Get Mystery Box with random crypto!

Bank va Mijoz

Kanal manzili: @bankmijoz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 45.22K
Kanalning ta’rifi

Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.
Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-05-24 14:00:23
Савол: Субсидия орқали Тошкент шаҳрида квартира сотиб олиш учун максимум миқдорда ипотека кредити расмийлаштирсам, ойлик тўловларим қанча бўлади?

Субсидия орқали Тошкент шаҳрида бирламчи бозордан квартира сотиб олиш энг кўпи билан 420 млн сўм миқдорда ипотека кредити ажратилади.

Агар 20 йил муддатга йиллик 18% ставкада 420 млн сўм ипотека кредити олсангиз, ушбу муддатда сиз:

банкка жами 1 млрд 556 млн.сўм (шундан, 420 млн.сўм асосий қарз + 1,155 млрд.сўмдан кўпроқ фоиз тўловлари) тўлашингиз лозим бўлади.

Бунда, ўртача ойлик тўлов (аннуитет) миқдори 6,48 млн сўмни ташкил этади.

@bankmijoz
15.4K views11:00
Ochish/sharhlash
2024-05-24 13:14:57
Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси томонидан тижорат банклари орқали кичик тадбиркорлик субъектларига 2024 йилда жами 150 млрд сўмлик компенсация ёрдами тақдим этилади.

Ушбу графикда қайси банк орқали қанча миқдорда компенсация ёрдами тақдим этилиши кўрсатилган.

@bankmijoz
14.0K views10:14
Ochish/sharhlash
2024-05-24 10:50:01
ASIA ALLIANCE BANKдан юридик шахслар учун янги имкониятлар!

Сизга 1 майдан бошлаб бизнес учун янги «Optimal» тарифи ишга тушди маълум қиламиз, унда:

Ҳисобингизга бошқа банклар орқали ташқи тўловлар учун 0% комиссия.
Ташқи дебет айланмаси учун атиги 0,1%.
Максимал қулайлик учун бепул асосий корпоратив картани чиқариш, терминалларни ижарага олиш, масофавий банк ва СМС-банкинг хизматлари.
Банк тизимида пулни ҳамёнбоп нақдлаш — банкимизнинг барча сўм карталаридан атиги 0,6%.

Бизнесингизни бошқариш жараёнини яхшилаш имкониятини қўлдан бой берманг — батафсил маълумот учун телефон:
1270

Каналга обуна бўлинг
14.7K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-05-24 10:02:14 Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, Марказий банкнинг мажбурий кўрсатмасига асосан банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлардан фойдаланишни уч кунгача муддатга вақтинча чеклаш (блоклашни) белгиланди.

@bankmijoz
14.8K views07:02
Ochish/sharhlash
2024-05-24 09:34:55


TBC Bank билан Туркияга саёҳат қилинг!

Қуёш, пляж, денгиз... TBC Bank саёҳат учун акция эълон қилади! 30 июнгача TBC Кредит олинг ва 50 та совриндан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!
Совринлар: Туркияга саёҳат, iPhone 15 Pro, Smart TV ва 10 000 000 сўмлик пул мукофоти! Сaйтгa ўтинг, иловани юклаб олинг ва акцияда иштирок этинг.
13.5K views06:34
Ochish/sharhlash
2024-05-24 09:06:00 МАЖЛИС ҚИЛИНГ

Вақтингиз бўш бўлса ҳам,
Бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам,
Хуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Овчилар, сиз отгани
Қуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Аҳли бозор, сотгани
Гўшт бўлмаса, мажлис қилинг,
Ҳеч ҳисобмас, ҳар куни
Қўш бўлмаса — мажлис қилинг.

Сиз бирор мажлиссиз ўтган
Кунни кун деб айтмангиз,
Тортингу ҳомуза,
Маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни,
Нечун, деб айтмангиз,
Кўкка вовайло қилиб,
Гардуни дун деб айтмангиз,
Дод демакка сизда
Товуш бўлмаса, мажлис қилинг.

Сиз ҳам, эй тафтишчилар,
Мажлис саноғин текширинг,
Ҳамқарор, кун тартибу
Ҳужжат вароғин текширинг.
Нотиқ оғзин текширинг,
Соме қулоғин текширинг,
Курси тешган нозик ул
Жойда қадоғин текширинг,
Гар жароҳат унда
Қўш-қўш бўлмаса, мажлис қилинг.

Эркин Воҳидов, 1982 йил

Тўлиқ ўқиш учун.

@bankmijoz
15.7K views06:06
Ochish/sharhlash
2024-05-24 06:08:02
Банк карталарининг HUMO ва UzCard тизимидаги Bincode'лари

@bankmijoz
18.5K views03:08
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:59:58
2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди

Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.

Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.

UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
+998788880800
https://udea.uz/courses/

Telegram Instagram
Facebook  LinkedIn
15.8K views14:59
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:45:37
Жўрабек Тўймуродович Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Ўроқов бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

@bankmijoz
15.3K views14:45
Ochish/sharhlash
2024-05-23 15:54:38 Трастбанк тадбиркорларни «Очиқ эшиклар куни»га таклиф этмоқда

Банк Бош офисида 2024 йил 24 май куни соат 10:00 да ташкил этиладиган микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунига ташриф буюришингиз мумкин.

Унда тадбиркорлар ўз лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширишга доир барча маълумотларга эга бўлиб, қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишлари мумкин.

Шунингдек, микролойиҳалар учун махсус таклифлар, индивидуал ечимлар, қулай шартлардаги кредитлар ва уларнинг ажратилиши бўйича ҳам тўлиқ тушунтиришлар берилади.

Тадбирда иштирок этиш афзалликлари:
банкнинг малакали мутахассислари билан юзма-юз мулоқот;
иштирокчилар учун эксклюзив таклифлар.

Манзил: Тошкент шаҳри Шайхонтохур тумани «Навоий» кўчаси 7-уй.

Локация.

Алоқа маркази: 1287

@bankmijoz
15.7K views12:54
Ochish/sharhlash