Get Mystery Box with random crypto!

AGROBLOGER

Telegram kanalining logotibi agrobloger — AGROBLOGER
Kanal manzili: @agrobloger
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11.25K
Kanalning ta’rifi

БОҒДОРЧИЛИК, ОЧИҚ ДАЛА ВА ИССИҚХОНА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/agroblogeruz
TikTokда: TikTok.com/@agrobloger
YouTubeда: youtube.com/@agrobloger
Реклама: @agrobloger_admin
Канал ташкил топган: 22/12/2018й

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-04-22 23:20:40
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 23 апрель, якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +11..+13, кундузи +27..+29 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +25..+30 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8..+13, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +9..+14, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +15..+20 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.6K views20:20
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:08:52
ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР МЕВАЛАРИНИ ТЕЗРОҚ ҚИЗАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

•200г ўтин кулини 10л сувга қўшиб, ҳар бир поя тагига 1 литрдан озиқлантирилади. Бу тадбир суғорилган куннинг эртасига бажарилади.

•10г Калий гуматини 200л сувга аралаштириб, ҳар 10 кунда, ҳар бир поя илдизидан 1,5 л дан озиқлантирилади.

•Кўпинча помидорни қизартириш учун иссиқхона димланади, бу нотўғри! Аксинча юқори форточкаларни кўпроқ очинг. Хавонинг яхши айланиши қизаришни тезлатади.

•Биринчи қизарган помидор меваларини вақтида теринг.

•Биринчи шохгача жойлашган барча баргларини олиб ташланг. Бунинг натижасида пастки қисмларда ҳаво айланиши яхшиланади. Бу тадбир фитофтороздан ҳам сақлайди.

•Мева шодасининг учида жойлашган ўсимтани олиб ташланг.

•Ҳосил даврига 1 ой қолганда суғоришни камайтиринг. Бунда ер ости сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги ҳисобга олинади.

•"Максиплант" биостимуляторини помидор барглари орқали озиқлантирилади. Бу ишлов меваларни йириклаштириб, қизаришни тезлатади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.9K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:08:52
"ФОСФОМАКС" БИОСТИМУЛЯТОРИ - БАРГ ОРҚАЛИ ЭКИННИНГ ФОСФОРГА БЎЛГАН ЭҲТИЁЖИНИ ҚОНДИРИШДА ТЕНГСИЗ!

ЭНДИ ШУДГОРЛАШДА БЕРИЛМАГАН ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ЎРНИНИ БАРГ ОРҚАЛИ 70-80%ГАЧА ТЎЛДИРИШ МУМКИН!

Таркиби: B. megaterium var phosphaticum, B. amyloligfacience, Saccaromyces cereviciae, экстракт ва биологик фаол моддалар.

Экинлар униб чиққандан ҳосил давригача пуркаш техникаси ёрдамида жами 3 марта ишлов берилади.

Сарф меъёри: гектарига 2 литр

Нархи: 60 минг сўм/литр

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!


Мурожаат учун телефонлар:
+998994300064
+998941150064

Ўзбекистон Фанлар Академияси Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
1.4K views12:08
Ochish/sharhlash
2023-04-22 15:07:57
ИНТЕНСИВ БОҒЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИ

agro.uz


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views12:07
Ochish/sharhlash
2023-04-22 14:56:05
ХИТОЙДА МЕВА-САБЗАВОТ ЕТИШТИРИЛАДИГАН ОСМОНЎПАР БИНО ҚУРИЛАДИ.

Италиялик архитектор Карло Ратти (Carlo Ratti) Хитой ҳукуматининг буюртмасига биноан 218 метрлик осмонўпар бино лойиҳасини ишлаб чиқди. Унинг қаватларида асосан мевалар, сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

Бинони гидропоника фермаси билан “ўраб чиқишади”.

«Нерухомі» порталининг Dezeenга таяниб маълум қилишича, лойиҳа муаллифлари унга Jian Mu деб ном бердилар. Хитой маданиятида бу осмон ва ерни бирлаштирувчи дарахт, деган маънони англатади. 51-қаватли мазкур бино Шэньчжэнь мегаполисининг ишбилармонлар районида барпо этилиши режалаштирилмоқда. Ҳосил 10 метр квадрат майдонда, тупроқ ишлатмаслик имконини берувчи гидропоника ёрдамида етиштирилади. Ўсимликларга қаров (экиш, суғориш) ишлари сунъий интеллект томонидан бажарилади.

