти бор.

Фойдаланувчи тажрибаси

Фойдаланувчилар AVO'ни интуитив интерфейс ва юқори ишлаш тезлиги учун танлашмоқда. Биз илова кундалик ҳаётда фойдаланиш учун осон ва фойдали бўлиши учун унинг функцияларини такомиллаштириб борамиз.

Мижозларга call марказ орқали тезкор жавоб берилиши илова самарадорлигини оширади. Алоқа марказимизда ҳар қандай саволга 60 сонияда жавоб олиш кафолатланган, агар бирор масалани юзма-юз ҳал қилмоқчи бўлсангиз, консултантларимиз яқиндан кўмаклашишади. Уларни мамлакатимиз бўйлаб ўрнатилган AVO картомат ва банкоматлари ёнида кўришингиз мумкин. Буларнинг бари бизга ҳар қандай муаммони зудлик билан ҳал қилиш ва энг яхши хизматни тақдим этиш имконини беради.

Келажакка назар

Фаолиятимизнинг дастлабки 3 ойида юклаб олишлар сони миллионга етганидан фахрланамиз! Бу бизнинг илова ҳамда AVO platinum кредит картаси талабгир эканлигидан далолатдир. Биз, фойдаланувчиларимизни  ҳамиша диққат билан тинглашга тайёрмиз ва молиявий хизматларимизга билдирган ишончингизни оқлашга ҳаракат қиламиз.

AVO bank иловасини юклаб олинг ва бизнинг ажралмас қисмимизга айланинг.
15.7K views13:16
Ochish/sharhlash
2024-05-28 08:46:47 Энг юқори фоизли хорижий валютадаги омонатлар

(2024 йил 28 май ҳолатига)

MKBank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

Анорбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 9%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлаки 6 ой давомида;

Капиталбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 8%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ;

Анорбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 8%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ;

Асакабанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $50;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

Даврбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

MKBank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 36 ой;
◦ энг кам миқдори – $100;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мумкин;

InfinBank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 7,5%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – $1000;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлаки 6 ой давомида.

Миллий валютадаги юқори фоизли омонатлар рўйхати бу ерда.

@bankmijoz
16.1K views05:46
Ochish/sharhlash
2024-05-28 08:11:38
Халқаро пул ўтказмалари энди янада осон

"IntelExpress" хизмати орқали халқаро пул ўтказмалари — ишончли ва ҳамёнбоп нархда! Хизмат билан дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларига пул жўнатиш/қабул қилиш мумкин.

Нега айнан "IntelExpress"?

Замонавий технологияларга асосланган операциялар тезлиги.
Паст комиссиялар.
"Garant bank"нинг исталган филиалида пул маблағларини жўнатиш/қабул қилиш имконияти.


Қулай интерфейсга эга сайт эса — хизматни сиз учун янада осонлаштиради!

Батафсил.

Мурожаат учун: 1326

Telegram | Instagram | Facebook | Web
16.9K views05:11
Ochish/sharhlash
2024-05-28 07:09:01 NPL миқдори ошишда давом этмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 май ҳолатига банкларнинг кредит портфели 483,6 трлн сўмга етган (1,1% ўсиш) бўлса, муаммоли кредитлар қолдиғи 23,3 трлн сўмдан ошган ва жами портфелдаги улуши 4,8%ни ташкил қилган.

Хусусан, апрель ойида умумий кредит портфели 5,4 трлн сўмга, муаммоли кредитлар қолдиғи эса 1,7 трлн сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитларнинг ўсиши асосан ЎзСҚБ (+674 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+333 млрд сўм), Ипотекабанк (+482 млрд сўм) ва Капиталбанк (+216 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.

@bankmijoz
16.7K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-05-28 06:08:02
Мана шу масала юзасидан қисқача!

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан ажратиладиган кредитлар мақсадли йўналтирилади. Бу ҳеч қандай истеъмол кредити эмас.

Чунки, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар аҳолининг бандлигини ошириш, даромад манбаини кенгайтириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилиши белгиланган, шунчаки нимадир сотиб олиш учун эмас.

Агар оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ҳисобидан сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилса, лекин кредит олувчи шахсларда уни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса, сотиб олиш учун рухсат бериш мақсадга мувофиқ эмас. Ҳоким ёрдамчилари шу жиҳатга ҳам эътибор беришлари лозим.

Ушбу мототранспорт воситаларидан фойдаланиш мумкин бўлмаган шахсларга уларни сотиб олиш учун кредит бериш – кредитдан мақсадсиз фойдаланиш деб баҳоланиши мумкин.

Тажрибадан маълум, агар шундай ҳолатларда кредитдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари кузатилса, аввало банклар айбдор қилинади.

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаси томонидан банк филиалларига бундай топшириқ берилиши эса ноўрин.

@bankmijoz
18.1K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-05-27 18:23:23 Таълим кредити ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Президент фармонига кўра (ПФ-82-сон, 27.05.2024 й.), 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.

Таълим кредити:

олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;

олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.

Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.

@bankmijoz
23.0K viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2024-05-27 15:42:34
Шу иловани юклаб олинг ва барча пулларингиздан қутулинг :)
16.8K views12:42
Ochish/sharhlash
2024-05-27 14:39:00 Халқ банки томонидан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун арзон ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилди.

Кредит шартлари:
◦ муддати – 20 йил;
◦ бошланғич бадал – 25 фоиз;
◦ йиллик фоиз ставкаси – 17,5%;
◦ миқдори – 400 млн.сўмгача.

Кредит олувчига қўйиладиган асосий талаблар:
• қарз олувчининг қарз юки 50 фоиздан ошмаслиги;
• ойлик ўртача даромади 15 млн сўмдан ошмаслиги (биргаликда қарз олувчи билан бирга);
• сўнгги 6 ой ичида барқарор даромадга эга бўлиши;
• илгари кредит ташкилотлари томонидан ажратилган ипотека кредитлари бўлмаслиги лозим.

Қўшимча маълумотларни банкнинг 1106 рақами орқали олишингиз мумкин.

@bankmijoz
22.5K views11:39
Ochish/sharhlash
2024-05-27 14:25:12 Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ “PAYMENT AGGREGARTION SYSTEM” ва “YURT PAY” МЧЖларга тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинган.

Сабаблари маълум қилинмаган.

@bankmijoz
17.3K views11:25
Ochish/sharhlash