Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.22K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-05-23 13:29:58 Энг юқори фоизли миллий омонатлар

(2024 йил 23 май ҳолатига)

Давр банк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 27,09%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 6 ойда.

TBC Bank
◦ йиллик фоиз ставкаси – 27% (26,5% - 26%);
◦ муддати – 24 ой (18-13 ой);
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

ANORBANK
◦ фоиз ставкаси – йиллик 27%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн.сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

Даврбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26%;
◦ муддати – 13 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 6 ойда.

Универсалбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 18 ой;
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мавжуд (камида 500 минг сўм бўлиши керак).

ANORBANK
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн.сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 12 ойда.

МКБАНК
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мавжуд.

Ипак Йўли банки

◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

TBC Bank
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мавжуд.

ЎзСҚБ
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

Капиталбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 36 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ қўшимча маблағ киритиш – мавжуд.

@bankmijoz
16.5K views10:29
Ochish/sharhlash
2024-05-23 13:15:32 Абдуазимов Умиджон Абдуазим ўғли “ASIA ALLIANCE BANK” бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Аввалроқ, “ASIA ALLIANCE BANK” бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Сергей Гимадиев ўз фаолиятини "APEX BANK" АЖ бошқарувида давом эттириши маълум қилинган эди.

@bankmijoz
15.6K views10:15
Ochish/sharhlash
2024-05-23 12:34:14 Ўзбекистонда исломий молия тизими қачон йўлга қўйилади?

Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев маълум қилишича, исломий молиялаш тизимини йўлга қўйиш бўйича Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва 2024 йил якунигача Парламент муҳокамасига киритиш режалаштирилган.

Шунингдек, "Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг исломий молиялаштиришга оид талаблари асосида "Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида"ги низом лойиҳаси давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилинган.

@bankmijoz
17.8K viewsedited  09:34
Ochish/sharhlash
2024-05-23 10:22:18 “Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чораларини кўриш тўғрисида”ги низом (№3513, 21.05.2024й) қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат 2024 йил 23 августдан кучга киради.

@bankmijoz
17.9K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash
2024-05-23 09:01:09
Бизнесни ривожлантириш банкининг барча хизмат кўрсатиш офисларида микролойиҳалар учун очиқ эшиклар куни!

23-24 май кунлари БРБнинг барча хизмат кўрсатиш офисларида бўлиб ўтаётган микролойиҳалар учун махсус ташкил этилган очиқ эшиклар кунига таклиф этамиз.

Банк мутахассисларидан маслаҳатлар олиш ва бизнесингиз учун энг мақбул молиявий ечимлар ҳақида маълумот олиш имкониятидан фойдаланинг!

Сизни нима кутади:

— Молиявий режалаштириш бўйича маслаҳатлар;
— Кредит ва молиялаштириш бўйича индивидуал ечимлар;
— Микролойиҳалар учун махсус таклифлар;
— Барча саволларингизга жавоблар.

Иштирок этиш афзалликлари:

— Банк етакчи мутахассислари билан шахсий мулоқот
— Иштирокчилар учун эксклюзив таклифлар
— Бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашиш имконияти

Сана: 23-24 май

Хизмат кўрсатиш манзиллари ушбу ҳаволада.

Батафсил маълумот 1254 қисқа рақамида.

Бизнесингизни мустаҳкамлаш имкониятини қўлдан бой берманг!
17.0K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2024-05-22 17:09:55 Ўзсаноатқурилишбанк филиаллари томонидан талабалар учун имтиёзли таълим кредитлари ажратилмоқда.

Кредит шартлари:
• йиллик фоиз ставкаси:
– хотин-қизлар учун 0%;
– йигитлар учун 14%;
• муддати: ўқиш даври + 7,5 йил;
• миқдори: шартнома асосида.

Батафсил.

@bankmijoz
23.9K viewsedited  14:09
Ochish/sharhlash
2024-05-22 14:32:35 Савол: банк картаси орқали ўтказмалар миқдори 150 млн сўмдан ошса, картам блокланадими?

Ички назорат қоидаларига кўра, мижознинг банк картасидан банк мобил иловаси орқали бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг (бугунги кунда 170 млн сўм) ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталарига (электрон ҳамёнларга) ўтказилиши ёки келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади.

Шубҳали операция ҳақидаги хабар банкларнинг Ички назорат хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади.