Бинода йилига 270 тонна маҳсулот етиштирилади.

Лойиҳа бўйича осмонўпар бино асоси тўғри тўртбурчак бўлган цилиндр шаклига эга. Энг юқори қаватларга офислар, дўконлар ва осмонўпар бинонинг “далалари”да етиштирилган маҳсулотлардан тайёрланган овқат сотиладиган фуд-кортларни жойлаштириш режалаштирилган. Бинога кириш фасадида ҳам ўсимликлар бўлади. Бу эса қуёш нури тушишини камайтириб, хоналарнинг ички ҳароратини совитиш харажатларини камайтиради.

Осмонўпар ферма лойиҳаси.

“Мен қишлоқ хўжалигини шаҳарларимизга интеграция қилишда катта салоҳият кўряпман. Бироқ дунё бўйлаб – Париждан то Нью-Йорк ва Сингапургача – кўплаб шаҳарларда бундай мисоллар чегараланган. Улкан вертикал фасадлар майдонни кенгайтириш имконини беради ва бу энг йирик озиқ-овқат истеъмолчиси бўлган шаҳарларга янада кўпроқ ўзини ўзи таъминлашда ҳақиқатан ёрдам беради”, дея лойиҳани изоҳлади архитектор Ратти.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.4K views11:56
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:57:37
ЯНГИ ҲОСИЛ ЎРИГИ ЭКСПОРТИ БОШЛАНДИ.

East-Fruit.com 2023 йилнинг 17 мартида Ўзбекистоннинг энг жанубий маъмурий-ҳудудий бирлиги – Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган плантацияларда ўрикнинг яшил мевалари шакллангани ҳақида ёзган эди. Орадан тахминан бир ой ўтгач, худди шу ҳудуддан янги ҳосил ўрикларининг экспорти ҳам бошланди.

Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «SPN Humoagrо” масъулияти чекланган жамиятига қарашли умумий майдони 58 гектарлик ўрик плантацияларида ўрикнинг “Прициа”, “Рубиста” ва «Микадо» каби эртаги навлари пишиб етилди. Айни пайтда ушбу плантацияларда кунига 10 тоннага яқин ўрик йиғиб олиниб, ички ва ташқи бозорга жўнатиляпти.

East-Fruit.com таҳлилчиларининг қайд этишича, бу йил Ўзбекистондан сархил ўрик экспорти мавсуми апрель ойи ўрталарида, ўтган йилгидан тахминан ўн кун аввал бошланди. 2023 йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, 80 тоннадан ортиқ сархил ўрик ташқи бозорларга экспорт қилинган.

Эслатиб ўтамиз,
East-Fruit.com пойтахт супермаркетларида ўрикнинг янги ҳосили нархи тез тушиб кетгани ҳақида ёзган эди. Ушбу янгилик Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида жорий йилнинг 11 апрелида 115 минг сўм/кг ўртача чакана нархда сотувга чиққан ва атиги бир ҳафтадан сўнг ушбу маҳсулот нархи 35 минг сўм/кг, яъни, 3,3 баробар пасайган.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
830 views02:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:57:37
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН БИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИДАН

ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)

СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)

ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)

АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)

МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)

ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АН БИО (нематодага қарши)

БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)

ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)

ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)

АМИЛА-ПРО (пробиотик)

ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:

КОМПАНИЯНИНГ САВДО БЎЛИМИ РАҲБАРИ:
+998994300064

ТОШКЕНТ:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977160416
Уч қаҳрамон
+998909726777

НАМАНГАН
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987

ФАРҒОНА
+998902747080
Тошлоқ
+998996968632
Қўқон
+998901508777
Олтиариқ
+998906300104
Риштон
1).
+998911315320
2).
+998336007111

АНДИЖОН
+998934265522
+998937600118

САМАРҚАНД
+998979155556
Булунғур
+998999496835
Каттақўрғон
+998991097030

НАВОИЙ
+998906206008

ҚАШҚАДАРЁ
Қарши
1).
+998914550044
2).
+998990515249
3).
+998990680706
Муборак
+998972006187

