Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 44.45K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-17 15:33:27
Марказий банк биринчи марта "Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи"ни эълон қилди.

Ушбу “Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи” молия тизимида фаолият юритаётган банк бўлмаган молиявий ташкилотларнинг иқтисодиёт секторларига бўлган талаб ва улар олдидаги мажбуриятлари ҳолатини акс эттиради.

Бошқа молиявий ташкилотлар — суғурта ва лизинг ташкилотлари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизими операторлари, фонд ва валюта биржалари, шунингдек, ломбардлар, микромолия ташкилотлари, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) ҳамда Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди (ФБОКФ) каби банк бўлмаган молиявий ташкилотлар ҳисобланади.

2024 йил 1 январь ҳолатига бошқа молиявий ташкилотларнинг жамланма молиявий активлари 29,1 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019 йил якунига нисбатан 3,4 баробарга ошган.

Ушбу ҳавола орқали шарҳ билан батафсил танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
10.5K views12:33
Ochish/sharhlash
2024-05-17 14:41:23 Банкларнинг колл-марказлари рақамлари

Бугунги кунда колл-марказлари рақами қисқа рақам бўлган банклар сони 26 тага етган. Қолган банклар билан одатий рақамлар билан боғланиш мумкин.

● Халқ банки – 1106;
● TBC Bank – 1150;
● Асакабанк – 1152;
● ЎзСҚБ – 1180;
● Инфинбанк – 1214;
● Агробанк – 1216;
● Туронбанк – 1220;
● Ипотека-банк – 1233;
● Tenge Bank – 1245;
● БРБ – 1254;
● Hamkorbank — 1256;
● Asia Alliance bank – 1270;
● Даврбанк – 1284;
● МКБанк – 1285;
● Трастбанк – 1287;
● Anorbank – 1290;
● Ziraat Bank – 1293;
● Ипак Йўли банки – 1296;
● Hayotbank – 1320;
● Garant bank – 1326;
● Капиталбанк – 1340;
● Ўзмиллийбанк – 1344;
● Универсал банк – 1355;
● Smartbank – 1377;
● Apexbank – 1881;
● ОФБ – 4004;

● Алоқабанк – 71-230-77-77;
● КДБ Банк – 78-120-80-00;
● Содеротбанк – 71-252-11-61;
● Uzumbank – 78-777-07-99;
● Октобанк – 71-202-33-33;
● AVObank – 78-888-78-87;
● Пойтахтбанк –71-214-20-00;
● Мадад Инвест банк – 55-520-44-44;
● Yangi Bank – 78-777-88-87.

Банк сайтлари манзиллари бу ерда.

Телеграм каналлари манзиллари бу ерда.

@bankmijoz
12.5K views11:41
Ochish/sharhlash
2024-05-17 09:57:27
Ўзини ўзи банд қилган шахслар 1 йилда 1 маротаба базавий ҳисоблаш миқдорида ижтимоий солиқ тўлаш орқали 1 йил иш стажига эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек,
Ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарзлар билан бу ерда

Ўзини ўзи банд қилганлар учун ипотека кредитлари ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

@bankmijoz
19.5K views06:57
Ochish/sharhlash
2024-05-16 16:03:06 Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг

Баъзида номаълум шахслар телефон қилиб, ўзини банк ходими (қандайдир хавфсизлик бўлимидан) деб таништириб, зудлик билан банк картангизни блоклаш лозимлигини уқтирмоқчи бўлишади.

Эътибор берган бўлсангиз, улар асосан рус тилида мурожаат қилишади. Билиш лозимки, банк ходимлари ҳеч қачон бундай масалаларда мижозларга телефон қилишмайди – улар фирибгарлар.

Фирибгарлар сизга телефон орқали алоқага чиқишганида энг яхши усул – бу ўзбек тилида жавоб қайтариб, рус тилида гаплаша олмаслигингизни айтишдир.
Ва суҳбатни тугатиб, гўшакни қўйиш лозим.

@bankmijoz
17.7K viewsedited  13:03
Ochish/sharhlash
2024-05-16 15:02:12
"Асакабанк" Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди!

Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.

Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул килинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.

Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Асакабанк Матбуот маркази
15.1K views12:02
Ochish/sharhlash
2024-05-16 12:35:28
Кредит тарихингизга беэътибор бўлманг.

