Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Humo Arena» мажмуасида | AOKA - Rasmiy kanali

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасидаги нутқидан:

«Ям-яшил далалар ва гуллаган боғларда, майдон ва хиёбонларда, қишлоқ ва овулларда, маҳалла ва кўчаларда Наврўзнинг дилбар тароналари, Янги кун наволари янграмоқда. Қир-адирларда мард ўғлонларимиз кўпкари чопиб, курашга тушмоқда. Кексаю ёш юртдошларимиз сумалак тўла қозонлар атрофида ўйин-кулгилар қилиб, баҳор неъматлари ва байрам қувончини ўзаро баҳам кўрмоқдалар.

Шундай шукуҳли ва бетакрор дамларда барчамиз тинч ва осойишта ҳаёт ва хотиржамлик қадрини янада теранроқ ҳис этмоқдамиз.

Бугун муродбахш ва файзли кунларда миришкор деҳқон ва фермерларимиз улкан ният ва режалар билан қадрдон даласи сари йўл олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, азму шижоатли бободеҳқонларимизни янги меҳнат мавсуми билан самимий қутлаймиз. Ушбу қутлуғ байрам кунларида жорий йилда ҳам далаларда ҳосилларимиз мўл ва баракали, ризқу насибамиз янада зиёда бўлсин деб бутун юртимизда барчамиз дуолар қиламиз».

https://t.me/aoka_uz