Бу ҳолатда банклар томонидан мижозларнинг карталари автоматик равишда блокланмайди.

@bankmijoz
20.7K views11:32
Ochish/sharhlash
2024-05-22 12:32:47


Chery Tiggo 7 Pro - Сизга ўхшаб, ҳар доим кўпроқ муваффақиятга эришади!

Дунёда ва Ўзбекистонда ТОП-10 га киритилган шахар кроссовери энди янада қулай шартлар асосида:

Бошланғич тўлов — 50%
Ойлик тўлов — 4.327.000 сўм
Муддати — 60 ойгача

Батафсил маълумот Chery ишонч рақами орқали:
+998555007055

Автомобил 5 йил ёки 150.000км кафолатга эгаАвтомобил 5 йил ёки 150.000км кафолатга эга
Автомобил EURO 6 экологик стандардга жавоб беради
ГБУ ўрнатган ҳолда кафолат қисман сақланиб қолинади

Бепул тест-драйвга ёзилинг ва бизнес-классни ҳис этинг.
18.0K views09:32
Ochish/sharhlash
2024-05-22 11:29:03
TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз Fintech Leaders нашрига интервью берди

TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз финтех соҳасида етакчи нашрлардан бири —Fintech Leaders'га интервью берди. Интервьюда у Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистондаги финтех келажаги ҳақида ўз тажрибаси ва қарашлари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, ўзининг фаолиятидаги муҳим воқеалар ва TBC Bank'ни ривожлантириш режалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Оливер TBC Bank муваффақиятини маълумотлар таҳлилига эътибор қаратиш ва юқори малакали мутахассисларни жалб этишда кўришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ёндашувлар банкнинг онлайн-банкинг соҳасида етакчилигини сақлаб қолиш ҳамда инновацион ривожланишини давом эттиришга ёрдам беради.

Шунингдек, у иқтисодий ўсишга эришаётган ёш аҳоли қатламига эга Ўзбекистоннинг инвестицион потенциали мамлакатда финтехни ривожлантириш учун ноёб имкониятлар яратаётганини ҳам қайд этди.

Интервьюда сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиладиган банк хизматлари келажагига алоҳида эътибор қаратилди. Хьюз фойдаланувчилар тажрибаси ва молиявий бошқарувни яхшилаб, AI қандай қилиб шахсий молиявий ёрдамчилар яратиши ҳақида ҳам батафсил маълумот берди. У, шунингдек, финтех компаниялари дуч келаётган қийинчиликлар ва имкониятлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, уларни бартараф этиш йўлларини таклиф қилди.

Интервью TBC Bank'нинг стратегия ва режалари ҳамда Марказий Осиёдаги финтех келажаги ҳақида муҳим тасаввурлар беради.

TBC Bank рақамли трансформация даврида қандай қилиб онлайн-банкингни фаолиятини олиб боришда давом этаётганини билиш учун Fintech Leaders'га берилган интервьюни томоша қилинг.
16.6K views08:29
Ochish/sharhlash
2024-05-22 10:26:04 Банклар эндиликда муаммоли кредитлар ҳолатини яхшилаш орқали уларнинг сифати таснифини ҳам яхшилаб боришлари мумкин.

“Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга (№2696, 14.07.2015) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу асосий ўзгаришлар нималардан иборат:

Шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифати “субстандарт”, “қониқарсиз” ёки “шубҳали” деб таснифлангандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, бундай актив сифатининг таснифи бир тоифага яхшилаб борилиши мумкин.

Активнинг сифати “умидсиз” деб таснифлангандан, шу жумладан балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилгандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низом тегишли бандлари талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса – актив сифати “субстандарт”, “қониқарсиз”ва “шубҳали” деб қайта таснифланиши мумкин.

Активнинг шартларини биринчи марта қайта кўриб чиқилиши ушбу активнинг сифати бўйича аввалги таснифини ўзгартирмаслиги белгиланди.

Активнинг шартлари иккинчи марта қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифадан бир поғонага паст бўлиши керак.

Шартлари уч ёки ундан ортиқ маротаба қайта кўриб чиқилса ушбу активнинг сифати “умидсиз” тоифада таснифланиши ва у яхшироқ тоифага қайта таснифланиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятлар (карантин) белгиланиши натижасида қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда, активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартларини қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.

@bankmijoz
7.7K views07:26
Ochish/sharhlash