ХОРАЗМ
Қўшкўпир
+998997314232
Хонқа
+998942303100

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-дўкон:
+998906588888

СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133

БУХОРО
+998906353234
Ғиждувон
+998978606600

СИРДАРЁ
Гулистон
+998915051555

ТОЖИКИСТОН
Сўғд
+992927262636
Хатлон
+992904009703

14 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида ёки саволлар бўйича "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин.
Телефон:
+998994300064

Ўзбекистон Фанлар Академияси
Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти, "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ

Расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
910 views02:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:42:53
ЗАРАРКУНАНДАЛАРНИНГ ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРИ:

ТУХУМХЎР ТРИХОГРАММА

Ушбу энтомофаг танасининг узунлиги 0,3-0,9 мм келади. Трихограмма - Ўзбекистонда тунламларга қарши кимёвий инсектицидлар ишлатишни кескин камайтириб, биологик курашни йўлга қўйишда энг биринчи, байроқдор ва чуқур ўзгаришларга сабабчи бўлган ҳашоратдир.

Уни кўпайтиришга уринган кўплаб олимлар бўлган, аммо 1967 йиллардан бошлаб З.К.Одилов ташаббуси билан ҳашоратни индустриал усулида кўпайтириш усули яратилди. Трихограмма авлодига мансуб ҳашоратлар дунёнинг барча жойларида учрайди. Маълумки, 1993 йилгача ер юзида бу авлодга кирувчи 127 та ҳашорат тури аниқланган.

Шу жумладан, Ўзбекистонда эса трихограмманинг 12 та тури аниқланган. Умуман олганда, трихограмма жуда нозиқ, иқлим шароитига талабчан ҳашорат бўлиб, зарарланган тухум ичида , ғумбаколди шаклида қишлаб чиқади. Қишловдан ўртача ҳаво ҳарорати 8-10°С дан ортганида учиб чиқа бошлайди ва қўшимча озиқланишни талаб этади. Эркак ва урғочи зотларининг нисбати 1:1 дан 1:2 гача бўлган мўътадилдир. Эркак ва урғочи зотлар асосан мўйловининг бўғин сонига қараб ва эркагида тукланиш билан ажралиб туради.

Зарарланган тухумнинг йириклигига қараб ҳар биттасининг биттадан 60 тагача тухум қўйиши мумкин. Лекин, трихограмма бизнинг шароитимизда кўпроқ тунламларга қарши курашда ишлатилгани сабабли, маълумки ғўза тунлами қуртининг ичига трихограмма ўртача 2,1-2,4 та тухум қўяди.

Атрофидаги муҳит ҳарорати 30° бўлганида трихограмма тухумининг эмбрионал ривожланиши 1 суткага яқин бўлади, яъни бир кундан кейин ундан қурт очиб чиқиб эгасини (тухумни) ичини еб ривожлана бошлайди. Қуртлик даври 2-3 кун давом этиб у ―ғумбаколди шаклига ўтади ва яна 1,5-2 сўтка ўтгач ғумбакка айланади. Бунда барча зарарланган тухум қорайиб, 3-3,5 кун ривожлангач, кушанда етук зотга айланади. Ҳаммаси бўлиб, тунлам бир авлод бергунча яъни, 30-40 кунда трихограмма 2-3 марта авлод беради. Мавсумда авлодлар сони 12-14 тага етади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
674 views02:42
Ochish/sharhlash
2023-04-21 23:18:18
ҲУКУМАТ ҚАРОРИ: ҲОКИМЛИКЛАР ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИГА ЕТИШТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР БОЗОРИНИ ТОПИШГА КЎМАКЛАШАДИ.

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда, кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади, дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Шунингдек:

ҳокимликлар деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади; 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нархлар асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди;

ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди;

“Маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Дастурлар доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар: 

Президент қарорига асосан заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун;

аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга ажратилади.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.3K views20:18
Ochish/sharhlash
2023-04-21 23:17:48
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?

"Ўзгидромет" бугун, 22 апрель, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +9..+11, кундузи +24..+26 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7..+12, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +27..+32 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5..+10, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +3..+8, кундузи +13..+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

БОШЛАНГАН ЯНГИ КУН БАРЧАМИЗГА ҲАЙРЛИ ВА БАРАКОТЛИ БЎЛСИН!


AGROBLOGER канали:
@agrobloger
1.1K views20:17
Ochish/sharhlash