Кредит ташкилотларидан олган кредитларни (микроқарз) ўз вақтида тўлашга одатланинг. Шунингдек, вақти вақти билан кредит тарихи ва скоринг балинингизни кузатиб боринг. У орқали сиз олган кредитларингиз ҳолати, қарздорликларни тўланиши бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Жисмоний шахслар қуйидаги порталлар орқали ўз кредит тарихларини электрон шаклда олишлари мумкин:

portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 17000 сўм – хизматдан 1 йилда 1 марта фойдаланиш бепул);

my.gov.uz портали орқали (хизмат нархи 15300 сўм - 0.045 БҲМ).

Унутманг, бизда ҳозирча салбий кредит тарихини яхшилаш имкониятлари йўқ. Агар кредит тарихингиз бузилса, камида 3 йил (5 йил) давомида умуман кредит ёки микроқарз олиш имкониятингиз чекланади.

@bankmijoz
20.4K views09:35
Ochish/sharhlash
2024-05-16 11:21:42
iPhone 15 Pro ни совғага олишга нима дейсиз? Ориент Финанс Банк Uzcard билан биргаликда “Омадингизни белгиланг!” акциясини бошлади!

Бош соврин — iPhone 15 Pro учта бахтли ғолибга берилади.

Иштирок этиш учун нима қилиш керак:

Янги “OFB” мобил иловасини юклаб олинг, ўрнатинг ва идентификациядан ўтинг;
Акция бошланишидан олдин ёки унинг давомида банкда 5614 рақам билан бошланувчи Uzcard картасини очинг;
Карта ёрдамида қуйидаги амалиётлардан бирини амалга оширинг: картага ўтказиш (p2p), хизматлар учун тўлов, валюта конвертацияси, депозит очиш.

Акция 20 июлгача давом этади. Ҳар ой битта iPhone 15 Pro совға қилинади.

Катта совринли ўйинга қўшилинг!
15.3K views08:21
Ochish/sharhlash
2024-05-16 08:03:01 Иккиламчи ипотека кредитлари

Бугунги кунда айрим банклар ўз ресурслари ҳисобидан иккиламчи ипотека кредитлари ажратиб келмоқда. Уларнинг қисқача асосий шартлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Tenge Bank
◦ муддати – 10 йилгача;
◦ бошланғич бадали – 25 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 23,9%;
◦ 820 млн.сўмгача;

Миллийбанк
◦ муддати – 120 ой;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 24 фоиз бўлса – 26%;
- бошланғич бадал 40 фоиз бўлса – 24%;
◦ миқдори чегараланмаган;

Халқ банки
◦ муддати – 15 йилгача;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 25%;
◦ 1,19 млрд.сўмгача;

ЎзСҚБ
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 7 йилгача йиллик 24%;
– 10 йилгача йиллик 25%;
– 15 йилгача йиллик 26%;
◦ бошланғич бадали – 20 фоиз;
◦ 1,5 млрд.сўмгача;

Ипотека-банк
◦ муддати – 20 йил;
◦ кредит фоиз ставкаси
- бошланғич бадал 20 фоиз бўлса – 26,4%;
- бошланғич бадал 26 фоиз бўлса – 25,9%;
◦ 1,7 млрд.сўмгача;

Агробанк
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадал ва фоиз ставкаси:
– 40 фоиз бадал билан йиллик 26%;
– 25 фоиз бадал билан йиллик 26,5%;
◦ 990 млн.сўмгача*;

Infinbank
◦ муддати ва фоиз ставкаси:
– 120 ойгача йиллик 27,99%;
– 180 ойгача йиллик 28,99%;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ 918 млн.сўмгача;

Hamkorbank
◦ муддати – 10 йил;
◦ бошланғич бадали – 26 фоиз;
◦ кредит фоиз ставкаси – 28%;
◦ 600 млн.сўмгача.

Қўшимча маълумотлар олиш учун банкларнинг колл-марказларига қўнғироқ қилишингизни тавсия этамиз.

@bankmijoz
17.7K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-05-16 07:40:59 МКБАНК «Боғбонлар учун» микроқарзини тақдим этмоқда.

Микроқарз шартлари:
муддати – 48 ойгача;
миқдори – 17 млн. сўмгача;
фоиз ставкаси – 25%.

Мазкур микроқарзни расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар ҳам расмийлаштиришлари мумкин.

@bankmijoz
16.9K views04:40
Ochish/sharhlash
2024-05-15 17:18:18 Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.

Шундан:
• my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; 
• Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза келиб тушди.

Маълумот учун – 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.

@bankmijoz
20.8K views14:18
Ochish/sharhlash