Get Mystery Box with random crypto!

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажму | AOKA - Rasmiy kanali

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги «Humo Arena» мажмуасида бўлиб ўтаётган байрам шодиёнасида Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклаб, жумладан шундай деди:


«Коронавирус пандемияси туфайли дунёда кўп нарсалар ўзгармоқда. Лекин халқимизнинг она табиатга, муқаддас заминимизга муҳаббати, азалий қадриятларга эҳтиром ва садоқати асло ўзгаргани йўқ. Аксинча бундай олижаноб хислатларимиз янада зиёда бўлмоқда, сайқал топмоқда. Шу боис азалдан баҳорий уйғониш ва нафосат тимсоли бўлган Наврўзи олам биз учун тобора ардоқли бўлиб бормоқда.

Шу йилги Наврўзнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у жонажон Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллик байрами тадбирларига тўғри келмоқда.

Наврўз — чинакам халқ байрами. Миллий ўзлигимиз кўзгуси. Маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Минг йиллар олдин ота-боболаримиз бу улуғ айёмни қандай пок ният ва ёруғ умидлар билан кутиб олган бўлсалар, бугун ҳам халқимиз мана шундай баланд кайфият билан Наврўзга пешвоз чиқмоқда».

https://t.me/aoka_uz