Get Mystery Box with random crypto!

Президент: «Уйғониш даври — Учинчи Ренессанс орзуси қалбларими | AOKA - Rasmiy kanali

Президент: «Уйғониш даври — Учинчи Ренессанс орзуси қалбларимизга беқиёс куч ва ишонч олиб кирмоқда»

Давлатимиз раҳбари «Humo Arena» мажмуасидаги байрам шодиёнасида иштирок этиб, халқимизга табрик йўллади:

«Янги кун, янги фасл рамзи бўлмиш Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан уйғун ва ҳамоҳангдир.

Бутун олам, еру кўк уйғонаётган шу ажиб фаслда юртимиздаги янги Уйғониш даври — Учинчи Ренессанс орзуси қалбларимизга беқиёс куч ва ишонч олиб кирмоқда. Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз. Қанчалик қийин бўлмасин, эл-юртимиз манфаатини, жондан азиз фарзандларимиз келажагини таъминлашга хизмат қиладиган тўғри йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз.

Айни шу мақсадни кўзлаб, мамлакатимизда ўнлаб замонавий корхоналар, саноат ҳудудлари ва кластерлар, «IT-парк» ва технопарклар, транспорт-коммуникация тармоқлари, шинам уй-жойлар, янги-янги боғча ва мактаблар, олий ўқув юртлари, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари барпо этилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз тобора обод бўлиб, юртимиз янада чирой очмоқда».

https://t.me/aoka_uz